14-боб. Мулк ҳУҚУҚИ



Download 28,65 Kb.
bet1/3
Sana25.03.2022
Hajmi28,65 Kb.
#508753
  1   2   3
Bog'liq
2 5341404269142609776


14-боб. МУЛК ҲУҚУҚИ


14.1. Мулк ҳуқуқи ва бозорни самарали жойлаштириш

Устида зарарли чиқиндилари билан сувни ифлослантираётган кимё заводи ва сувни ювиш ва маҳсулот тайёрлаш учун ишлатадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қурилган унчалик катта бўлмаган кўлни кўз олдимизга келтирамиз. Қайси сувдан фойдаланувчи уни ифлослантиряпти ва улардан қайси бири ифлосланишдан зарар кўряпти деган саволни берамиз. Биринчи қарашда бу саволлар маънога эга эмасдек туюлади, чунки кимёвий завод сувни ифлослантиряпти ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи заводга зарар келтиряпти. Лекин бу далил билан баҳслашиш мумкин, чунки кимё заводи ҳам зарарли чиқиндиларни камайтириш ва назорат қилиш учун қимматбаҳо жиҳозлар ўрнатганидан зарар кўрмоқда. Барча муаммо кўл ресурсларидан фойдаланиш учун ким биринчи ҳуқуққа эгалиги ёки кўлга бўлган мулк ҳуқуқи кимга тегишли эканлиги аниқланмаганлигадан келиб чиқади. Ресурснинг эгаси бўлмаганда ҳеч ким бу ресурслар тугаб кетиши ёки ифлосланиши билан қизиқмайди.


Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар табиий ресурслардан фойдаланадиган усуллар бу ресурсларни бошқарувчиларнинг мулк ҳуқуқига боғлиқ. Иқтисодиётда мулк ҳуқуқи ресурслардан фойдаланиш бўйича мулк ҳуқуқи, имтиёз ва чеклашларни ўз ичига олган турли хил элементларга боғлиқ. Бу ҳуқуқлар кишиларнинг хулқига қандай таъсир қилишини тадқиқ қилган ҳолда атроф-муҳит муаммолари қандай қилиб бозорларни жойлаштириш ва давлат стратегиясига боғлиқ эканлигини яхшироқ тушуниш мумкин.
Капиталистик иқтисодиёт шаротида мулк ҳуқиқига алоҳида шахслар(индивидлар), марказлашган режали иқтисодиёт шароитида давлат эгалиқ қилиши мумкин. Одатда, капиталистик иқтисодиёт шароитида атроф-муҳит муаммосининг манбаи бозор тизими ёки яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда, фойда кетидан қувиш ҳисобланади деб гапириш қабул қилинмаган. Одатда, «Корпорация кишиларга нисбатан фойда олишдан кўра кўпроқ манфаатдор» деб гапирилади. Ким марказлашган режали иқтисодиётга атроф-муҳитни ифлослантиришдан сақлашга имкон берувчи тизим сифатида қараса, шундай дейишади.
Мураккаб муаммоларни ечишга оддий жавобларни топиш жуда қийин: табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар истисно қилинмайди. Совет Иттифоқи каби марказлашган режали иқтисодиётга эга бўлган давлатлар ҳам атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини ола олмаганлар. Лекин бир вақтнинг ўзида даромад олиш мақсади кишилар эҳтиёжига мос тушмаслиги шарт эмас. Фойда кетидан қувиш самарадорлик ва барқарорлик каби жамият мақсадларига тўғри келганда ва келмаганда буни қандай тушунтириш мумкин.
Кўпгина ривожланган ғарб мамлакатларида хусусий мулкчилик институционал бошқаришнинг устун шакли ҳисобланади. Кўпгина ривожланаётган давлатлар ҳам мана шу йўналишда ҳаракат қилмоқдалар, собиқ Совет Иттифоқи давлатлари ҳам шулар жумласидандир. Машиналар, бинолар ва истеъмол товарлари каби инсон томонидан яратилган буюмлар ва воситаларга бўлган мулкчилик ҳаммага таниш. Капиталистик жамиятда ердан самарали фойдаланишни рағбатлантирадиган энг мақбул шакл сифатида қараладиган ерга хусусий мулкчилик ҳам таниш мулкчилик шакли ҳисобланади. /арб олимлари атроф-муҳитнинг зарарланиш муаммоси табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи институтининг такомиллаштирилмаганидан келиб чиқади деб ҳисоблайдилар.
Бундай мафкуранинг қабул қилиниши барча табиий ресурсларни тезлик билан хусусийлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга ҳукумат харажатларини минималлаштириш, барча экологик муаммоларни ечишнинг оғирлик марказини маҳаллий даражага ўтказишни кўзда тутади. Конкрет ифлослантирувчиларнининг аниқ ўзига хослиги, табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг маҳсус технологияларини яратиш ва бу соҳадаги қонун бузилишларни олдини олиш мазкур ёндашишнинг ажралмас таркибий қисмлари ҳисобланади.
А. А.Голуб ва Е. Б. Струковаларнинг фикрича бундай ёндашиш ташқари томондан ўзига жалб қилгани билан мамлакатда бозор инфратузилмасининг ривожланмаганлигини, техник имкониятларнинг йўқлиги, экологик онгнинг етишмаслигини ҳисобга олмайди. Ташқи ва ички сабабларнинг бутун бир мажмуи кўп ҳолларда бизни табиий ресурсларга ёппасига хусусий мулкчилик эмас, балки давлат ва оралиқ мулкчилик шаклларида стратегиясида туришга мажбур қилади.
Хусусий мулкчилик тарафдорларининг фикрича, агар ресурслар жамоа мулки сифатида қолса уларни 1968 йилда Г. Хардин атрофлича ёзганидек жамият эгалиги фожеасидан ҳеч нарса қутқара олмайди. «Фожеа»нинг маъноси шундан иборат бўладики, ҳаммага ва бир вақтнинг ўзида ҳеч кимга тегишли бўлмаган нарса йўқ бўлиб кетишга маҳкумдир. Мисол сифатида яйловлар маҳсулдорлигин сақлашга икки хил ёндашиш келтирилади. Биринчиси жамоа, икинчиси эса хусусий бошқаришга асосланган. Хардин исботлайдики, яйловдан фақат мана шу икки тизимдан бири бўлганда самарали фойдаланиш мумкин бўлади: у махсус тузилган ташкилотлар ёрдамида жамият томонидан ёки агар яйлов бўлиб олинса, мулкдорлар томонидан бошқарилиши мумкин. Ҳар қандай назорат бўлмаганда яйловлар қисқа вақт ичида иложсиз равишда йўқ бўлиб кетади. Бунинг сабаби хусусий мулкдорларда бу ўз ўзидан бўладиган ҳолатда фойдаланувчиларнинг табиатни муҳофаза қилиш объектларини етарли даражада назорат қила ва бошқара олмасликларидадир. Жамият мулкини маъмурий бошқариш учун ташқи самараларни биргаликда бўлишини таъминловчи маҳсус механизмлар зарур бўлади.
Хардин ишларидан хулоса: иложи борича тезда барча ресурсларни хусусий мулк қилиб бериб юбориш керак ёки маъмурий ёндашиш самарадорлигини ошириш лозим.
Бундай фикр билан фақат қисман қўшилиш мумкин, айнан: агар сўз табиий-ресурс потенциал бойлигини ташкил этувчи тизимлар эмас балки маҳаллий аҳамиятга эга бўлган тугаётган ресурслар устида бораётган бўлса. Бозор иқтисодиёти одатда узоқ истиқболда «яшаб қолиш» мезони билан келиша олмайдиган бозор сигналларининг мослигига мўлжалланган ўзининг қонунлари бўйича таъсир қилади.
Табиий ресурсларнинг назоратсиз равишда хусусийлаштирилиши энергетик таназзул ва ички бозорда хом ашёнинг ўткир тақчиллигига олиб келиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида мулк эгасининг табиий ресурслардан иложи борича тезроқ ва иложи борича кўпроқ фойдаланиб қолишга интилиши ресурс қазиб олинаётган ҳудудларда атроф-муҳитнинг ҳалокатли тарзда ўзгариб кетишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, фақат пуҳта ўйланган стратегиягина бизни ёппасига хусусийлаштиришнинг ёмон оқибатларидан сақлаб қолиши мумкин.



Download 28,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish