199
эмасми, бунча ёнмасанг
”,- дея илтижо қилади. Эдипга қарата: “
Билмаганинг
яхши зотингни, шўрлик!
”- дея ёзғирганида ҳам, бутун ҳақиқатни билгач,
элчи билан Эдипнинг ёнидан кетиб қолганида ҳам чинакам раҳмдил аёл,
ўтбошисининг тинчини ўйлайдиган меҳрибон хотин сифатида намоён
бўлади. Ўзи туққан ўғилга хотин бўлгани, боласидан фарзандлар туққанини
билган Иокаста унинг ўрнидаги истаган бир аёл ҳам қилиши мумкин бўлган
ишни қилади ─ ўзини осади! Маликанинг вазиятида ҳаётдан кетмоқ тоғдай
гуноҳларни кўтариб яшаш азобидан қутилмоқ эди. Иокаста шахсияти
Эдипники сингари йирик ва кўламдор бўлмагани боис ҳам у шоҳ Эдип
сингари чора кўриши ёки сўнгги дамда ҳам юрт ташвишини ўйлаши
мумкин эмасди. Софокл персонаж табиатидаги ўзига
хосликни буюк
санъаткорлик билан ифода эта билган.
Драматург асарда қатнашган қаҳрамонлар руҳиятини энг нозик
жиҳатларига қадар бехато кўради ва тасвирлайди. Бу ҳолат барча сирлар
очилгач, тўсатдан кўринмай қолган Иокастани излаётган Эдипнинг
фожиона аҳволи тасвири мисолида бутун даҳшати билан намоён бўлади:
...Тиғ сўраб кимнидир суриштирди у,
“Қани хотиним?”- деб
айта олмасди,
Айта олмас эди: “Қани онам?”- деб...
Эдипнинг Креонтга қарата: “
Уни... Уйдагини ўзинг дафн этгил, Ўзинг бил...
бу сенинг қондошлик бурчинг
”,- дея қилган илтижосида тимсол руҳиятидаги
адоқсиз ғам, чексиз хижолат жуда ингичка, нозик тасвирланганки, йигирма
беш аср олдин битилган ушбу сатрлар ҳамон юракларни ўрташ қудратига
эга.
Айни бир ҳолатдан икки хил бир-бирига зид маъно чиқариш, бир
вазиятдан қарама-қарши хулосаларга кела билиш “Шоҳ Эдип” асарида
юксак санъат даражасида ҳал этилган. Эдипнинг қизлари билан хайрлашуви
саҳнаси бу жиҳатдан ақлни лол қолдирар тарзда бетакрор акс эттирилган:
Қайдасиз, қизларим, яқинроқ келинг,
Илк бор ака бўлиб... қўл чўзай сизга.
...Ёнингизда турган шу бадбахт ота
Кўрмасдан, билмасдан... сизни оламга
Келтириб қўйди-ку ўз онасидан...
Отангиз ─
падаркуш, онангиз эса ─
Сизни ўз ўғлидан туққан қабоҳат...
Ўз қизларига ака бўлиб қўл узатган, онасидан фарзанд кўрган одам
қисматининг даҳшатли манзараси тасвири ўқирманлар кўнглини ларзага
солади.
Софокл мазкур фожиа орқали одамларга насиҳат қилмайди, йўл
кўрсатмайди, ақл ўргатмайди. У ҳеч кимни асаридан хулоса чиқаришга ҳам
ундамайди. Лекин бадиий ҳақиқатнинг қудрати ўқирманни ўйга толдиради.
Муаллиф инсон ҳаётининг мураккаблиги, одам тақдирининг чигаллигини
бутун шафқатсизлиги, жирканч ва кутилмаган томонлари билан кўрсатиб
берган. Ўзини дунёнинг хўжаси деб ҳисобловчи одам, аслида, ўз қисматига
200
ҳам эга бўлолмайдиган ожиз яратиқ экани бу асарда ҳаққоний акс
эттирилган.
“Шоҳ Эдип” фожиасининг моҳияти
инсон умрининг, у эришган
мартабаларнинг ўткинчи эканлиги, одам умри имтиҳон учун берилганини
англатишида тўла намоён бўлади. Бу асар кишини ўзи, ўзгалар, олам, одам
ва одамлараро муносабатларнинг чигаллиги тўғрисида ўйлашга ундайди.
Эдипни қандай баҳолаш керак? У қандай одам ўзи? Айбдорми, гуноҳкорми?
Ушбу фожиа китобхонни таъсирлантириш, туйғуларини
жунбушга
келтириш орқали ўйлашга мажбур этади. Ўйлаш эса буюк неъматдир. Шахс
камолоти йўлидаги илкинчи бекатдир.
201
БАДИИЙ ТАҲЛИЛ БОСҚИЧЛАРИ
Бадиий асарни тўлароқ англаш ва чуқурроқ таҳлил қилиш учун уни
илмий текширишнинг уч босқичи босиб ўтилиши зарур. Асарнинг таҳлил
кечими а) бошланғич идрок даражасида асарни бутунисича англаш; б)
кейин уни унсурлари бўйича синчиклаб таҳлил (анализ) қилиш; в) илмий
тадқиқот натижаларини тизимли йўсинда
умумлаштириш, яъни синтезлаш
сингари босқичлардан иборат бўлади.
Бадиий асарни таҳлил қилишда битикнинг шакли ва мазмунига доир
барча қирраларга тўхталиб, у ўз эстетик вазифаларини қанчалик ўринли
бажарганини асослаш, адабий яратиқ туфайли миллий тасвир тажрибасига
қандай янгиликлар киритилганини қайд этиш,
асарнинг оригиналлигини
таъминлаган омиллар нималардан иборат эканини матнга таянган ҳолда
кўрсатиб бериш кўзда тутилади. Бунча мураккаб вазифалар икки шаклда
амалга оширилиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: