Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet126/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

биринчиси
– текшириладиган асар бутунисича, 
яъни унга хос барча шаклий-мундарижавий унсурлар қолдирилмай, бир 
четдан илмий тадқиқ этилади. Уни 
ялпи
таҳлил дейиш мумкин; 
иккинчиси
– 
ўрганилаётган асар моҳияти намоён бўладиган қайсидир бир жиҳатлар 
танлаб олиниб илмий тадқиқ этилади ва бунга 
танлама
таҳлил дейилади.
Аммо биринчи усулда амалга оширилган илмий таҳлил ёзма шаклда 
тўлиқ қайд этиладиган бўлса, аввало, ҳажман жуда бесўнақайлашиб, бадиий 
асарнинг ўзидай, балки ундан-да каттароқ бўлиб кетиш хавфи юзага келади. 
Иккинчидан, бадиий мазмун ва шаклга доир барча унсурларнинг бир 
бошдан ижикилаб батафсил таҳлил этилиши синчининг диққатини асардаги 
асосий масаладан чалғитиб, янглиш йўлга солиб юбориши ҳам мумкин. 
Шунинг учун ҳам синчилик амалиётида, айниқса, катта ҳажмли асарлар 
таҳлил этилганда, унинг барча унсурларини эмас, балки муҳим ҳисобланган 
ўринларини текшириш, бошқача айтганда, 
танлама таҳлил
йўлидан бориш 
йўсинидан кўпроқ фойдаланилади. 
Синчи мутахассиснинг олдида ҳамиша “Таҳлилга тортиш учун 
асарнинг қайси жойини танлаб олиш кераг-у, нимасидан воз кечиш 
лозим?”- деган савол туради. Одатда бу масала ё 
ғайришуурий-интуитив
тарзда ёхуд тайёр 
методик қолиплар
га таянганҳолда ҳал этилади. Бу иш 
усулининг биринчиси 
синчи олимлар
, иккинчиси 
мактаб ўқитувчилари
томонидан кўп қўлланилади. Мактаб адабиётшунослигида кўпинча 
таҳлилнинг қуйидаги қолипига амал қилинади: 1. Мазмун соҳасида: а) 
асарнинг мавзуси; б) образлар тизими ва илгари сурилган ғоя; 2. Шакл 
соҳасида эса, а) сюжет унсурлари; б) бадиий нутқнинг айрим хусусиятлари 
текширилади.
Бундай танлама таҳлил бадиий асарни қашшоқлаштириши, кўпинча 
иккинчи даражали унсурларга кўпроқ диққат қаратилиб, ўқувчи эътибори 
муҳим қирралардан чалғитилиши мумкин. Бунинг устига, ушбу қолип ўзига 
хослиги ва бетакрорлик даражасидан қатъи назар, ҳар қандай бадиий 
яратиққа татбиқ этилаверадики, бу ҳол асарларнинг индивидуаллигини 
англаш йўлини тўсиб қўяди. Аслида ҳар бир бадиий асарни таҳлил қилиш 


202 
методикаси ҳам текширилаётган ҳар бир асарнинг бадиий ўзига хослигидан 
келиб чиқиб, унинг ўзи учун махсус яратилган бўлиши мақсадга 
мувофиқдир. 
Танлама таҳлил тасодифий ва узуқ-юлуқ бўлиб қолмаслиги учун у айни 
вақтнинг ўзида ялпи таҳлилга хос хусусиятларга ҳам эга бўлиши керак. 
Бундай қараганда, бутунни қисмларга ажратишга қаратилган таҳлил 
жараёни билан таҳлилнинг яхлит бўлиши кераклиги бир-бирини инкор 
қиладиган талабларга ўхшаб кўринсада, аслида ундай эмас. Тизимга яхлит 
назар ташлангандагина унинг қайси томонлари, унсурлари ва алоқалари 
бирламчи, қайсилари иккиламчи аҳамиятга эгалигини аниқлаш мумкин 
бўлади.
Биринчи навбатда, бадиий бутунга хос асосий қонуниятлар англаб 
етилиши керак. Негаки, ана шу қонуниятлар таҳлилчига айнан нималарга 
диққат қаратиш кераклигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам бадиий асарни 
тадқиқ этишда ишни 
анализ
– таҳлилдан эмас, балки 
синтез
– 
умумлаштиришдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Синчи, биринчи 
навбатда, ўзининг асардан олган илк таассуротини эслаб қолиши ва унинг 
қанчалик тўғри эканини қайта ўқиш орқали текшириб, пайдо бўлган 
қарашларини тушунча ҳолида ифодалаши ва уларни адабиёт илми 
хулосалари ҳамда асардаги далиллар ёрдамида асослаши зарур.
Айни шу босқичда асарнинг мазмуний ва услубий оригиналлигини 
таъминлаган жиҳатлар аниқлаб олиниши керак. Шунда бадиий яратиқ 
тузилишининг бутунлигини таъминлаган омиллар очилади ва таҳлилнинг 
кейинги босқичлари йўлу йўналишлари тайин этилади. Агар асарнинг 
мазмуний асослари унда кўтарилган муаммо соҳасида бўлса, таҳлилчи 
диққати кўтарилган муаммо ва ғояга қаратилиб, асар мавзуси алоҳида 
тадқиқ этилмаса ҳам бўлаверади. Агар мазмуний асос пафос соҳасида бўлса, 
мавзу тадқиқ этилиши зарур, негаки, пафосда объектив ва субъектив 
жиҳатлар бирлашади ва бундай ҳолда асарда тасвирланган мавзуни 
текшириш орқалигина битикнинг моҳияти англашилади. Мазмуний ва 
услубий асослар қанчалик аниқ белгилаб олинса, асарни таҳлил қилишнинг 
йўлини шунчалик тўғри тайин этиш мумкин бўлади. Ғоявий-ахлоқий 
муаммо қаҳрамоннинг индивидуал қиёфаси, ўйлари, дунёқараш ва 
эътиқодида юз бераётган ўзгаришлар динамикасини синчковлик билан 
текширишни талаб этади. Бундай ёндашувда персонажнинг ижтимоий 
муҳит билан алоқаси унчалик муҳим бўлмай, иккинчи даражали ўрин 
тутади. Чунки персонаж ижтимоий муносабатлардан кўра ўз ички олами 
билан кўпроқ шуғулланаётган бўлади. 
Бадиий асарда кўтарилган социокултур, яъни ижтимоий-маданий 
муаммо эса, аксинча, қаҳрамоннинг турғун-статик ҳолати, унинг ташқи ва 
ички қиёфасидаги ўзгармас чизгилар ҳамда муҳит билан боғлиқ 
жиҳатларига алоҳида диққат қаратишни тақозо этади. Услубий асосларга 
урғу берилганда ҳам асардаги қандай жиҳатлар билан биринчи навбатда 
шуғулланиш кераклиги аниқлаб олинади. Агар баёнчилик ва психологизм 
услубий асос сифатида олинса, сюжет унсурларини текшириб ўтиришдан 


203 
маъни бўлмайди; риторика услубий асос бўлганда эса кўчим ва синтактик 
фигуралар таҳлил қилинади; мураккаб композиция диққатни сюжетдан 
ташқи унсурлар, баён шакллари, нарсалар тафсили сингари жиҳатларга 
йўналтириш кераклигини тақозо этади. 
Мазмун асослари билан услуб асослари ўртасида муайян алоқа мавжуд 
бўлиб, уларнинг бир-бирига уйғунлиги кузатилади. Бадиий асардан шаклий 
асосларни топиш мумкин бўлгани сингари мазмунда ҳам бир қатор асослар 
мавжудлигини кўриш мумкин. Гарчи, услуб бадиий яратиқнинг кўпроқ 
шаклий жиҳатига тегишли бўлсада, мазмуний асосларни билиш бир қатор 
услубий асосларни аниқлаш имконини беради. Кузатишлардан маълум 
бўлдики, услубий асосларнинг характери текширилаётган асарларда 
кўтарилган муаммолар тизимига кўпроқ боғлиқ экан. Бадиий асарда 
кўтариладиган муаммоларнинг ўзини ҳам қамровига кўра бир қанча 
турларга бўлиш мумкин. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish