4
мавзусидаги докторлик диссертацияси дастур ва дарсликларни янгилаш
борасидаги амалий фаолиятига назарий асос бўлди. Олим илм илмнинг ўзи
учун эмас, балки инсон фаолиятининг бирор соҳасини самарали қилиш учун
хизмат этиши керак деб ҳисоблагани сабабли адабиёт ўқитиш
самарадорлигини оширишнинг илмий-методик тамойиллари ва амалий
йўлларини ишлаб чиқди.
Қозоқбой таълимнинг барча босқичларида ҳам адабиёт ўқитиш учун
бадиий асар таҳлили энг муҳим тадбир эканини, аммо бадиий таҳлилни
амалга ошириш йўллари кўрсатилган тадқиқотлар мутлақо йўқлигидан
келиб чиқиб, ўша бўшлиқни тўлдиришга уринди. Ўтган асрнинг 90-йиллари
ўрталарида бадиий таҳлил борасидаги қарашларини “Бадиий таҳлил
асослари” номида тизимга солиб, Миллий университетнинг Муҳайё
ўқийдиган “Ўзбек филологияси” факултети талабаларига махсус курс
сифатида ўқиб, илк синовдан ўтказди. 1998 йилда шу факултетга декан
бўлиб келгач, махсус курс танлама фанлардан бирига айланди. Ниҳоят, 2004
йилдан эътиборан турли муҳокамалар ҳамда вақт синовидан ўтиб, жуда
зарурлиги тан олингач, ихтисослик фанлари қаторига киритилди. Мана шу
интилишлар оқибатида мустақил давлатлар ҳамдўстлигида биринчи бўлиб
“Бадиий таҳлил асослари” фани ва унинг моҳияти акс этган қўлингиздаги
китоб юзага келди.
Ҳақиқатан ҳам, олий филологик таълим тизими учун шундай фанга
катта эҳтиёж бор эди. Гарчи адабиётшунослик фан сифатида шаклланганига
бир асрга яқин вақт ўтаётган, бу даврда бадиий ижоднинг назарий
асосларини яратиш бўйича анча катта ишлар амалга оширилган бўлса-да,
бевосита адабий асарни қандай таҳлил қилиш кераклигини талабаларга
ўргатишга йўналтирилган алоҳида фан йўқ эди. Бу иш асосан, “Адабиёт
тарихи” “Адабиёт назарияси”, “Адабий танқид” каби фанларни ўтиш
жараёнида, уларнинг таркибида йўл-йўлакай бажариб келинар, бу соҳанинг
ўргатилиш даражаси “мулла билганича”, қабилидаги бир ҳолатда эди.
Бадиий таҳлил йўллари талабаларга ҳар бир домланинг истеъдод ва
имконияти даражасида ўргатилиб, муайян илмий тизимга солинмаган эди.
Тўғри, умрини олий филологик таълимга бағишлаган машҳур
адабиётшунослар адабий асарни бадиий таҳлил этиш бўйича ўзига хос
мактаблар яратишганди. Лекин ана шу мактабларга хос усул ва
тажрибаларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш, умумлаштириш, яхлит бир
тизимга солинган кўринишга келтириш кун тартибидаги долзарб масала
эди. Ушбу китоб ўша долзарб масаланинг ўзига хос ечими сифатида дунёга
келди.
Китобдаги “
Do'stlaringiz bilan baham: