Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

 
VIII. 
Ва
 
ниҳоят прокурор фаолиятининг яна бир жуда катта 
аҳамиятга эга бўлган йўналиши бу 
қонун ижодкорлиги фаолиятида 
ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида 
иштирок этиш 
ҳисобланади. 
Мазкур 
йўналишнинг 
долзарблиги 
ҳақида 
Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокурорининг 2004 йил 22 июндаги 
“Қонунчиликни тарғибот қилиш ва қонун ижодкорлиги фаолиятида 
иштирок 
этишда 
прокуратура 
органларининг 
вазифалари 
тўғрисида”ги 29-сонли бўйруғи ҳам далолат беради. Ушбу ҳужжатда 
ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ва жамиятда қонун 
устуворлигини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини 
юксалтиришга қаратилган ишлар ҳам муҳим аҳамият касб этиши 
кўрсатилган. Мазкур буйруқда қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда 
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш 
прокуратуранинг асосий функцияси деб қарор қилинган. Қонун 
ижодкорлиги фаолиятида ва қонунчилик тарғиботида самарали 
иштирок этишни таъминлаш мақсадида прокуратура органларининг 
ҳар бир ходими ўз билимлари ҳамда касб маҳорати ва тажрибасини 
оширишига доир доимий равишда олиб бориладиган фаолиятга 
муайян талаблар белгиланди. Бунда мазкур фаолиятни ташкил этиш 
ва режалаштириш ҳар бир ҳудуднинг ва соҳанинг ўзига хос 


81 
хусусиятлари, шунингдек, жамият ва давлат олдида турган муҳим 
ижтимоий-сиёсий вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга 
оширилиши кераклиги белгиланган. 
Буйруқда прокуратура органлари олдида турган бошқа вазифалар 
ҳам кўрсатилган:
- прокурор назоратининг асосий йўналишларига оид олиб 
бориладиган ишлар ҳақида кенг жамият хабардорлигига, шу 
жумладан, амалга оширилган текширишлар ҳамда инсон ҳуқуқ ва 
эркинликлари ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга доир 
кўрилган чоралар натижаларига доимий эътибор қаратиш; 
- янги қонунларни тарғибот қилиш бўйича ишларни кучайтириш; 
- бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар, давлат ва нодавлат 
органлар, ўз-ўзини бошқариш органлари, оммавий ахборот 
воситалари ўртасида алоқалар ўрнатиш ва муносабатларни 
мустаҳкамлаш; 
- қуйи турувчи прокуратуралар ва Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва 
жиноий 
даромадларни 
легаллаштиришга 
қарши 
курашиш 
Департаменти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мунтазам 
уларнинг фаолиятини текшириш ва уларга амалий услубий ёрдам 
кўрсатиш;
- тарғибот самарадорлиги, сифатини, унинг қонунчилик ҳолатига 
таъсирини таҳлил қилиш ва ҳоказо. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish