Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   509
Bog'liq
хукуки

Огар оқибатлар 
деганда, сирларнинг чет эл давлати, чет эл 
ташкилоти ёки уларнинг агентурасига маълум бўлиб қолиши ёхуд 
Ўзбекистон Республикасининг суверенитета, ҳудудий дахлеизли­
ги, мудофаа қобилияти, хавфеизлиги, иқгисодиётига зарар етка­
зилиши тушунилади.
ЎзР Ж К 163-модца 2-қисмида назарда тутилган жиноят давлат 
сири ёки ҳарбий сир ёзилган ҳужжатлар йўқотилиши натижасида 
оғир оқибатлар юзага келган пайгдан бошлаб тамом бўлган деб 
ҳисобланади.


1. Давлатга хиёнат қилиш нималарда ифодаланади? Ушбу жи- 
ноягда жавобгарликдан ва жазодан озод кдлишнинг шартлари 
қандай?
2. Давлатга хиёнат кдлиш тури сифатида жосуслик тушунчаси 
ва квалификация қилиш шартлари?
3. ЖКда давлатга ҳиёнат 
қш
ш
ш
нрш
г
 
қандай турлари назарда 
тутилган?
4. ЖКнинг 158-моддасида (Узбекистон Республикаси Прези- 
дентига тажовуз кдлиш) назарда тутилган жиноят объекгининг 
ўзига хос хусусиятлари.
5. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига та­
жовуз кдлиш тушунчаси, ушбу жиноят учун жавобгарликдан озод 
кдлиш шартларини айтиб беринг.
6. Жосуслик тушунчаси ва унинг зарурий белгилари. Жосуслик 
содир этганликучун жавобгарликдан ва жазодан озод кдлиш шарт­
лари кэндай?
7. Жосуслик қандай белгиларига кўра давлатга хиёнатдан фарқ 
кдлади?
8. Қўпорувчилик тушунчаси ва шаклларини айтиб беринг. Ушбу 
жиноятни квалификация кдлишнинг ўзига хос хусусиятларини 
айтиб беринг.
9. Давлат сирини ошкор кдлишнинг давлатга хиёнат кдлшцдан 
фарқини кўрсатиб беринг.
10. Давлат сирлари деганда нималарни тушунасиз?
11. Давлат сирларини ошкор кдлишнинг қандай турлари мав­
жуд?
12. Давлат сирини ошкор кдлишни квалификация кдлишнинг 
ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг.
13. Давлат сирларини ошкор кдлишнинг давлат сири ҳисоблан- 
ган ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотишдан фарқ- 
лари қандай?
14. Давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқот- 
ганлик учун жиноий жавобгарликнинг келиб чикдш шартларини 
айгиб беринг.
15. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 163-модцаси 2-кдсмига 
биноан огар окдбатлар деганда нима тушунилади?


1. Богатиков Д.В., Бушуев И.А. и др. Особо опасные государ­
ственные преступления. — М., 1963. Ответственность за государ­
ственные преступления. Часть вторая. — М., 1965.
2. Апашкин Г.З. Ответственность за измену Родине и шпионаж.
- М., 1964.
3. Клягин B.C. Ответственность за особо опасные государствен­
ные преступления. — Минск, 1973.
4. Игнатьев А А Особо опасные государственные преступления
- клав, 1975.
5. Ермакова Л.Д. Особо опасные государственные преступления.
- М.: ВЮЗИ, 1982.
6. Дьяков С.В., Игнатьев А А , Карпушин М.П. Ответствен­
ность за государственные преступления. М.: Юрид. лит., 1988.
7. Брусницын Н А Открытость и шпионаж — М.: Военное изд- 
во, 1991.
8. Беляев А Е., Воронцов В.М. Уголовная ответственность за 
призывы, образующие преступления против государства. — М.: 1991.
9. Махкамбаев П.А Подрывная деятельность иностранных спец­
служб на территории Афганистана и Средней Азии в XIX — XX вв. 
//Сборник СНБ Республики Узбекистан. — 1995, №2.
10. Махкамбаев П А Правовые регулирование режима государ­
ственной границы Республики Узбекистан / Мустакдл Узбекис­
тон фалсафа ва ҳуқуқфанларининг долзарб муаммолари. Т.: Фан, 
1996.
11. Махкамбаев П А Значение охраны государственной границы 
в системе обеспечения национальной безопасности Республики 
Узбекистан / / Сборник СНБ Республики Узбекистан. — 1996, №5.
12. Дьяков С.В. Государственные преступления против основ 
конституционного строя и безопасности государства и государ­
ственной преступности. - М.: Изд-во НОРМА, 1999.


У Ч И Н Ч И Б Ў Л И М
И Қ ТИ С О Д И Ё Т СОҲАСИДАГИ Ж И Н О ЯТЛА Р
X боб. ЎЗГАЛАР М УЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ Қ И Л И Ш
1-§. Ўзгалар мулкини талон-торож қнлиш 
тушунчаси ва турлари
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига 
мувофиқ, мамлакатимиз иқгисодиётининг негизини хилма-хил 
шакллардаги мулк ташкил этади.
Мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, 
унга қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга хилоф деб топилади.
Талон-торож — ўзгалар мулкини ўз фойдаси, бошқа шахслар 
фойдасига қонунга хилоф тарзда ва бепул олиб қўйишдир.
Талон-торож тушунчаси босқинчилик, талончилик, ўғрилик, 
ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фи- 
рибгарлик каби мулкка қарши жиноятлар гуруҳига тааллуқлидир.
Талон-торожнинг о&ьекга ўзгалар мулкщшр. Мулк—мол-мулкка 
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича 
мулк эгаси ва жамиятнинг бошқа аъзолари (мулкдор бўлмаган- 
лар) ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатдир. Фуқаролик 
кодексининг 167-модцасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида 
хусусий ва оммавий м уж шакллари мавжуд. Фуқаролар, хўжалик 
ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмала- 
ри, ижгимоий фондлар ва бошқа нодавлат шахслар хусусий мулк 
ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланадилар.
Республика мулки ва маъмурий ҳудудий тузилмалар мулки (му­
ниципал муж)дан иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир.
Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёси ҳамда бошҳа табиий бойликлар, республика давлат ҳокими- 
яти ва бошқаруви органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга 
бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг 
маблағлари, олгин захираси, давлатнинг валюта ва бошкэ фондлари 
республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошкд моддий бой- 
ликка эга бўлган комплекслар, ўқув, илмий, илмий тадқиқот му­
ассасалари ва ташкилотлари, давлатнинг бюджет маблағлари ва бошқа 
маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган интеллектуал 
фаолият натижалари, бошҳа мол-мулклар республика мулки бўли-
196


ши мумкин (ЎзР ФК 214-моддаси). Давлат ҳокимияти маҳаллий 
органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муници­
пал уй-жой фондлари ва коммунал хўжалик корхоналари ва бошқа 
мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш 
муассасалари, шунингдек бошҳа мол-мулклар муниципал мулк 
ҳисобланади (ЎзР ФК215-модцаси).
Моддий ёки маънавий қимматга эга бўлган ашёлар, яъни ин­
сон меҳнати сарфланган ашёлар талон-торожнинг предмети були­
ши мумкин.
Талон-торожнинг предмети моддий дунё предмети сифатида му­
айян асосларга, белгилар (вазн, сифат, ҳажм ва ҳоказо)га эга булиши 
керак. Шу муносабат билан электр энергиясидан, газдан ғайриқо- 
нуний фойдаланиш ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг 
предмети бўла олмайди. Бироқ бундай ҳаракатлар бошқа жиноят 
таркиби - алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 
мулкий зарар етказиш, деб топилиши мумкин (ЎзР Ж К 170-мод- 
даси). Шунингдек интеллектуал меҳнат маҳсулини ўзлашгириб олиш 
(адабий ўғирлик) талон-торожнинг предмети бўлмайди, бундай 
ҳаракатлар муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш жи- 
ноятининг таркибини юзага келтиради (ЎзР Ж К 149-моддаси).
Давлат мулкининг объектлари бўлган — ер, ер ости бойликла­
ри, ўрмонлар талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин эмас. 
Бироқ, ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш қоидалари бузил- 
ганда, айбдор ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини 
ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш учун жавобгар­
лик белгиланган ЖК 197-моддасига кўра жазоланади.
Агар ўрмонга шикает етказилган бўлса, айбдорнинг қилмиши — 
экинзор, ўрмон ёки бошкэ дов-дарахтларга шикает етказганлик, 
уларни нобуд қилганлик учун ЖК 198-моддаси билан квалифика­
ция қилинади. Ов қилиш, балиқ тутиш қоидаларини ёки ҳайвон- 
ларнинг бошқа турларини ушлаш қоидаларини бузиш, ноёб ҳай- 
вонларни тутиш ёхуд дори-дармон, озиқ-овқат ва манзарали ўсим- 
лик турларини йиғиш ёки тайёрлаш тўғрисидаги белгиланган тар­
тиб ёки шартлар бузилганда, айбдор шахснинг ҳаракатлари ҳайво- 
нот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиб ЎзР ЖК 
202-моддасига кўра жавобгарликни келтириб чикэради.
Ана шу объектларга тажовуз қилиш талон-торож қилшцдан 
фарқланади, чунки фақэт инсон меҳнати сарфланган, алмашув 
қийматига, яъни баҳога эга бўлган мол-мулккина талон-торож 
предмета бўлиши мумкин. Масалан, тайёрлаб қўйилган ёғочни ўғри-


лаш, питомникда ўстирилган ҳайвонларни талон-торож қилиш, 
махсус мослаиггирилган ҳавзаларда етиштирилган балиқларни ту­
тиш, балиқчилик хўжаликлари овлаган балиқларни эгаллаб олиш 
шулар жумласидандир.
Қимматбаҳо металлар ёки тошларни ўзбошимчалик билан қазиб 
олиш талон-торож қилиш ҳисобланмайди, балки қимматбаҳо ме­
таллар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш (ЎзР ЖК 185- 
моддасида жавобгарлик белгиланган) назарда тутилган мустакдл 
жиноят ҳисобланади. Агар қимматбаҳо металлар ёки тошлар уларни 
қазиб олувчи корхоналарнинг ҳудудидан топиб олинган бўлса, 
бундай ҳаракатлар талон-торож сифатида квалификация кдлини- 
пш лозим. Бундай корхоналарнинг ҳудуди шартли бўлиши мум­
кин, қазиш ишлари олиб борилаётган майдон, тайёрланган май- 
дончалар, хандақлар, яъни кдмматбаҳо металлар ёки тошларни 
қазиб олиш, улар бор жойларда қидирув ишларини олиб бориш 
учун тайёрланган жойлар корхоналарнинг ҳудуди деб қаралади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 96-модда- 
сига мувофиқ, мулкий ҳуқуқлар белгиланган шаклда ва зарурий 
реквизитларга расмийлаштирилган ва мулкка бўлган ҳуқуқни тас- 
диқловчи ҳужжатлар кдмматли қогозлар ҳисобланади ва улар так­
дим этилган такдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки 
бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади.
Такдим кдлувчига пул бериладиган кдмматли қоғозларгина та­
лон-торож предмети бўлиши мумкин. Такдим кдлувчига пул бе- 
рилмайдиган қимматли қоғозлар талон-торож предмети бўла ол­
майди, чунки улар айбдорга кдмматли қоғозда мавжуд булган мул­
кий ҳуқуқни олиш имкониятини бермайди.
Облигациялар, векселлар, чеклар, депозит ва жамғарма серти- 
фикатлари, банкнинг такдим кдлувчига пул бериладиган жамғар- 
ма дафтарчаси, акциялар ва қонунда кдмматли қоғозлар, деб бел- 
гиланган коғозлар кдмматли қоғозлар деб ҳисобланади.
Лотерея билетлари, почта маркалари, откриткалар, конверт- 
лар, ёнилғи-мойлаш материаллари учун талонлар, метрода юриш 
жетонлари талон-торож предмети бўлиши мумкин. Бироқ поезд, 
самолёт чипталари талон-торож қилшп предмети бўла олмайди. 
Чунки улар ўзича моддий бойлик ҳисобланмайди, қўшимча ҳуж- 
жатлар (масалан, паспорт) такдим этилгандагина моддий бойлик- 
ка айланиши мумкин.
Шунга ўхшаш ашёларни эгаллаб олиш, ҳужжатлар, штамплар, 
муҳрлар, бланкларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикает етка-
198


зиш ёки уларни яшириш учун жавобгарлик назарда тутилган ЖК 
227-моддаси қўлланилади. Агар айбдор шахс шу ҳужжатлардан фой­
даланишга қасд қилган бўлса, унинг қилмиши жиноятларнинг 
жамига кўра алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 
мулкий зарар етказишга (ЎзР ЖК 170-моддаси) тайёргарлик кўриш, 
деб квалификация қилинади.
Тасодифий равишда топиб олинган мол-мулк (топилма) талон- 
торож предмети бўлиши мумкин эмас. ФК 192-моддасига муво- 
фиқ, йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақида уни йўқотган 
ёки эгалик ҳуқуқига эга бўлган, ўзига маълум шахслардан бирон- 
тасини дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга 
қайтариши шарт.
Агар ашё бино ичида ёки транспортда топилган бўлса, у шу 
бинонинг ёки транспорт воситасининг эгаси бўлмиш шахсга топ- 
ширилмоғи лозим. Топилма топширилган шахс уни топиб олган 
шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган 
шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, ашёни 
топиб олган шахс топилма тўғрисида милицияга, тегишли давлат 
органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 
маълум қилиши шарт.
Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш 
учун милиция ёки тегишли давлат органи ёхуд фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органига ё улар кўрсатган шахсга топши- 
ришга ҳақлидир.
Хазина ҳам талон-торож қилиш предмети бўлиши мумкин эмас.
Хазина — ерга кўмилган ёки бошқа усулларда, яширилган пул 
ёки қимматбаҳо нарсалар. Уларнинг эгасини аниқлаш имкони йўқ 
ёки у қонунга мувофиқ мулкка эгалик қилиш иш ҳуқуқини йўқот- 
ган бўлади ва бу мулк хазина яширилган жой (ер майдони, уй- 
жой ва ҳоказо) эгасининг эгалигига ўтади.
Объектив томондан талон-торож ўзганинг мол-мулкини ўз фой­
дасига ёки бошқа шахслар фойдасига ғайриқонуний равишда, бе- 
пул тортиб олишда ифодаланади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунларида талон-торож кан­
дай усулда содир этилганига қараб унинг учун жавобгарлик таба- 
қалаштирилган.
Жиноят кодексида талон-торожнинг қуйидаги шакллари назар­
да тутилган:
1) босқинчилик (ЎзР ЖК 164-моддаси);


2) товламачилик (ЎзР ЖК 165-моддаси);
3) талончилик (ЎзР Ж К 166-моддаси);
4) ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 
(ЎзР 167-моддаси);
5) фирибгарлик (ЎзР ЖК 168-модцаси):
6) ўғрилик (ЎзР ЖК 169-модцаси).
Қонунга хилофлик ҳар қандай талон-торожнинг зарурий бел­
гиси ҳисобланади.
Қонунга дилофлик деганда, айбдор шахс томонидан бунга ҳеч 
қандай ҳуқуқи бўлмай туриб, ўзганинг мол-мулкини тортиб олиш 
тушунилади.
Шахс мол-мулкка эгалик ҳуқуқига эга бўла туриб, белгилан­
ган тартибни бузган ҳодца уни қўлга киритган ҳолларда, талон- 
торожнинг таркиби мавжуд бўлмайди. Унинг ҳаракатлари бошқа 
жиноят — ўзбошимчалик (ЎзР Ж К 229-моддаси) деб топилиши 
мумкин.
Мулк, ашёни тўламаслик (текинга олиш) талон-торож кдлин- 
ган мол-мулк эвазига муайян эквивалент бермасдан ўзганинг мол- 
мулкини тортиб олишни билдиради. Агар шахс талон-торож пай- 
тида талон-торож қилинган мол-мулк эвазига унинг тўла кдйма­
тини берган бўлса, жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
Ўзганинг мулкини талон-торож кдлишни тамом бўлган деб то­
пиш талон-торожнинг шаклига бошикдир. Бироқ, аксарият ҳоллар- 
да, ўзганинг мол-мулки тортиб олинган ва айбдор шахсда талон- 
торож кдлинган мол-мулкни уз хоҳишига кўра тасарруф этиш (со- 
тиш, алмаштириш, яшириш ва ҳоказо) учун реал имконият пайдо 
бўлган пайгдан эътиборан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланади.
Субъектив томондан талон-торож ғаразли маҳсадларда тўғри 
қасд билан содир этилади.
Ғараз — талон-торожнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Ғараз -
ўзи ёки бошқа шахслар учун моддий наф олшцдир.
Жиноятнинг субъекти қонунда белгиланган ёшга тўлган ҳар ҳан- 
дай аҳли расо шахс ҳисобланади.
2 -§ . Босқинчилик 
(Ў зР Ж К 164-модцаси)
Боскднчиликўзганинг мол-мулкша қарши караталган энг хавф­
ли жиноятлардан бири бўлиб, уни содир этганлик учун жавобгар­
лик ЎзР Ж К 164-модцасида назарда тутилган. Боскднчиликнинг
200


ўта ижгимоий хавфлилиги аввало шу билан боғлиқки, бу жиноят 
содир этилганида жабрланувчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғига ҳам 
зиён етказилади ёхуд бундай зиён етказилиши учун реал хавф 
вужудга келади ва ўзганинг мол-мулки эгаллаб олинади.
Босқннчиликнинг объекти ўзганинг мол-мулки, фуқароларнинг 
ҳаёти ёки соғлиғидир.
Объектив томондан босқинчилик ўзганинг мол-мулкини та­
лон-торож қилиш мақсадида шу мулкнинг эгалланишига қарпш- 
лик кўрсатган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган 
жисмоний зўрлик ишлатиш ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан 
қўрқитиб ҳужум қилшцда ифодаланади.
Босқинчилиқдаги ҳужум жабрланувчининг ўзи ёки унинг иро- 
дасига зўрлик ишлатиб ғайриқонуний таъсир кўрсатшцда ифода­
ланади. Аксарият ҳолларда, босқинчидик пайтида шахсга очиқдан- 
очиқ ҳужум қилинади, баъзан эса жабрланувчига сездирмасдан 
яширинча ҳам (масалан, орқадан ўқ узиб, панадан пичоқ уриб) 
содир этилиши мумкин.
Босқинчиликда ишлатиладиган зўрлик жисмоний ёки руҳий були­
ши мумкин, Одатда, босқинчилиқца зўрлик ишлатиш ҳужум билан 
айни бир вақгда содир бўлади, аммо бевосита хужумдан кейин куч 
ишлатилиши ҳоллари ҳам учрайди. Ҳужумга бир шахс дучор эти­
либ, мол-мулкни эгаллашга тўсқинлик қилмоқчи бўлган бошқа бир 
шахсга нисбатан зўрлик ишлатилган ҳоллар ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ўзгалар 
мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик йўли билан талон- 
торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1999 
йил 30 апрель 6-сонли қарорида таъкидланганидек, ҳаёт учун хавф­
ли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, унинг ишлатилиши жабрла­
нувчининг ҳаёти учун аниқ бўлган хавфни вужудга келтирувчи 
ҳолат (масалан, жабрланувчини бўғиш, бошини сув остида ушлаб 
туриш ва ҳоказо) тушунилади.
Соғлиқучун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, жабрла­
нувчига СОҒЛИҒИНИНГ бузилишига сабаб бўлган тан жароҳати етка­
зиш ёки шундай тан жароҳатини етказиш хавфини туғдирувчи 
ҳаракатлар (чаккага, қуёш урилмасига (солнечное сплетение) уриш 
ва ҳоказолар) тушунилади.1
Алдаш йўли билан танасига кучли таъсир кўрсатувчи, заҳарли, 
ухлатадиган ёки бошқа карахг қиладиган моддалар жабрланувчига

Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish