Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

5. Ирода тарбиясидан
мақсад фарзандингизни
иродаси кучли шахс қилиб камол топтиришдир. Бун
­
да болага ўз нафси билан курашиш, шахсий орзу ва 
эҳтиёжларини жиловлаш ёки зарур бўлса, улардан воз 
кеча олиш, ўз манфаатларини бошқалар ва жамият 
ман фаат ларидан устун қўймаслик кабилар ўргати лади. 
Таомилда, боланинг қайсарлик даврида (тўрт ёш дан 
ўн олти ёшгача) олиб бориладиган ирода тар бия сида 
бироз қаттиққўллик, чидам керак бўлади, аммо айни 
дамда у севги, меҳрибонлик, самимий ликни ҳам ҳис 
этиб турсин.
6. Сўзлашув тарбияси
ҳам бола камолотида муҳим 
ўрин тутади. Одатда, ўғил­қизлар бир ярим­икки ёшдан 
гапира бошлашади. Уларга кичиклигидан сўзларни тўғ ри 
талаффуз қилишни, фасоҳатли гапиришни, катта лар га 
мурожаат қилиш одобларини ўргатиш, сўкишиш ва беҳаё 
сўзларни ишлатишнинг ёмонлигини тушунтириш лозим. 
Болаларда катталарга тақлид қилиш кучли бўлгани учун 
улар олдида фаҳш, ҳақоратли сўзларни айтиш, сўкиниш, 
қўпол гапириш, маҳма доналик каби иллатлардан тийи
­
лиш зарур. Инсон ўз фарзандини тарбия қилишда жуда 
эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки, юқорида айтганимиздек, 
улар катталарга жуда тез тақлид қилишади. Аввало, бо
­
лаларга тўғри гапирмо ғимиз даркор. Энди тили чиқ қан 
вақтида фарзандимиз оғзидан чиқаётган нобоп сўзлар­
га бефарқ бўлмасдан, бундай сўзлар яхши эмаслиги
­
ни дарҳол уқтиришимиз лозим. Акс ҳолда, бир кун ке
­
либ ўша сўзлар фар зан димиз тарбиясига салбий таъсир 
кўрсатиши оқибатида ўзимизга нисбатан ҳам айтилиши 
мумкин.
www.muslim.uz


64
Оилада фарзанд тарбияси
7. Меҳнат тарбияси
бериш учун болага ҳалол касб 
билан кун кўриш ҳақида насиҳатлар қилинади, меҳнат­
га муҳаббат уйғотиш учун болалигидан унга турли май
­
да юмушлар буюриб турилади. Турли касб­ҳунарлар ўр­
гатилади, агар бунга ўзи қодир бўлмаса, бирор устозга 
берилади.
Бола қалбига ёшлигиданоқ имон, эътиқод уруғларини 
сепиш, унга Парвардигоримизни ва Пайғамбаримизни 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) танитиш ҳамда севдириш 
лозим. Чунки имони, диёнати, виждони бўлмаган бола 
жоҳил, нодон, ёвуз, жамият ва эл манфаатларини назар­
писанд қилмайдиган худбин кимса бўлиб ўсади. Давла
­
тимиз ва миллатимиз учун бундай каслар эмас, балки 
қалби тоза, уйғоқ, илмли ва мўмин инсонлар зарурдир. 
Болани шу йўсинда тарбиялаш ҳамманинг муҳим вази­
фаси бўлиши керак. Юртбошимиз «Биз фарзандларимиз
­
ни Имом Бухорий ҳадислари, Яссавий ҳикматлари, Тер
­
мизий ўгитлари, Нақшбанд таълимоти асосида тарбияла
­
шимиз керак», деганларидек, фарзандимизни Аллоҳдан 
қўрқади ган, жамиятга фойда келтирадиган, халқига 
хизмат қиладиган диёнатли инсон этиб тарбиялашимиз
келажакда унинг комил инсон бўлиб улғайишига замин 
бўлади. 
Ота­оналар фарзандлари билан муомала қилишда 
адолатли бўлишлари, бирини бошқасидан, ўғилларни 
қиз лардан ёки аксинча, ажратмасликлари керак. Совға 
беришда, лутф ва меҳрибончиликлар кўрсатишда, эрка­
лаш ва илтимосларини бажаришда барча фарзанд лар ни 
тенг кўриш лозим. Чунки улар орасида совға­саломда 
тенглик йўқолса ёки бирини койиб, унинг ёнидаги ик
­
кинчиси мақталиб эркалатилса, ака­ука ёки опа­сингил­
лар орасида бир­бирига ҳасад қилиш ва кўролмас лик ке
­
либ чиқади. Тадқиқотлар натижасида болаларда ҳасад, 
кўролмаслик ва бировга нисбатан душманлик ҳиссини 
туйиш каби ёмон туйғулар шаклланишига оилада фар
­
зандлар ўртасидаги адолатнинг йўқолиши кўпроқ таъ
­
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish