14-боб. Мулк ҳУҚУҚИ


Мулкка бўлган ҳуқуқнинг самарали таркиби



Download 28,65 Kb.
bet2/3
Sana25.03.2022
Hajmi28,65 Kb.
#508753
1   2   3
Bog'liq
2 5341404269142609776

14.2. Мулкка бўлган ҳуқуқнинг самарали таркиби

Яхши фаолият кўрсатаётган бозор тизимида самаралаи жойлаштиришни амалга ошира оладиган мулкка бўлган ҳуқуқнинг самарали таркибини очиб беришга ҳаракат қиламиз. Самарали таркиб 4 та муҳим ҳусусиятга эга:





    1. Умумийлик(универсаллик) -барча ресурслар хусусий мулк ҳисобланади ва барча меъёрлар тўла аниқлаштирилган.

    2. Алоҳидалик (эксклюзивлик)- мулкдорга бошқа нарсаларни бевосита ёки билвосита йўл билан сотиш орқали келган ресурсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш натижасидаги барча харажат ва фойдалар.

    3. Ўтувчанлик-барча мулк ҳуқуқи эркин алмаштириш шароитида бир мулкдордан иккинчи мулкдорга ўтувчан бўлиши лозим;

    4. Мулк санкцияси билан таъминланганлик-мулк ҳуқуқлари ўзгалар тажовузидан сақланган бўлиши лозим.

Маълум мулк ҳуқуқларига (барча тўртта хусусиятга) эга бўлган ресурснинг эгаси бу ресурсларни ишлатиш учун кучли рағбатга эга бўлади, чунки бу ресурслар баҳосининг камайиши шахсий йўқотишларни билдиради. Ерга эга бўлган фермерлар пировардида маҳсулот ишлаб чиқариш ва даромад даражасини кўтариш учун суғориш ва ўғит солиш рағбатига эга бўлади. Бир вақтнинг ўзида улар ер унумдорлигини ошириш мақсадида экинларни алмаштириш рағбатига ҳам эга бўладилар.


Бозор иқтисодиёти шароитида мулк ҳуқуқини алмаштириш аниқ йўлга қўйилган шароитда(ресурс ўз хўжайинини ўзгартириши кўзда тутилмоқда) самарадорликни рағбатлантиради. Мулкка бўлган ҳуқуқ яхши аниқланган шароитда бу нуқта истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар рағбатларини таҳлил қилиш йўли билан кўрсатилиши мумкин. Агар истеъмолчи бунга пул тўлаш имкониятига эга бўлмаса, ишлаб чирарувчи ўз маҳсулотини сотмаслик ҳуқуқига эга. Истеъмолчи маҳсулотни бозор нарҳида сотиб олар экан ўзининг соф индивидуал манфаатини максималлаштириш учун қанча сотиб олиш мумкин эканлигини ўзи ҳал қилади(14.1-расм).

14.1-чизма. Истеъмолчининг танлови


Талаб эгри чизиғи остидаги майдондан харажатларни кўрсатган майдонни чиқариб ташлагандан кейин қолган майдон истеъмолчиларнинг соф индивидуал фойдалари ҳисобланади. Бу майдон маҳсулотга қилинган харажатни ифода қилганда нарх чизиғи остидаги майдон харажатларни ўзида акс эттиради. Р* бирлик учун истеъмолчиларнинг соф фойдалари Od бирликни сотиб олишни танлаш йўли билан максималлаштирилади. А майдон олинган соф фойдаларнинг геометрик репрезентациясини ўзида акс эттиради ва истеъмолчилар кўплиги(consumer surplus) деб аталади. Бу талаб эгри чизиғи остида лекин чапдан абсциссанинг вертикал ўқи ва ўнгдан кўриб чиқилаётган маҳсулотлар миқдори билан чегараланган нархдан юқори майдондир.


Сотувчилар ҳам шунга ўхшаш танлов билан дуч келадилар(14.2-расм). Р* нарх учун сотувчилар Qs бирлик маҳсулотни сотиш йўли билан ўз соф фойдаларини максималлаштирадилар. Сотувчилар томонидан олинган соф фойдалар(В майдон) ишлаб чиқарувчилар кўплиги(producer surplus) деб аталади. Бу нарх чизиғи остида ва харажатларнинг маржинал эгри чизиғидан кейин, чап томондан вертикал ўқ ва ўнг томондан кўриб чиқилаётган маҳсулотлар миқдори билан чегараланган майдондир.
Талаб ва таклиф тенглашмагунча истеъмолчилар дуч келадиган нарх даражаси 14.3-расмда акс эттирилган. Бу нархларда истемолчилар ўз ортиқча нарсаларини максималлаштиради, ишлаб чиқарувчилар ҳам ўзларининг даромадларини ва бозордаги сотувларини максималлаштирадилар.
Бу жойлаштириш самаралими? Аввалги боблардаги статик самарага кўра тўғри жавоб – ҳа бўлади. Соф фойдалар бозорда жойлаштириш йўли билан максималлаштирилади ва 14.3-расмда кўрсатилганидек, фойдалар истемолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлар суммасига тенг. Шундай қилиб, соф фойдани ўлчаш учун жараён ва соф фойдалар қандай қилиб истеъмолчилар ва ишлаб чиқаувчилар ўртасида тақсимланишини ўлчаш воситаси яратилди.

14.2-расм. Ишлаб чиқарувчи танлови


14.3-расм. Бозор мувозанати


Бу тақсимлаш фавқулодда зарур. Эсда тутиш керакки, самарадорлик истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар самарадорликка интилишлари ҳисобга эришилмайди. Балки, аниқ белгиланган мулк ҳуқуқларига ва бу ҳуқуқларни сотиб олиб ишлаб чиқарувчи ўз даромадларини, истеъмолчилар эса ўз истеъмол ҳажмларини максималлаштиришга интиладига рақобатли бозор мавжудлиги учун бунга эришилади. Нарх шаклланиши тизими шундай тузилганки, у манфаатдор томонларларни жамият нуқтаи назаридан самарали танловни амалга оширишни рағбатлантирди. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг манфаатлари билан мотивлашган энергия ижтимоий маҳсулдор йўналишларга йўналади.


Тизим шундай қурилганки, у самарали маҳсулот ишлаб чиқариш ва бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчига танлаш имкониятини қолдиради. Бу бозор тизимининг энг муҳим ютуғи ҳисобланади.



Download 28,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish