фаолиятининг
принциплари
–
бу
1
Маълумот учун қайд этиш лозимки,
Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Қозоғистон
Республикаси, Молдова Республикаси ва Россия Федерациясида прокуратура мақоми тўғрисидаги
конституциявий қоидалар суд ҳокимиятига бағишланган бобларга киритилган. Қирғизистон Республикасининг
Конституциясида прокуратурага “Ижро этувчи ҳокимият” деб номланган бобида жой ажратилган, Беларусь,
Тоджикистон республикалари конституцияларида Ўзбекистондагидек прокуратура мақоми “Прокуратура” деб
номланган мустақил бобда, Туркманистон ва Украинада конституцияларнинг махсус бўимларида белгилаб
қўийлган. // Қаранг: Прокуратура в странах СНГ: правовой статус, функции, полномочия: научное и учебное
пособие / Под общ. ред. проф. Щербы С.П. – М.: Издательство «Экзамен», 2007 – 11-б.
85
прокуратура органлари кўп қиррали фаолиятининг
энг муҳим хусусият ва белгиларини аниқлайдиган
асосий,
раҳбарий
қоидалар
ҳамда
уларга
қўйиладиган асосий талаблар.
Прокуратура органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг
асосий принциплари “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 5-
моддасида белгиланган. Қонун чиқарувчи томонидан белгиланган
принципларга риоя этиш прокуратурага давлатда қонунларнинг аниқ
ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича
унинг олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажаришга имкон
беради.
Ёдда сақланг!!!
Прокуратура органлари
фаолиятини ташкил этиш ва улар фаолиятининг
асосий принциплари –
бирлик, марказлашганлик,
қонунийлик, мустақиллик ва ошкораликдир.
Бирлик
принципи
.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 119-моддасига кўра прокуратура органларининг
ягона марказлаштирилган тизимига Ўзбекистон Республикасининг
Бош прокурори бошчилик қилади. Бирлик принципи барча
прокуратура органлари фаолиятини ташкил этиш ва улар
фаолиятининг ягона шаклларида, прокурор назоратини амалга
оширишнинг, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга
таъсир этиш бўйича прокурор ваколатларининг мақсад ва вазифалари
ягоналигида ифодаланади.
Бирлик принципи қуйидагиларда намоён бўлади:
- прокуратура фаолияти барча прокуратура бўғинлари учун ягона
бўлган қонунчилик асосида амалга оширилади;
- прокурор прокурор назорати билан боғлиқ бўлган барча
масалаларни якка тартибда ҳал этади;
- юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорнинг прокурор
назорати ҳужжатларини якка тартибда бекор қилиши ёки
ўзгартириши мумкин;
- ҳар бир прокурор ноқонуний ҳужжатларга шахсан протест
келтиради, тақдимнома киритади, жиноят иши қўзғатади, бошқа
қарорлар қабул қилади;
86
- яккабошчилик прокурорларнинг улар томонидан қабул
қилинган қарорлар учун шахсий жавобгарлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |