O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIMVAZIRLIGI
|
|
TOSHKENT VILOYATI
KASBIY TA’LIMNI RIVOJLANTIRISH VA MUVOFIQLASHTIRISH HUDUDIY BOSHQARMASI
|
ZANGIOTA TUMANI AGROSERVIS KASB-HUNAR KOLLEJI
|
|
|
111801, Toshkent viloyati, Zangiota tumani Olmazor MFY А.Теmur ko’chasi
|
“____” __________ 2020 йил
№ ________
Зангиота тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати бошлиғига
Зангиота тумани агросервис касб-ҳунар коллежи маъмурияти Сизга шуни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1044-сонли қарорига асосан Зангиота тумани агросервис касб-ҳунар коллежи биноси ва тегишли худуди Самарқанд ветеринария медицина институтининг Тошкент филиалига берилганлиги муносабати билан 2020-2021 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш учун тегишли ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Албатта таъмирлаш ишларини олиб боришда, хисоб китоб ишларини режалаштиришда таълим муассасанинг кадастр хужжатларига асосланилади.
Сизнинг мутахассисларингиз томонидан тайёрланган коллеж кадастр хужжатлари учун тўланиб берилиши лозим бўлган маблағлар таълим муассаса харажатлар сметасида ўз аксини топган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15-апрелдаги ПҚ-4679 сонли, Вазирлар Махкамаснинг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарорларига асосан Молия Вазирининг 2020 йил 17-апрелдаги № 04/31-03-03-32/049-сонли хатида кўрсатиб ўтилган Муддатларда тўловларни вақтинчалик тўхтатилганлигини инобатга олишингизни ва муддати тугаши билан таълим муассаса томонидан кадастр хужжатлари харажатларига тўлаб берилиши лозим бўлган 8 144 348 сўм маблағ тўлаб берилишини кафолатлаймиз.
Директор Б.Ахмедов
Ижрочи:
Бош хисобчи: Х.Нишанбоев
Тошкент вилояти Давлат мулкин ижарага бериш Маркази ДУК директорига
“AVTOTRAKTOR” МЧЖ ўқув маркази Сиздан COVID-19 пандемияси туфайли, хозирги пайитда республикамизда бўлиб турган карантин режими муносабати боисдан Зангиота тумани агросервис касб-ҳунар коллежи билан уммумий суммаси 5 482 050 сўмлик бўлган уч томонлама тузилган № 0061/12-19-A-сонли шартномасида кўрсатилган тўловларни 16-мартдан карантин режими бекор қилингунга қадар бўлган муддат учун ойма ой тўловлрани хисобламаслигингизни сўрайман.
“AVTOTRAKTOR” МЧЖ ўқув
Маркази директори: Қ.Назиров
Тошкент вилояти Давлат мулкин ижарага бериш Маркази ДУК директорига
“Тошкент Сув таъминоти МЧЖ” Зангиота бўлими Сиздан COVID-19 пандемияси туфайли, хозирги пайитда республикамизда бўлиб турган карантин режими муносабати боисдан Зангиота тумани агросервис касб-ҳунар коллежи билан 2020 йил учун уч томонлама тузилган ижара шартномасида кўрсатилган тўловларни 16-мартдан карантин режими бекор қилингунга қадар бўлган муддат учун ойма ой тўловлрани хисобламаслигингизни сўрайман.
Зангиота туман бўлим
бошлиғи : Қ.Назиров
Do'stlaringiz bilan baham: |