Учтепа тумани 23-мавзесидаги 21-кўп-қаватли уйга ишончли вакил сайлаш бўйича ўтказилган йиғилиш БАЁНИ 2022 йил "27" апрель № 1
Ииғилишда иштирок этганлар сони: 140 нафар
КУН ТАРТИБИ: Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 августда қабул қилинган"Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуннинг 8 боб 39-моддасига асосан ширкатнинг бошқа аъзоси ёки ширкат аъзосининг оддий ёзма шаклда расмийлаштириладиган ишончномасига эга бўлган учинчи шахс ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ширкат аъзосининг вакили бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари ширкат аъзоси бўлган жисмоний шахснинг номидан ишончнома унинг шахсий имзоси билан берилади. Ширкат аъзоси бўлган юридик шахснинг номидан ишончнома раҳбар имзоси билан шу юридик шахс муҳри (мавжуд бўлган тақдирда)қўйилган ҳолда берилади.Ишончномада тегишли кўп квартирали уйдаги ифода этилаётган жой мулкдори ва унинг вакили тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, яшаш жойи ёки турган жойи, паспорт маълумотлари) бўлиши керак. Ишончнома ширкат аъзосининг вакилига ширкат аъзоларининг битта умумий йиғилишида ёки ишончномада кўрсатилган вақт давомида барча йиғилишларида ширкат аъзосининг номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб сўзга чиқиш ҳамда битта йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ёхуд барча ҳолларда овоз бериш ваколатини бериши мумкин.Ширкат аъзосининг ишончномаси уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у ишончнома берилган кундан эътиборан бир йил давомида ўз кучини сақлаб қолади. Берилган муддати кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.Бир шахс умумий йиғилишда ширкат аъзоларидан бир нечтасининг вакили бўлиши мумкин. Агар бир шахс ширкат аъзоларидан бир нечтасининг вакили бўлса, унинг овозлари сони у манфаатларини ифодалаётган ширкат аъзоларининг овозлари сонига кўпаяди. Бунда ширкат аъзоларининг вакили ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ўзи манфаатларини ифодалаётган ҳар бир ширкат аъзосининг номидан алоҳида-алоҳида овоз бериш ҳуқуқига эга.
Шунга асосан Учтепа туманидаг 23-мавзеда жойлашган 21-уйга ишончли вакил сайлаш учун 80та хонадондан 70та хонадонда истиқомат қилувчи фуқаролар 21-уй бошқарувчиси лавозимига Расулов Равшан Раҳимович номзодига овоз беришди.