Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   509
Bog'liq
хукуки

ут я­
т а
оқибатлар келиб чиқиши ўртасида сабабий боғланишнинг мав­
жудлиги ҳар бир алоҳида ҳолда алоҳида аниқланиши зарур.
Шак-шубҳасиз, санаб ўгилган оқибатлар фуқароларнинг муро­
жаатлари тўғрисидаги қонунларнинг бузилиши натижасида эмас, 
бонгқэ қандайдир хатги-ҳаракатлар натижасида келиб чиққан ҳол- 
ларда шахснинг ЖКнинг 144-модцаси билан жиноий жавобгар­
ликка тортилиши мумкин эмас.
Таъқиб этиш деганда, фукэроларнинг давлат органлари ёки бошқа 
муассасаларга мурожаати баён этилган танқид (масалан, қонунга хи­
лоф равишда шцдан бўшаганлик, кам ҳақ тўланадиган, ходимнинг 
ўзи хоҳламаган ишга ўгказилганлик, тегишли имтиёзлардан маҳрум 
кдлганлик ва ҳоказо) учун уларнинг меҳнат, турар жой, мулкий 
ҳуқуқпари ва қонун билан ҳимоя кдлинадиган манфаатларининг ман- 
сабдор шахс томонидан кэеддан чекланишини тушуниш зарур.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёхуд фуқаролар, жамият ёки дав­
латнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий за­
рар етказилган (ЖК 144-модда 1-кдсми) ёхуд таъкдб этиш бош­
ланган пайгдан бошлаб (ЖК 144-моддаси 2-кдсми) жиноят тугал­
ланган деб эътироф этилади.
Фукэроларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунларнинг ман- 
сабдор шахс томонидан тамагирлик ёки бошқа шахсий манфаатни 
кўзлаб қасддан бузилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари 
ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки 
жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилган ҳолларда мансаб- 
дор шахснинг кдлмшпи Ўзбекистон Республикаси ЖК 205-модда- 
си билан квалификация кдлиниши зарур.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят­
нинг содир этилиш мотивлари ва кузланган мақсад жиноятни ква­
лификация кдлишда аҳамиятга эга эмас.
Ж К 144-моддаси 1-кдсмида жавобгарлик белгиланган жиноят­
нинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс, ЖК 144-моддаси 
2-кдсмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти мансабдор шахс 
булиши мумкин.
5-§. Виждон эркинлигиви бузиш 
(Ў зР Ж К 145-моддаси)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида: 
«ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон
148


хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қил- 
масликҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга 
йўл қўйилмайди» деб белгилаб қўйилган.
«Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги х&тқаро бигимнинг 
18-моддаси 1-қисми ва Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясининг 
18-моддаси аслвда бир-биридан унчалик фарқ қилмайди ва 145-мод- 
да ана шу халҳаро ҳужжатларга мувофиқ равищда Ўзбекистон Рес­
публикаси Жиноят кодексига киритилган. Уларда шундай деб ёзил­
ган: «ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. 
Бу ҳуқуқ ўз хоҳишига кўра бирор дин ёки эътиқодга эга бўлиш ёки 
қдбул қилиш эркинлигини, хдм якка тартибда, ҳам бошқалар билан 
биргаликда ўз дини ва эътиқодига амал қилиш эркинлигини, ошко­
ра ёки якка тартибда сигиниш, диний ёки урф-одат бўлган маросим­
лар ва таълимотларга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади».
Таҳлил этилаётган модда уч қисмдан иборатдир.
Мазкур модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 май- 
даги қонунига биноан Жиноят кодексига киритилган.
Бу жиноятнинг объекти Ўзбекистон Республикаси Констигуция- 
сида кафолатланган диний ташкилотларнинг қонуний фаолияти 
ёхуд фуқароларнинг хоҳлаган динига эътиқод қилиш, диний ма- 
росимларни адо этиш ёхуд ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик 
ҳуқуқи ва фукэроларнинг соғлиғи ҳисобланади.
Объектив томопдан ЖК 145-моддаси 1-қисмида назарда тутилган 
жиноят диний ташкилотларнинг қонуний фаолиятига ёки диний ма- 
росимларнинг ўгказилишига тўсқинлик қилшцда ифодаланади.
Тўсқинлик қилиш диний муассасалар фаолиятининг бажарили- 
шига йўл қўймасликда (маежид, черковларнинг ёпиб қўйитишида 
ёхуд диний маросимлар, никоҳўқигиш, суннаттўйи қилиш, мар- 
ҳумни дафн этиш ва ҳоказоларнинг адо эшлишига тўсқинлик қилув- 
чи хатги ҳаракатларни содир этишда) ифодаланиши мумкин.
Виждон эркинлиги диний фаолиятининг фақат қонун доира­
сида амалга оширилишидир.
Диний ташкилотларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш 
фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириши ёхуд 
фукэролик вазифаларини бажариши ёхуд диний маросимларни адо 
этишига тўсқинлик кдлиш тарзида, фуқароларнинг соғлигига ши­
кает етказиш билан биргаликда содир этилган ҳолларда айбдор­
нинг қилмиши соғлиққа қарши жиноятлар учун жавобгарлик на­
зарда тутилган моддалар билан ҳам, жиноятларнинг жами бўйича 
квалификация кдлиниши зарур.


ЖК 145-моддаси l -қисмида назарда тутилган жиноят диний 
ташкилотларнинг қонуний фаолиятига ёки диний маросимларни 
адо этишига тўсқинлик қилшпан пайгдан бошлаб тугалланган деб 
эътироф этилади.
Мансабдор шахс ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, диний таш­
килотларнинг қонуний фаолиятига ёки диний маросимларнинг 
ўгказилиншга тўсқинлик қилган ҳолларда, унинг қилмиши иш 
шароигларидан келиб чиқиб, ЎзР ЖКнинг 205-моддаси ёки 206- 
модцаси билан квалификация қилишшш зарур.
Ушбу модданинг 2-қисмида жавобгарлик белгиланган жиноят 
объектив томондан вояга етмаган шахсларни диний ташкилотларга 
жалб этиш, шунингдек, уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини 
босувчи шахсларнинг хоҳиш-иродасига кдрши вояга етмаганларни 
диний таълимотга ўқитишда ифодаланади.
Жалб этиш деганда, вояга етмаган шахсларнинг ҳар хил усул­
лар (алдаш, моддий манфаатдорлик, бошқа неъматларни ваъда 
қилиш ва ҳоказо йўллар) билан диний ташкилотлар фаолиятида 
иштирок этишга кўндиришни тушуниш зарур.
Вояга етмаган шахсларни диний ташкилотларга жалб этиш, ди­
ний ташкилот фаолиятида иштирок этишга кўндиришга қаратил- 
ган қилмиш содир этилган пайгдан бошлаб тугалланган жиноят, 
деб эътироф этилади.
Диний таълимотга ўқнтиш деганда, вояга етмаган шахсларга улар­
нинг хоҳишига қарши, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи 
шахсларнинг хоҳиш-иродасига қариш дин тўғрисидаги билимларни 
сингдиришнинг ҳар хил кўринишларини тушуниш зарур.
ЖК 145-моддасининг 3-қисмица жавобгарлик белгиланган жи- 
ноят объектив томондан: 1) фуқароларнинг ўз фуқаро.лик ҳуқуқла- 
рини амалга оширишлари ёки фуқаролик бурчларини бажаришла- 
рига тўсқинлик кдладиган тарзда фаолият юритищца; 2) мажбур- 
лаб пул йитиш ва диндорларга солиқ солиш билан биргаликда 
диний фаолият юритишда; 3) шахснинг шаъни ва қадр-кдммати- 
ни чекловчи чора-тадбирларни қўллаш билан боғлиқ ҳолда диний 
фаолият юритишда; 4) диний билим олишга мажбурлашда ва фу- 
қаро ўзининг динга нисбатан, бирор динга эътиқод қилиш ёки 
эътиқод қилмас.лик, ибодат қилиш, диний урф-одатларда ва ма- 
росимларда иштирок этиш ёки этмасликка нисбатан муносабатини 
аниқлаётганида унга нисбатан тазйиқ ўгказилишида; 5) диний 
маросимлар ўгказилишини ташкил этиш натижасида баданга ен­
гил ёки ўртача оғир шикает етказилишида ифодаланади.


ЖК 145-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят юқорида 
қайд этилган хатти-ҳаракатлар содир этилган пайтдан юз берган 
оқибатлардан қатьи назар, тугалланган деб ҳисобланади. Диний 
маросимлар ўтказилишини ташкил этиш шахс баданига енгил ёки 
ўртача огир шикает етказган ҳоллар бундан мустаснодир. Бу ҳол 
рўй берганида жиноят айтиб ўгилган оқибатлар келиб чиққан пайг­
дан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят­
нинг содир этилиш мотиви ва кўзланган мақсад жиноятни квали­
фикация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Ушбу жиноятнинг субъекта 16 ёшга тўлган шахс булиши мумкин.
6-§. Сайлов ёки референдум ташкил кдлиш, уларни 
ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлариии бузиш 
(Ў зР Ж К 146-моддаси)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига му- 
вофиқ: «Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ 
муҳокамасига тақцим эгилади, умумий овозга (референдумга) қўйи- 
лади. Рефендум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади».
Референдум — давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларига доир 
қонунлар ва бошҳа қарорларнинг умумий овозга қўйиш йўли би­
лан қабул қилинишидир. Овоз бериш тартиби сайловлар тўгриси- 
даги қонун билан белгиланади.
Мазкур жиноятнинг объекти фуқароларнинг эркин овоз бериш 
ҳуқуқи, сайловлар ёки рефендумларни ташкил этиш, ўтказиш- 
нинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят: 1) овоз беришнинг яширинлиги- 
ни бузишга; 2) сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбаки- 
лаштиришга; 3) сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар ки- 
ритишга; 4) сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтка- 
зиш вақгида берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблашга кэра- 
тилган хатги-ҳаракатларни содир этишда ифодаланади.
Сайлов варақалари, имзо варақалари, овоз берувчиларнинг 
рўйхатлари ва сайлов компаниясининг бошкд материаллари сайлов 
ҳужжатлари ёки рефендум ҳужжатлари ҳисобланади.
Овоз беришнинг яширинлигини бузиш деганда, сайловчиларнинг 
яширин овоз беришига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай қилмиш- 
ларнинг содир эгилиши, масалан, овоз бериш жараёнининг куза­
тиб турилишини, фуқароларни яширин овоз бериш имкониятидан
151


маҳрум кдлувчи кабиналарнинг очиқ бўлиши ва ҳоказоларни ту­
шуниш лозим.
Сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилапггириш де­
ганда, қалбаки сайлов ҳужжатларининг тузилиши, сохта ёзувлар 
киритилшпи ва бошқа ҳаракатлар тушунилади.
Овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш деганда, сайлов ёки ре­
ферендум ўтказилаётган вақгда у ёки бу номзод манфаатларини 
кўзлаб, овоз бериш натижаларининг била туриб қасддан нотўғри 
ҳисобланиши тушунилади.
Бундай қилмиш формал таркибли жиноят бўлиб, сайлов ёки 
референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузишга қаратшггандир. ЖК 146-модцаси диспози- 
циясида санаб ўгилган бирор-бир ҳаракат содир этилган пайгдан 
бошлаб тамом бўлган жинояг деб ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят тўгри қасд билан содир этилади. 
Жиноятнинг содир этилиш мотиви ва ундан кўзланган мақсад 
жиноятни квалификация қилшида аҳамиятга эга эмас. Булар жазо 
тайинлашда эьтиборга олинади.
Бу жиноятнинг субъекти сайлов ёки референдум ташкил кдлиш, 
уларни ўтказшцца иштирок этувчи мансабдор шахс, сиёсий партия­
лар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакилла­
ри, ташаббускор гуруҳлар, сайлов комиссиялари ёхуд референдум 
комиссияларининг аъзолари бўлиши мумкин.
7 -§ . Сайлов ҳуқуқинииг ёки ишончли вакил 
ваколатларининг амалга опшрилишига тўсқинлик кдлиш 
(ЎзР Ж К 147-модцаси)
ЖК 147-модласи «Фуқароликва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халҳ- 
аро бигимнинг 25-модцасига мувофикдир. Ана шу моддада: «хдр бир 
фуқаро ҳеч қэндай камсигшпларсиз... ва асосланмаган чекловларсиз:
умумий тенг сайлов ҳуқукд асосида ўтказиладиган, яширин 
овоз бериладиган ва сайловчилар хоҳиш-иродасининг эркин баён 
этилиши таъминланган ҳақиқий даврий сайловларда овоз бериш 
ва сайланиш...ҳуқуқлар ва имкониятларга эга булиши» лозимлиги 
белгилаб қўйилган.
Ушбу жиноятнинг объекти инсоннинг сайлаш ёки сайланиш, 
сайловолди ташвиқотини олиб бориш, референдумни ўтказишда 
иштирок этиш каби конституциявий ҳуқуқлар ҳисобланади.
152


Объектив томондан жиноят зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, ал­
даш ёки оғдириб олиш йўли билан фуқароларнинг ўз сайлаш 
ҳуқуқларини эркин амалга оширишларига тўсқинлик қилшцца ёки 
депугатликка ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ном- 
зоднинг ишончли вакиллари ўз ваколатларини амалга оширишига 
тўскднлик кдтшцда ифодаланади.
Тўсқинлик кдлиш шахсни ўз сайлаш ҳуқуқини (масалан, дав­
лат ҳокимият органларига, один судлов органларига сайлаш ва 
сайланиш ҳуқукдни) амалга ошириш имкониящдан маҳрум кдлиш 
мақсадида унга нисбатан ҳар хил усуллар билан тазйиқ ўтказили- 
шини (фуқаронинг сайлов участкасига келипшга йўл қўймаслик, 
сайловолди ташвиқоти олиб боришини тақиқлаш, сайловчилар 
рўйхатига киритмаслик, сайлов варақасини бермаслик ва ҳоказо- 
лар) ифодалайди.
Мазкур модца диспозициясида қайд этилган хатги-ҳаракатлар- 
нинг зўрлик ишлатиб, қўрқитиш, алдаш ёки огдириб олиш билан 
содир этилиши 147-модцада назарда тутилган жиноятнинг зарурий 
белгиси ҳисобланади.
Зўрлик ишлатиш деганда, сайлаш ҳуқуқининг амалга опшрили- 
шига ёки ишончли вакилларнинг уз ваколатларини амалга ошири­
шига тўсқинлик кдлувчи ҳар қандай жисмоний тазйиқ (масалан, 
ушлаб туриш, озодликдан маҳрум кдлиш ёхуд уриш, калтаклаш, 
баданига енгил ёки ўртача огир шикает етказиш) тушунилиши 
лозим.
Агар жабрланувчининг баданига оғир шикает етказилган бўлса, 
айбдорнинг қилмиши ЖК 104-моддаси билан ҳам жиноятларнинг 
жами бўйича квалификация кдлинади.
Қурқитиш деганда, фуқарони ўз сайлаш ҳуқуқини амалга оши- 
ршцдан воз кечишга мажбур қилиш мақсадида унинг ўзига ёки якдн 
кишиларига нисбатан зўрлик ишлатиш, мол-мулкини нобуд кдлиш, 
шахсни сир сақламоқчи бўлган маълумотларни ошкор этиш билан 
қўрқитиб, фуҳэрога руҳий тазйиқ ўтказилипшни тушуниш лозим.
Мазкур жиноятни содир этиш вақгидаги алдаш шахсни унинг 
сайлаш ҳуқуқи ёки овоз бериш маросимининг ўзи хусусида янг- 
лиштиршццан иборатдир. Алдаш сайловчилар билан учрашув ўтка- 
зиладиган жой ва вақгига, йигилиш ўтказиладиган жой ва вақги- 
га, сайлов кун ига варақларни тўлдириш тартибига ёхуд фуқаро- 
нинг сайловолди компаниясида ёки сайловларнинг ўзида эркин 
иштирок этиши учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларга, би­
лимларга дахлдор бўлиши мумкин.
153


Оғдириб олиш деганда, шахснинг сайловолди компанияси ёхуд 
сайловларда иштирок этмаслиги учун унга бирор-бир мулкий ёки 
бошқа имтиёзлар ваъда қилинипш ёхуд берилишини тушуниш зарур.
Жиноят Ўзбекистон Республикаси Ж К 147-моддаси диспози- 
циясида санаб ўтилган қилмишлар зўрлик ишлатиб, қўрқитиш, 
алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан содир этилган пайгдан бош­
лаб келиб чиққан оқибатлардан (сайловчиларнинг ҳукукд, ишончли 
вакилларнинг ваколатлари бузилгани ёки бузилмага нидан) қатьи 
назар, тугалланган деб ҳисобланади.
Таҳлил этилаётган жиноят мансабдор шахслар томонидан содир 
этилганида зарурий белгилар мавжуд бўлса, қилмиш тегишли жи­
ноятлар (ЎзР ЖКнинг 205-моддаси ёхуд 206-моддаси билан)нинг 
жами бўйича квалификация кдлинади.

Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish