Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet118/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Биринчидан
, таҳлилчи қанчалик маҳоратли бўлмасин, бадиий асарни 
адибнинг ўзидай айтиб беролмайди ва бунинг кераги ҳам йўқ. Чунки матн 
билан танишганлар асар мазмунини билишади. 
Иккинчидан
, асарни 
ўқимаган одамларга асар матнини унинг тароватини бир қадар йўқотиб 
ҳикоя қилиб беришнинг асло фойдаси йўқ. Негаки, бунда тингловчига 
асарнинг ўзи эмас, у ҳақдаги хира тасаввургина етиб боради, холос. 
Таҳлилчи нечоғлик уринмасин, у айни асарни битган ёзувчи бўлолмайди. 
Айни асарни ёруғ оламда айни шу ёзувчигина ёза олади. Таҳлилчи асар 
мазмунини ҳикоя этиш орқали тингловчиларни ундаги қизиқарли 
воқеалардан хабардор қилиши мумкиндир, аммо асарда тасвирланган 
инсоний характер, кечинма, ҳиссиёт ва уларни туғдирган очиқ-яширин 
сабабларнитуйдира олмайди. Текширилаётган асар мазмунини сўзлаб 
бериш мумкинэмаслигининг 
учинчи
бир сабаби матн мазмуни айтиб 
берилган ҳолда асарнинг барчаунсурларини таҳлил қилиб бўлмайди. 
Негаки, бадиий яратиқнинг эсда қолган ўринларигина тилга олиниб, адабий 
асар замиридаги эстетик маъно номаълумлигича қолаверади. 
Эпик асарларни таҳлил қилишда унинг ҳажми, тасвирнинг 
мураккаблик даражаси ҳисобга олинган ҳолда иш кўрилади. Ҳажм тақозо 
этишига қараб, асарни бадиий таҳлилнинг аввал айтилган уч усулидан 
бирини ёки барини қўллаган ҳолда текшириш зарур. Мабодо, таҳлил 
қилинадиган асар жуда йирик бўлса, таҳлилчи, олдин асарнинг энг 
қизиқарли, бадиий жиҳатдан энг муҳим, бир қатор интеллектуал-эстетик 
операциялар ёрдамидагина англанадиган жиҳатини таҳлилга тортиши 
лозим. Бунинг учун асар умумий эстетик бутунликка зарар етказилмайдиган 
тарзда бадиий маъноли қисмларга ажратиб олиниши зарур. Бунда ўқирман 
диққатини ўзига беихтиёр тортадиган, персонажлар табиати ёрқин намоён 
бўладиган, муаллиф маҳорати кўзга балқиб ташланадиган, қаҳрамонлар 
руҳий дунёси бўртиқ акс этган ўринлар назардан қочирилмаслиги керак. 
Бадиий таҳлилда матндаги муҳим жиҳатни номуҳимдан ажратиш, асар 
персонажларига жонли одам тарзида муносабатда бўлиш керак. Шундай 
қилинганда, бадиий таҳлил асносида тимсолнинг ўзига хослиги ва адибнинг 
санъаткорлиги намоён бўлади.
Кўпинча эпик асарлар таҳлил қилинаётганда ундаги қаҳрамонлардан 
ғоя қидиришга тутинишади ва шу боис турли асарлардаги мутлақо бошқа-
бошқа персонажлар икки томчи сувдай бир хил талқин этилиб, бирдай 
баҳоланади. Чунки ғоялар кўпда ўхшаш, гоҳида мутлақо бир хил, лекин 
чексиз оламда бир-бирига тўлиқ ўхшаш бўлган икки киши йўқ. Бадиий асар 
ва ундаги қаҳрамонлар тасвири эса, айни шу ўхшамасликнинг, ўзига 
хосликнинг бадиий ифодаси сифатида яратилиши лозимдир. Шунинг учун 


186 
ҳам адабиётшунослик амалиётида Йўлчи ва Ғофир, Жамила ва Гулнор, 
Саида ва Зайнаб, Отабек ва Анвар, Кумуш ва Раъно тимсолларига узоқ вақт 
мобайнида бир хил баҳо бериб келинган. Бунга сабаб адабиётшуносликда 
бу қаҳрамонларга индивидуал қиёфага эга жонли одам сифатида 
ёндашилмаган ва улардан фақат ғоя қидирилиб, ижтимоий хулоса 
чиқаришга уринилган. 
Эпик асарларни таҳлил этишнинг усуллари жуда кўп ва 
текширилаётган эпик асар қанча бўлса, таҳлил ҳам ўшанча ўзига 
хосликларга эга бўлаверади. Адабий таҳлилда бирор қолипни ясаб олиб, ҳар 
доим шундан фойдаланаман деган мутахассис хато қилади. 
Эпик асар ўрганилаётганда персонажлар хатти-ҳаракатлари унинг 
характер мантиғига мувофиқ келиши ёки келмаслиги муаммоси 
таҳлилнинг марказида туриши керак. Яъни эпик асар таҳлил 
қилинаётганда, 
образларнинг 
гап-сўзлари, 
қилиқлари, 
фикрлари 
уларнинг сажияларига мувофиқлиги, руҳий жиҳатдан асосланганига 
эътибор қилиниши ва асарнинг асл қиймати ана шулардан келтириб 
чиқарилиши лозим. Эпик асар таҳлили фақат мантиқий операцияга айланиб 
қолмаслиги, балки ҳамиша асардан гўзаллик топишга интилиш диққат 
марказида туриши жоиз. Насрий тил жозибасини, турли-туман бадиий 
воситалар туфайли туғилган эстетик мўъжизаларни пайқай олиш, бундан 
лаззатланиш ҳамда шу лаззатнинг манбасини тушуниш ва зарур бўлса, 
тушунтириб бера олиш кишининг маънавий юксалишида беқиёс катта 
аҳамият касб этади. 
Эпик асарлар таҳлилида бадиий шартлилик, образлилик, оламни ўзгача 
эстетик назар билан кўриш мумкинлиги кўзда тутилиши ўқувчиларни 
хилма-хил ижодий йўналишдаги, турли жанрлардаги бадиий ҳодисаларни 
қабул қилиш ва асл санъат асарларини оммабоп битиклардан ажрата олишга 
ўргатади. 
Абдулла Қаҳҳорнинг XX асрнинг 30-йилларидан буён таҳлил этилиб 
келинаётган «Ўғри» ҳикояси мисолида юқоридаги назарий қарашларни 
амалда қўллаб кўриш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу асарни текстуал таҳлил 
қилиш кўпроқ самара беради. Негаки, ҳажман мўъжаз бу ҳикояда бадиий 
мақсадга 
хизмат 
қилмайдиган, 
персонажлар 
табиатини 
очишга 
қаратилмаган биронта сўз ҳам учрамайди. Бинобарин, асарда номуҳим, 
иккинчи даражали бадиий унсурнинг ўзи йўқ. Шу боис, худди лирик 
асарларни таҳлил қилгандек, мазкур ҳикояни ҳам текстуал усулда ўрганиш 
самарали бўлади. 
Таҳлилни кампирнинг тонг қоронғисида туриши ва ҳўкизидан хабар 
олиши сабабларини аниқлашдан бошлаган маъқул. Кампирнинг барча ўзбек 
аёллари, айниқса, қишлоқда яшайдиган ҳамма кайвонилар сингари саҳарлаб 
туриши ўз ҳолича ҳеч кимнинг эътиборини тортмаслиги мумкин. Лекин 
ёзувчи асарда кампирнинг саҳархезлигини шунчаки одат тарзида эмас, 
балки зарурият тақозоси сифатида ҳам кўрсатади: у хамир қориши керак. 
Ҳикоя матнидан кампирнинг дастёри йўқлиги маълум бўлади. Демак, 
кампир кундалик юмушлар кўпаймай, кун ёйилмай туриб, нон ёпишга 


187 
улгуриши керак. Бунинг устига, чоли иссиқ нон билан эрталик қилса, янада 
яхши бўлади. Эҳтимол, эрталикка уларда нондан бўлак ейдиган нарсанинг 
ўзи йўқдир. Энди синчи эътибори «...хамир қилгани» турган кампирнинг не 
боис ҳўкиздан хабар олганлигига қаратилиши жоиз. Маълумки, ҳар ким ўзи 
учун қимматбаҳо ҳисобланган нарсадан бот-бот хабардор бўлиб туради. 
Фарзандли она ҳамиша болаларидан хабар олишга, бадавлат одам 
давлатидан огоҳ туришга интилади. Бу чолу кампир учун ўзларидан 
кейинги қимматбаҳо нарса – ҳўкиз. Шу боис кампирнинг ўрнидан турибоқ 
ундан хабар олиши тасвири – ҳам тушунарли, ҳам ишонарли. 
Ўқувчилар диққати ҳикояда биргина товушдан иборат «О!..» гапи 
ташийдиган серқирра маънога, у ифодалайдиган ҳолатлар экстрациясига 
қаратилиши лозим. Бу товуш-гап замирида кампирнинг қандай кечинмалари 
борикин? Китобхонлар кампирнинг айни пайтдаги ҳолатини тўлиқ ҳис 
қилишса, унинг кечинмаю сезимларини илғаб олишса, эстетик мақсадга 
мувофиқ бўлади. Сўнг ҳикматга ўхшаб кетадиган: «

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish