Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Марказлашганлик 
принципи. 
Прокуратуранинг 
марказлашганлиги қуйи турувчи прокурорлар юқори турувчи 
прокурорга, барча прокурорлар эса бутун прокуратура органлари 
тизимига раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокурорига бўйсунишини англатади. Марказлашганлик принципи 
қонун билан белгиланган прокурорларни тайинлаш тартибида 
тўғридан-тўғри намоён бўлади: Қорақалпоғистон Республикаси 
прокуроридан бошқа барча прокурорлар (вилоят, туман ва шаҳар 
прокурорлари) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 
тайинланади.
Прокуратура органлари марказлашганлиги бутун давлат 
ҳудудида ягона қонунийликни таъминлаш зарурати билан юзага 
келган, бу эса фақат ягона марказдан пркурорларга раҳбарлик қилиш 
орқали амалга оширилиши мумкин. Ягона қонунийликни таъминлаш 
прокуратура органларининг шундай ташкил қилинишини назарда 
тутади-ки, унда Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудида прокурор 
назорати амалга ошириш учун ягона талаблар таъминланиши лозим 
бўлади.
Марказлашганлик принципи қуйи турувчи прокурорларнинг 
юқори 
турувчиларга 
қатъий 
бўйсунишини, 
шунингдек, 
прокурорларнинг хизмат интизоми ва хизмат жавобгарлиги 
характерини белгилайди, бу эса бутун прокуратура органлари тизими 
ишини тўғри ташкил қилинишининг муҳим шарти бўлади. Бу 
принцип Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 
йўналтириладиган 
ва 
мувофиқлаштириладиган 
прокуратура 
амалиётининг бирлигини таъминлайди.
Юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорга кўрсатмалар 
беришга ёхуд унинг ҳар қандай, шу жумладан, процессуал қарорини 
ўзгартириш ёки бекор қилишга ҳақлидир, шунингдек, у ўз 
бўйсунувидаги барча прокурорларнинг ишлари тўғри ташкил 
этилиши учун тўлиқ жавобгардир. 
Қонунийлик принципи. 
Мазкур принцип жуда муҳим аҳамиятга 
эга ва прокуратура органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг 
барча принциплари орасида ажралиб туради, чунки у прокуратура 
фаолиятининг қолган бошқа принципларини рўёбга чиқарилишининг 
зарурий шарти ҳисобланади.


87 
Қонунийлик – бу бутун жамиятни давлат томонидан 
бошқарилишининг асосий принципларидан биридир, давлатчиликни 
мустаҳкамлаш ва тарққий этиш, давлатнинг иқтисодий негизини 
мустаҳкамлаш 
ва 
ривожлантиришнинг 
муҳим 
воситасидир, 
давлатнинг демократик тизими фаолият кўрсатишининг зарурий 
шартидир. 
Қонунийлик принципи прокуратура органларини ташкил этиш ва 
улар фаолиятида ҳам муҳим аҳамиятга эга – уларнинг зиммасига 
барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонунлар ижроси 
устидан назорат қилиш мажбурияти юклатилган. Шунинг учун 
мазкур функцияни бажариш чоғида прокуратуранинг ўзи ҳам 
қонунларга аниқ риоя қилиши лозим. “Прокуратура тўғрисида”ги 
Қонуннинг 5-моддасига биноан, прокуратура органларининг 
ходимлари 
ўз 
фаолиятларида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси ҳамда бошқа қонунларнинг талабларига аниқ риоя 
этишлари ва уларни бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажариш 
ва уларга риоя этишдан ҳар қандай чекиниш, қандай асосларга кўра 
қилинишидан қатъи назар, қонунийликни бузиш деб ҳисобланади ва 
белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish