Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

«
...аёлларнинг авратла
­
ридан хабардор бўлмаган гўдаклардан бошқа киши
­
ларга кўрсатмасинлар!..» 
(Нур, 31).
Имом ибн Касир Нур сурасининг ушбу оятини бундай 
тафсир қилади: “Гўдак аёлларнинг турли ҳолат ларини 
билмайди. Уларнинг авратларини, нозик овозларини, 
ноз ланиб юришларини фаҳмламайди. Агар бола ёш бў­
либ, буларни тушунмаса, унда аёллар ҳузурига киришида 
зарар йўқ”. 
Бу оят тафсиридан ҳулоса шу: агар бола аёлларнинг 
ҳолатларини ва авратларини фаҳмламайдиган даража
­
да жуда ёш бўлса, уларнинг ёнларида ўтириши ва ҳузур­
ларига кириб­чиқиб юришида зарар бўлмайди. Аммо 
фарзанд тўққиз ёшдан ошган бўлса, бундай ҳо лат ларга 
мутлақо йўл қўйилмайди. Чунки бола бу ёшда ҳар бир 
кўринишни онгли равишда идрок қилади. Ушбу чегара 
ёшидан сўнг ҳам унга бу борада изн сўраш одоби бую
­
рилмаса, баъзи ноқулай ва таъсирчан манзаралар гувоҳи 
бўлади. Натижада бола ғалати бир ҳолга тушиб, ахло­
қи бузилиши ҳам мумкин. Бу эса, табиий, болада жин
­
сий мойиллик жуда эрта уйғонишига олиб келади. Ҳаёт 
тажрибалари кўрсатишича, бундай ҳолга тушиб қол­
ган фарзанднинг бутун фикри­зикри беихтиёр шундай 
ўй­хаёллар атрофида бўлади. Бунинг оқибатида илмга 
www.muslim.uz


352
Оилада фарзанд тарбияси
бўлган иштиёқи кескин пасайиб, ўзи бажарадиган кун­
далик ишларига бепарво бўлади. 
Фарзандининг бу каби ғалати, ажабтовур ҳолатини
кеч бўлса­да, сезиб, вазиятни англаган ота­она учун энди 
унинг тарбия жараёни бироз оғир кечади. Муҳим паллада 
эътиборсизлик қилган ота­она энди бу иллатни юқтириб 
олган фарзандининг тарбиясига жуда жиддий эътибор 
бериши талаб этилади. Акс ҳолда, нечоғли оғир бўлса­да, 
айтиб ўтиш керак, шармандали ҳолат рўй бериши мум
­
кин. Афсус, ўғил­қизлар ўртасидаги аянч ли ва шармсиз 
воқеаларнинг барҳам топмаётгани фарзандлар тарбияси
­
га етарлича эътибор берилмаётгани оқибатидир.
Баъзи кишилар: “Биз болага ушбу тарбияни бер ма сак­
да, қинғир ишларга қўл ураётгани йўқ”, деб фикр билди­
риши мумкин. Тўғри, бундай салбий ишларни амалга 
оширмаса, нур устига нур. Аммо бу ҳол “Ушбу тарбия би
­
лан шуғулланмаса ҳам бўлади”, деган фикрни илгари сур
­
майди. Чунки фарзанд вояга етиб, маълум ёшга киргач, 
бирон олийгоҳга кириб ўқиш ёки иш туфайли ота­она на
­
зоратидан бироз бўлса­да узоқлашади. Ана шу маҳалда, 
ёшлигида бу тарбиядан мосуво бўлиб ўсган, боз устига 
ота­она назоратисиз қолган фарзандда ушбу иллат бўй 
чўзиб қолиши, шунда у турли хил бузуқликлар таъсирига 
тушиб, ҳаёсиз ишлар қилиши мумкин. 
Фарзандининг қилаётган ҳар бир ишидан батафсил ха
­
бардор бўлиб турибман, деб қайси бир ота­она кафолат 
бера олади? Ёки фарзанд улғайгач, унинг учун хоҳ яхши, 
хоҳ ёмон эшиклар барчаси очиқми? Ёхуд ота­она вазифа
­
си шулар билан ниҳоясига етдими? Йўқ, асло. Ваҳоланки, 
айни палла, ўзларидан андоза олган фарзандни жамият 
учун қай даражада тўғри тарбиялаб, тайёрлаб берганини 
кўрадиган пайт бўлади. Халқимизда нақл бор: “Яхши бўл­
са ейди ошини, ёмон бўлса ейди бошини”. Яхшилигидан 
раҳмат, ёмонлигидан лаънат ҳам бевосита ота­онага кела
­
ди. Шу боис, ота­она ҳаёт экан, фарзандлар доим назорат
­
га, панду насиҳатга муҳтожлигини унутмасинлар. Шунинг 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish