Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet120/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

бир қоп сомону бир арава қамишдан
» бино бўлган уйда! 
Ёмон бўлсада, бошпанасидан ажралган одамнинг аҳли аёли дод солиши 
табиий. Бу хил додлашлар тез-тез рўй бериб тургани учун ҳам, одамларнинг 
қулоғи ўрганиб қолган. Ҳикояда: «
Аммо кампирнинг додига одам тез 
тўпланди
»,- деб таъкидланади. Ўйлаб кўриш керак: нега? Чунки бу уйдан 
шу пайтгача дод овози чиқмаган, узоқ йиллар давомида чолу кампир бир-
бирларини тушуниб қолишган, уй ўзлариники, ҳўкизлари ҳам бор эди. Ҳеч 
кутилмаганда, кампирнинг дод солиши, одатдаги додловчи овозларга 
«бегона» товушнинг қўшилиши атрофдагиларни бефарқ қолдирмаслиги 
аниқ. Ҳикоянинг шу жиҳатлари илғаб олинса, ундан кутиладиган эстетик 
самарадорлик ортиб бораверади. 
Ҳикоядаги Қобил бобо ҳолатини ҳам ичдан ҳис этишга уриниш лозим. 
Бунда ҳам энг яқин асос – бадиий матн. Ҳикоядаги: «
Қобил бобо яланг бош, 
яланг оёқ, яктакчан оғил эшиги ёнида туриб дағ-дағ титрайди, тиззалари 
букилиб-букилиб кетади, кўзлари жовдирайди, ҳаммага қарайди, аммо ҳеч 
кимни кўрмайди
» тасвирига эътибор қаратилиши керак. Агар ушбу тасвир 
Қобил бобо ҳолатини ичдан ҳис этилмай, шунчаки ўқиб ёки эшитиб 
кетилаверса, матн қудрати англанмай қолаверади. Қандайдир бир одамнинг 
қийналганини ахборот сифатида билиб қўйиш бошқа-ю, ўша одамнинг 


189 
ҳолатига тушиб, у кечирган туйғуларни ҳис этиш тамомила бошқа нарса. 
Шунинг учун ҳам Қобил бобо ҳолатидаги ҳеч бир чизги назардан четда 
қолмаслиги керак. Нега Қобил бобо ялангбош, ялангоёқ, бунинг устига 
яктакчан? Қарияларимиз ҳозир ҳам бошяланг юришни одобсизлик деб 
билишади. У пайтларда-ку ялангбош юриш бориб турган шаккоклик 
ҳисоблангандир. Ҳикоядаги бобо эса ялангбош, ялангоёқ экани камлик 
қилгандай, эл кўзига яктаксиз кўринганини қандай изоҳлаш мумкин? Бу 
саволларга жавоб топиш учун эътибор қаҳрамонларнинг ташқи ҳолатини 
идрок этишдан ички дунёсини текширишга йўналтирилиши керак. Шу 
ўринда «яктакчан» сўзи мамлакатимизнинг турли минтақаларида турлича 
тушунилишига ҳам эътибор қаратилиши лозим. Тошкент шаҳри аҳли учун 
«яктакчан» дегани яктаксиз демакдир. Қолган минтақалардаги кишилар 
учун эса «яктакчан»лик биргина яктакда мазмунини англатади. Бадиий 
вазиятни англаб етган таҳлилчигина адиб қайси ҳолатни кўзда тутганлигини 
аниқлай олади.
Чолнинг тиззалари «букилиб-букилиб» кетишига сабаб нима? Бу 
сўзнинг икки марта ёзилганлигига диққат қилиш керак. Чол нега «дағ-дағ» 
титрайди? Яктаксизлиги сабаб совқатганиданми ёки бошқа – жиддийроқ ва 
оғриқлироқ ички сабаб борми? Образнинг: «
...ҳаммага қарайди, аммо ҳеч 
кимни кўрмайди
» тарзидаги ҳолатини қандай тушунмоқ керак? Бобонинг 
кўзлари 
хирами 
ёкикутилмаган 
бахтсизлик 
унинг 
кўз 
олдини 
қоронғилаштирдими? Ўзи аслида, чолнинг кўзи хиралашдими ёки ақли? 
Шу ўринда таҳлил қамровига элликбоши ҳам тортилиши лозим. 
Бурунсизлиги, овозининг панглиги туфайли бошданоқ ёқимсиз бўлган 
элликбошининг дабдурустдан бобони сенсираб: «
Ҳўкизинг ҳеч қаёққа 
кетмайди, топилади!
»- дея каромат қилиши кишидаги нохуш таассуротни 
янада кучайтиради. Агар эстетик нишон тўғри олинса, асарда жуда нозик 
ишоралар борлигини кўриш, уларнинг тагига ҳам етиш мумкин.
Элликбоши оғилнинг ўғри тешган ерини нима сабабдан икки бор 
тафтиш қилгани, қайта-қайта синчиклаб текширгани, ҳатто, устунни 
кимирлатиб ҳам кўргани сабабини изоҳлаш зарур. Сал эътибор қилган 
кишига бу ҳаракатлар тагидаги ғараз кўриниб қолади. Элликбоши ўзини 
ўғрини топишга астойдил уринаётган киши қилиб кўрсатиб, чолдан бирор 
нарса ундирмоқчи. Бунинг учун у жабрланувчининг ишончини қозониши 
керак. Албатта, Қобил бобо элликбошидаги бу ғаразни сезмайди. Чунки 
кутилмаган бахтсизлик унинг кекса ақлини янада хиралаштириб қўйган.
Шу вақтга қадар карахт бўлиб турган Қобил бобонинг элликбоши 
ҳўкиз топилади, деб ишонч билан айтгандан кейин йиғлаб юборганлиги 
сабаби ҳақида ўйлаб кўриш керак. Бу ҳақда бош қотириш кишида бошқа 
инсонни туйиш, ўзгани тушуниш сифатларини шакллантиради.
Элликбошининг кейинги ҳаракатлари унинг қандай шахс эканини 
янада яққол кўрсатади: «

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish