Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Прокурор назорати ҳужжатлари. 
Ўз фаолиятини амалга 
ошириш жараёнида прокурор қонун билан белгиланган шаклда 
расмийлаштириладиган қарорлар қабул қилади.
 
Прокурор назорати ҳужжатлари
– бу 
махсус ҳужжатда белгиланган прокурорнинг 
қарори бўлиб, унинг ёрдамида прокурор 
ҳуқуқий 
воситаларни 
қўллаш 
орқали 
аниқланган 
ҳуқуқбузарликларга 
ўз 
муносабатини билдиради.
Протест. 
Бу қонунга зид ва номувофиқ бўлган норматив ва 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, давлат органлари ва 
мансабдор шахслари қарорлари ва ҳаракатларига прокурор 
таъсирининг ёзма юридик ҳужжати ҳисобланади. Ноқонуний ҳуқуқий 
ҳужжат аниқланганда прокурор протест келтириш каби ҳуқуқий 


82 
таъсир чорасини қўллайди. Ушбу таъсир чорасининг моддий 
ифодаланиши протест ҳисобланади. Қонунга зид бўлган ҳужжатга 
нисбатан протестни прокурор ана шу ҳужжатни қабул қилган органга 
ёки юқори турувчи органга келтиради. Мансабдор шахснинг 
ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда протест 
келтирилади. 
Қарор. 
Прокурор мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан содир 
этилган қонун бузилишининг хусусиятига 
қараб жиноят иши, 
маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақида қарор чиқаради. Прокурор қонунда назарда тутилган бошқа 
ҳолларда ҳам қарор чиқаради.
Маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни 
қўзғатиш ҳақидаги прокурорнинг қарори келиб тушган кундан 
бошлаб 
ўн беш кун
ичида орган ёки мансабдор шахс томонидан кўриб 
чиқилиши шарт. Уни кўриб чиқиш натижалари ҳақида 
уч кунлик
муддатда прокурорга ёзма равишда маълум қилинади. 
Тақдимнома. 
Бу қонун бузилиш ҳолатларини, бундай қонун 
бузилишининг сабаблари ва имкон берган шарт-шароитларини 
бартараф этиш тўғрисидаги прокурор таъсирининг ҳуқуқий 
ҳужжатидир. Протестдан фарқли равишда тақдимномада биринчи 
ўринга прокурор ҳужжатининг превентив ўрни, ҳуқуқбузарлик 
ҳулқига имкон туғдирадиган сабаб ва шартларни бартараф этиш 
талаби қўйилади. Тақдимнома киритишга асос бўлиб аниқланган 
қонун 
бузилиш 
ҳолатлари 
тўғрисидаги 
умумлаштирилган 
материаллар хизмат қилади. Тақдимномада алоҳида аҳамият 
ҳуқуқбузарликларга қарши курашда бошқарув органлари ва 
мансабдор шахсларнинг фаолиятини фаоллаштириш заруратига 
қаратилади. 
Прокурор қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва 
бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш 
тўғрисидаги тақдимномани қонун бузилишини бартараф этиш 
ваколатларига эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга киритади.
Тақдимнома дарҳол кўриб чиқилиши ва кўрилган чора-тадбирлар 
тўғрисида бир ойлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум 
қилиниши лозим. 
Тақдимнома коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган 
ҳолларда мажлис куни ҳақида прокурорга маълум қилинади ва у 
мажлисда иштирок этишга ҳақлидир. 


83 
Ариза.
Прокурор фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг 
ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга 
ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Прокурорнинг аризаси 
суд томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб 
чиқилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish