Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Мустақиллик 
принципи. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 120-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси 
прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат 
органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил 
ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар. 
Прокуратура органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг 
мустақиллиги принципи давлат ва сиёсий аҳамиятга эга, чунки фақат 
изчил унга амал қилганда прокуратура Ўзбекистон Республикаси 
бутун ҳудудида қонун устуворлигини, қонунийликнинг ягоналигини 
таъминлаши, фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлат 
манфаатларини самарали ҳимоя қилиши мумкин. 
Прокуратура органларининг мустақиллиги принципини амалга 
оширилиши унинг ташкилий тузилиши, прокуратура ходимларининг 
тайинланиш тартиби, прокурорларнинг белгиланган бўйсуниш ва 
ҳисоб бериш тизими билан таъминланади. Шунингдек, мазкур 
принципга амал қилинишининг кафолати бўлиб қонуний тартибда 
прокуратура органлари фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик 
белгиланганлиги; прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига 
эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон-бир таъсир 
кўрсатиш ёки фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилиш, 


88 
унинг дахлсизлигига тажовуз қилиш, шунингдек, прокурор ёки 
терговчининг рухсатисиз текширишлар ва дастлабки тергов 
маълумотларини 
ошкор 
этиш, 
прокурорнинг 
талабларини 
бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши 
хизмат қилади. 
Бундан ташқари, кўриб чиқилаётган принципнинг кафолати 
бўлиб прокурорнинг сиёсий мустақиллиги саналади: прокуратура 
органларининг ходимлари ўз ваколатлари даврида сиёсий 
партияларга аъзоликни тўхтатиб турадилар. 
Прокуратура органлари ходимлари ҳақ тўланадиган бошқа 
бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас. Улар 
илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан фақат асосий ишдан 
бўш вақтда шуғулланиши мумкин (“Прокуратура тўғрисида”ги 
Қонуннинг 43-моддаси). Бу чеклов белгиланишига сабаб прокурорлар 
фаолияти қонунийлигини назорат қилиши керак бўлган корхона, 
ташкилот 
ва 
муассасалар 
билан 
меҳнат 
муносабатларига 
киришмаслиги ҳисобланган. Бошқа тарафдан, прокурор ва 
терговчиларнинг 
илмий 
ишлардаги 
иштироки 
ниҳоятда 
рағбатлантирилади, айниқса бўлажак прокурор ва терговчиларни 
тайёрлашдаги ўқув ишларда. Чунки ҳуқуқий назария ва қонунларни 
қўллаш амалиёти бирлаштирилиши ҳуқуқни мухофаза қилувчи 
органлар учун юқори сифатли мутахассисларни тайёрлашга имкон 
беради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish