Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

65
сир кўрсатиши аниқланган. Пайғамбар (соллаллоҳу 
алайҳи васаллам): «Аллоҳ таоло ўрталарингизда адолат 
қилишингизни яхши кўргани каби фарзандларингиз 
орасида ҳам адолат қилишингизни яхши кўради», де
­
ганлар. 
Агар болаларга атаб бирор нарса олиб келсангиз, тар­
қатишни энг олдин қизлардан бошланг. Чунки қиз бола 
таъсирчан, кўнгли нозик, салга хафа бўлиб қола ди ган 
бўлади. Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) бундай ҳадис 
бор: «Ким қиз болаларни хурсанд қилса, Аллоҳ дан қўрқиб 
йиғлагандек бўлади, ким Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, 
Аллоҳ таоло унинг баданига дўзах ўтини ҳаром қилади».
Фарзандларга меҳр­шафқатли бўлиш, уларни суюб 
эркалаш, ҳамиша очиқ чеҳра билан мулойим муомала 
қилиш, зарурий эҳтиёжларини қондириш, ҳар жабҳада 
уларга шахсий ибрат кўрсатиш, Аллоҳ таоло берган омо
­
нат бўлмиш ўғил­қиз фарзандларни гуноҳ ва ёмон иш
­
лардан қайтариб туриш ота­онанинг муҳим вазифа­
ла ри дандир. Ҳар бир ота­она фарзандларининг турли 
бузуқ ақида ва ножўя оқимларга кириб қолмаслиги учун 
уларга Аҳли суннат вал жамоа ақидаси, Имоми Аъзам 
(раҳматуллоҳи алайҳ) мазҳаби таълимоти асосида тар бия 
беришлари зарур. 
«Тарбияни қачон бошлаш керак?» деган савол азалдан 
ёш ота­оналарнинг бошини қотириб келади. Бу саволга 
эса бир ривоят билан жавоб қайтариш тўғрироқ бўлур 
эди. Бир киши донишманд ҳузурига келиб: «Фарзандим
­
га неча ёшидан тарбия беришни бошлашим керак?» деб 
сўрабди. Донишманд: «Фарзандингиз неча ёшда?» дебди. 
«Икки ёшга кирди», жавоб қилибди бояги киши. Шунда 
донишманд: «Сиз тарбия беришда икки йилга кечикиб
­
сиз», деган экан. 
Аммо болага тарбия ва одоб беришда шошқалоқлик 
ярамайди. Битта дарахтни парваришлаб, ҳосилга кири
­
тиш учун бир неча йил кутиш керак бўлганидай, бир фар
­
зандни комил тарбия ва ахлоқ билан зийнатлаш учун ҳам 
www.muslim.uz


66
Оилада фарзанд тарбияси
кўп йиллар керак. Тарбия ота­онадан ва мураббий­устоз
­
лардан узоқ вақт чидам, бардош, сабр ва фидойиликни 
талаб этади.
Турмуш қурган эр­хотин олдида энг шарафли ва муҳим 
иш: фарзанд кўриш ва унга келажакда миллатига, ота­
онасига, жамиятига манфаат келтирадиган қилиб, муно
­
сиб тарбия бериш вазифалари туради. Барчамиз га маъ
­
лумки, бугунги кун ёшлари бизнинг меросхўрларимиз 
ва келажакда ҳаётнинг барча соҳа ларида бошланган 
катта­кичик ишларимизни давом эттирувчи ўринбосар­
ларимиздир. Ҳар бир даврнинг ўзига хос табиати ва ша
­
рофати бўлганидек, фан ва техника жадал тараққий этиб 
бораётган асримизда ёшлар тарбияси ҳам алоҳида ўзига 
хослик касб этади. 
Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу ҳу нар­
лари билан бир қаторда ахлоқий фазилатлари ҳам кў­
пайиб бориши зарур. Ёш авлоднинг таълим ва тарбия­
си тўғрисида ғамхўрлик қилиш фақат ҳуку матимизнинг 
ёки мактабларнинг эмас, биринчи навбатда ҳар бир ота­
онанинг муқаддас бурчларидан ҳисобланади.
Ҳар бир инсон ўз фарзанди яхши, баркамол насл бў­
либ етишишини орзу қилади. Катта бўлгач, жамият да 
ўзига муносиб ўрин эгаллаб, Ватанига содиқ, элу хал­
қининг хизматига тайёр, виждонли ва диёнатли бўли­
шини ният қилади.
Лекин ҳамма ота­онанинг ҳам ўз фарзандларига меҳр­
оқибати ва тарбиявий муносабати бир хил бўлавермас 
экан. Айримлар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик 
қи лишади. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмуш лари, 
моддий маблағ тўплаш йўлидаги ташвишлари би ринчи 
ўриндаги вазифа­ю, оила аъзоларининг ахлоқий тар бияси 
билан шуғулланиш иккинчи даражали иш кўринади.
Фарзанд тарбияси ҳақида олдинлари ҳам жуда кўп 
гапирилган. Лекин бугун мавзуга яна бир бор қайтиб, 
бу соҳада оналарнинг фарзанд тарбиясидаги бурчлари 
ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish