Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ёдда сақланг!!!
Прокуратура органлари тизимини 
қуйидагилардан иборат: 
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; 
- Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси; 
- вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари; 
- туманлар ва шаҳарлар прокуратуралари; 
- вилоят прокуратураларига тенглаштирилган Ўзбекистон 
Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси 
Транспорт прокуратураси; 
- туман прокуратураларига тенглаштирилган ҳарбий 
округлар, ҳудудий ҳарбий, транспорт ва ихтисослаштирилган 
прокуратуралар. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида 
Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш 
департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолият 
кўрсатади (“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси).
Прокуратура тизими 
деганда нафақат уни ташкил этувчи 
органлар ва муассасалар мажмуаси, балки тизим тузилишида 
уларнинг ўрни ва ўзаро муносабати, уларнинг ташкилий алоқалари ва 
бошқарув муносабатлари тушунилади
1

1
Бессарабов В.Г. Прокурорский надзор: Учебник. – М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2007. – 121-б. 


90 
Прокуратура органлари ва бўлинмаларининг бирлашуви 
функциялар, ваколатлар тақсимланиши, тизим элементлари ўртасида 
асосий мазмуни боғланиш бўлган ўзаро муносабатларни ўрнатилиши 
орқали амалга оширилади. 
Шу билан бирга прокуратура органлари тизимига унинг 
элементлари ўртасида ҳам вертикал алоқалар, яъни бўйсунишга доир 
ички бошқаруви учун, ҳам горизонтал алоқалар хос, яъни тизим 
ичида тенг аҳамиятга эга бўлган орган ва бўлинмалар, шунингдек, 
бошқа органлар ва тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш учун
1

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси. 
Прокуратура 
органлари тизимида олий бўғин бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокурори раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
лавозимига тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси 
Президенти 
томонидан 
лавозимига 
тайинланадиган 
ҳамда 
лавозимидан 
озод 
этиладиган 
биринчи 
ўринбосарига, 
ўринбосарларига эга бўлади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокурорини лавозимига тайинлаш ҳамда 
лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокуратурасида 
бош 
бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар ташкил этилади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокурорининг 
катта 
ёрдамчилари ва ёрдамчилари, бош бошқармалар, бошқармалар, 
бўлимларнинг 
бошлиқлари, 
уларнинг 
ўринбосарлари, 
катта 
прокурорлар, прокурорлар, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта 
терговчилар ва алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар 
1
Ўз навбатида, ўзаро алоқаларнинг вертикал ва горизонтал хусусияти прокуратура органлари тузилишининг 
чизиқли ва функционал типларини белгилайди. Бошқарув аппарати фақат ўзаро бўйсунадиган органлар, 
бўлинмалар ва бирликлар ҳисобига ташкил қилиниши чизиқли тузилишнинг мазмунини ташкил этади. Ҳар бир 
қуйи даражанинг звенолари юқори турувчи даражанинг раҳбарига нисбатан бевосита (чизиқли) бўйсунишда 
бўладилар. Прокуратуранинг ҳар бир ходими фақат битта раҳбарга бевосита бўйсунади ва унга ҳисобот беради 
ва шунинг учун юқори турувчи органлар билан фақат у орқали алоқада бўлади. Бундан ташқари, чизиқли 
раҳбар (прокурор) унга бўйсунадиган органлар фаолиятининг бутун ҳажми учун тўлиқ жавобгар бўлади. 
Чизиқли тузилишдан фарқли равишда, функционал ташкилий тузилиш аниқ фаолият турларига ихтисослашган, 
муайян функцияларни бажарадиган органлар ва бўлинмалардан иборат бўлади. Мазкур тузилмалар сонига, 
масалан, транспорт, табиатни муҳофаза қилувчи ва махсус объектлар билан чегараланган доирасида ўз 
фаолиятини амалга оширадиган бошқа прокуратуралар киради. Қаранг: Прокуратура в странах СНГ: правовой 
статус, функции, полномочия: научное и учебное пособие / Под общ. и научн. ред. проф. Щербы С.П. – М.: 
Издательство “Экзамен”, 2007. – 27-28-б. 


91 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга 
тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ваколатлари. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори прокуратура органларига 
раҳбарлик қилади ва улар фаолияти устидан назоратни амалга 
оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори: 
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик 
палатасига қонунчилик ташаббуси билан мурожаат этиши мумкин;

Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциявий 
судининг 
мажлисларида иштирок этиши, унинг кўриб чиқиши учун масалалар 
киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириши мумкин; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисларида 
иштирок этади, кўрилаётган ишлар бўйича ва муҳокама қилинаётган 
масалалар юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш 
билан боғлиқ масалалар бўйича Пленум тушунтиришлар бериши 
хусусида таклифлар киритади; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми 
мажлисларида иштирок этади, муҳокама қилинаётган масалалар 
юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш билан 
боғлиқ масалалар бўйича Пленум тушунтиришлар бериши хусусида 
таклифлар киритади; 
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг 
таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон 
Республикаси Президентига киритади; 
- прокуратура органлари ходимларига даражали унвонлар беради 
ва олий даражали унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимнома билан 
Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этади; 
- прокуратура органлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси 
давлат мукофотларига тақдим этади; 

прокуратура 
органлари 
ходимларини 
“Ўзбекистон 
Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишони 
билан тақдирлайди; 
- буйруқлар чиқаради ҳамда прокуратура органларининг 
таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди; 
- чет эл давлатларининг тегишли органлари билан ҳамкорлик 
тўғрисидаги битимлар тузади; 
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 


92 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва 
бошқа ҳужжатлари (индивидуал хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар 
бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва 
қонунларига зид бўлса, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий 
судининг қарори асосида бекор қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисобдорлиги. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 
олдида ҳисобдордир.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокурори 
Ўзбекистон 
Республикаси Президентига: 
- қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати 
тўғрисида мунтазам равишда;
- ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида – 
зудлик билан; 
- прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида ҳар 
олти ойда ахборот тақдим этади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокурори 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ўз фаолияти ҳақида 
мунтазам равишда ҳисобот беради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилишининг 
ажратиб турадиган ҳислати шундан иборатки, унинг ҳузурида 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish