Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet124/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Менинг дилимдаги мудом тилимда
»,- дейишга ҳақли. Ўзга юртдан келиб, 
тақдирнинг иродаси ва шахсиятидаги фазилатлар туфайли бу юртга шоҳ 
бўлган Эдип қонуний ҳукмдор Лайнинг ўлимида ўзининг қўли бўлиши 
мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмагани учун: «
Майли ўзим бўлай 
хунталаб ўғли
»,- дейди. Авлиё Тиресийнингшундай одамга: «
Юртга бу 
офатни келтирган сенсан
»,- деб даъво қилиши унга даҳшатли адолатсизлик 
бўлиб туюлиши табиий, албатта. 
Софокл бадиий тасвир тарихида биринчи марта 
перипетия
деб 
аталувчи усулдан фойдаланиб юксак бадиий натижага эришади. Бадиий 
асар қаҳрамонлари ҳатти-ҳаракатларининг улар истагига мутлақозид 
натижа бериши тасвири усули перипетиядир. Эдип Лайнинг ҳалокатига 
ўзининг алоқаси йўқлигини исботлаш, ўзига нисбатан айримларда пайдо 
бўлган шубҳани йўқотиш учун қилган ҳар бир ҳаракати, аксинча, нафақат 
ўзгалар, балки ўзининг ҳам гумонини катталаштириб, қотилликка 
алоқадорлигини аёнлаштириб бораверади.
Иокаста тилидан Лайнинг чорраҳада ўлдирилганини эшитганда, Эдип 
кўнглига шубҳа уруғи тушади. Воқеаларнинг бундан кейинги ривожи 
мазкур шубҳа уруғининг тез кўкариб, аччиқ мевалар беришига имкон 
яратади. Кутилмаганда, ўзининг Лай қотили эканини билиб, аёвсиз 
изтироблар исканжасида қолган Эдипнинг бошига тақдир тоғдан ҳам оғир 
фалокат ёғдиради: у нафақат шоҳнинг қотили, балки отасини ўлдирган 
падаркуш, ўз онасига уйланган зинокор ва ундан фарзандлар кўрган бадбахт 
кимса экан! 
Асарда ўз замонида Фива шаҳрини балолардан халос этган шоҳ 
Эдипнинг гуноҳлари туфайли юртга офат ёғилиши ва бу балоларнинг 
айбдорини излаётган кишининг ўзи офатнинг сабабчиси бўлиб чиқиши 
тасвири асносида Эдип шахсиятига хос ёрқин ва гўзал жиҳатлар инкишоф 
этилади. Чўпон билан суҳбат жараёнида вазиятнинг оғирлашаётганини, 
ҳақиқатнинг ойдинлашуви ўзининг зарарига хизмат қилишини билсада, 
инсофли ва адолатли Эдип чўпонга: «
Эвоҳ, сен айтишинг, мен тинглашим 
шарт
»,- дейди. Бу ўринда Эдип тақдир қаршисида ожиз, лекин инсоф ва 
адолатга содиқ кучли шахс сифатида гавдаланади. Унинг ҳар бир гапи 
қанчалик руҳий азоб тортаётганлигини яққол кўрсатади. Шоҳнинг узун ва 
чигал ҳаёт йўлига киритилган ҳар бир аниқлик унинг юрагига қадалган 
ханжар каби таъсир этиши ва у қўзғайдиган даҳшатли оғриқ асарда ғоят 
ишонарли тасвирланган. 
Эдип – ўзини аяйдиган киши эмас. У – ўзликни енгган, манфаатидан 
устун тура биладиган буюк инсон. Айни вақтда, Эдип ҳам оддий бир 
тирикодам. Шу боис ҳам у шубҳага тушади, қўрқади, иккиланади. Шоҳнинг 
Иокастага қарата: «
Шубҳам борки, авлиё кўр эмас
», «
Қўрқаман, ортиқча 
гапирвордим
»,- дея айтган гапларида унинг табиатидаги ана шу хислатлар 
намоён бўлади. 
Эдип шахсиятига хос етакчи фазилатлар: ҳалоллик ва виждонлилик. 
Табиатидаги бошқа сифатлар унинг шу фазилатларига тобе. Шунинг учун 
Эдип ўзини фош этувчи ҳақиқатнинг тагига етишга ҳам шиддат билан 


198 
киришади. Бу ҳақиқат – ўлимданда оғир, шармандаликданда кир. Аммо 
Эдипдай инсон – шундай қилишга мажбур. Буюк саналувчи инсоннинг 
нақадар ожиз экани мазкур ҳолат тасвирида бутун аянчли жиҳатлари билан 
намоён бўлади: 
Тамом, бари аён! О, ёруғ жаҳон, 
Сўнгги бор кўрмоқда кўзларим сени. 
Ҳаёт – ҳаром, нафас – ҳаром, никоҳ – ҳаром менга, 
Қонга бўланганман, жирканчман, жирканч! 
Ҳақиқат онларининг бутун даҳшати ўзининг ниҳоясиз залвори ва 
чексиз кўлами билан кишини босади. Эдип – йирик шахс. Шу боис ҳам у 
ўзига бериладиган жазо қилган гуноҳига яраша бўлишини истайди. 
Қисматнинг иродаси билан ихтиёрсиз қилинган гуноҳ учун ўз ихтиёри 
билан энг оғир жазони беради – кўзларини кўр қилади! Жазонинг салмоғи 
гуноҳнинг кўламига яраша. Чунки Эдип тушган шароитда ўлиш – қутулиш, 
кўр бўлиб яшаш – жазо демак. 
Азоб инсонни ғуссага олиб келади, ғусса чекиш покланиш йўлининг 
бошланишидир. Эдип адоқсиз покланиш сари йўл олади. Эдипнинг ўзига 
берган жазоси лаҳзалик қарор натижаси эмас, балки ҳалол ва виждонли 
одамнинг тиниқ ақли ва тоза туйғуларининг ҳукмидир: 
У дунёда отам-онам юзига 
Қандай боқдим - кўзларимни ўймасам? 
Бадбахт онам мендан туққан болаларга 
Қандай боқдим - кўзларимни ўймасам? 
...Юртга қонли доғ туширган қотилни 
Йўқ қилишга ўзим фармон берганман. 
Энди эса фуқаронинг кўзига 
Қандай боқдим - кўзларимни ўймасам? 
Йўқ! Бу ҳам кам. Қўлим бўлса бақувват... 
Қулоғимнинг пардаларин йиртардим... 
Эдип қийноқлардан зорланмайди, енгиллик берилишини хаёл ҳам 
қилмайди. У ─ сўнгги нафасигача юрт қайғуси билан яшай оладиган инсон. 
Шу сабаб охирги дамда ҳам: 
Мен бадбахт бошимни олиб кетаман, 
Токи худоларнинг қаҳру ғазаби 
Юртимга ёғилмасин,-
дея фиваликларни офатлардан халос этишга уринади. 
Асардаги бошқа қаҳрамонлар ҳам фожианавис томонидан жуда пухта 
ишланган. Хусусан, Иокаста, Креонт, Тиресий образлари бадиий 
баркамоллиги туфайли ҳанузгача эстетик қимматини йўқотмай келмоқда.
Иокаста – аввало аёл. Ҳар қандай онага, аёлга, хотинга хос барча 
хусусиятлар унга ҳам бегона эмас. Иокаста ҳам ҳамма аёллар сингари, 
аввало, ўтбошисининг тинч, яқинларининг хотиржам бўлишини истайди. 
Унинг учун олий ҳақиқатга етишишдан кўра, оила бутунлигини сақлаб 
қолиш муҳимроқдир. Элчи билан Эдипнинг суҳбатидан эрининг аслида 
кимлигини олдинроқ пайқаб қолган сезгир Иокаста шоҳга: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish