101
ФАВҚУЛОДДА
ВАЗИЯТЛАР
СОДИР
БЎЛГАНДА
ЮҚУМЛИ
КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛЛАРИ
Ф.Хожаев,
(ФВВ Академияси катта ўқитувчиси)
И.Жантураев, 5-босқич курсанти.
озирги давирда бир қатор юқумли касалликлар мавжуд бўлиб
буларни ўрганишимиз ва билишимиз жуда зарурдир.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлган жойда маълум миқдорда
санитар-гигиэник тадбирлар олиб борилиши лозим. Бу
тадбирлар дезинфекция
ишларини олиб бориш, эмлаш каби тадбирлардан
иборат бўлиши мумкин ва бу тадбирлар фавқулодда вазият оқибатлари тўла-
тўкис бартараф этилгунга қадар тўхтовсиз олиб борилиши лозим. Уларнинг
ўз вақтида олиб борилмаслиги ёки тўхтаб қолиши юқумли
касалликлар,
ҳатто ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалиши билан боғлиқ оғир
оқибатларга олиб келиши мумкин.
Юқумли касалликлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда касаллик
тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган
режимли чеклаш чоралари
кўрилади. Фавқулодда вазиятнинг кўлами ва касаллик тури қандайлигига
қараб, кузатиш (обсервация) ёки карантин тадбирларини ўтказиш ана шундай
чоралардан ҳисобланади.
Кузатиш
вақтидаги
тадбирлар
чеклаш
хусусиятли
бўлиб,
қуйидагиларни ўз ичига олади:
фавқулодда вазият юзага келган аҳоли пунктидан чиқишни чеклаш;
фавқулодда вазият ҳудудига унга киришни чеклаш;
фавқулодда вазият ҳудудидан ўтишни чеклаш.
Юқумли касаллик юқиш хусусияти юқори, ўта хавфли бўлганда (ўлат,
вабо, табиий чечак ва ҳ.) карантин режими киритилади.
Карантин режими
худуддан асосий чиқиш жойларини қуролли соқчилар қўйиб, ҳудуднинг
бутун чегараси бўйлаб қуршаб, фалокат ўчоғини батамом ажратиб (изоляция
қилиб) қўйишни кўзда тутади. Оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади,
чиқиш ва кириш бутунлай чекланади, озиқ-овқат маҳсулотлари
билан
таъминлашнинг махсус тизими киритилади.
Бу чеклаш чора-тадбирлари энг сўнгги касал топилган вақтдан бошлаб,
касалликнинг инкубация даври ўтиб бўлгунча вақт давомида олиб борилади.
Обсервация ёки карантин ҳудудида қолган аҳоли уларнинг олдига
қўйилган барча талабларни қатъиян бажаришлари ҳамда ваҳимага
тушмасликлари керак. Бу айниқса вақтинчалик келиб қолган
кишиларга
тегишлидир. Режим ҳудудидан шошилинч чиқиб кетиш зарур бўлиб
қолганида улар инкубация даври мобайнида изоляторга қўйилиб, назорат
остида бўлганларидан кейин ҳудуддан ташқарига чиқишларига
рухсат
берилиши мумкин.
Юқумли касалликларни бартараф этиш ва эпидемия авж олиб
кетишининг олдини олиш бўйича олиб
бориладиган комплекс чора-
тадбирлардан бири бу дезинфекция тадбири ҳисобланади. Дезинфекция
Ҳ
102
объектлардаги ва ташқи муҳитнинг турли қатламларидаги юқумли
касалликларнинг
қўзғатувчиларини
йўқ
қилиш
учун
ўтказилади.
Дезинфекциянинг бир қанча усуллари мавжуд. Булар қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: