Усмонхон Алимов
357
Ҳаёсиз либослар зарари
Аёллар иффатли кийиниши ва ўзларини яхши тути
ши лозим. Бу ниҳоятда катта масала. Аллоҳ аёл киши
ни хотин, она бўлиши учун гўзал, латофатли этиб ярат
ган. Шунинг учун ҳам шариатда эркаклар учун ҳаром
қилинган тилла, кумуш, ипак каби зийнат буюмлари
аёлларга ҳалол қилинган. Лекин бу рухсатижозатлар
номаҳрам эркакларнинг шаҳватини қўзғатиш, Аллоҳ
берган ҳусну жамолларини кўчакўйда кўзкўз қилиб,
гуноҳ ишларга манба бўлиш учун берилган эмас. Улар
ўз жуфти ҳалоли ҳузурида, рухсат берилган жойларда
бе малол зебизийнатли бўлиши мумкин, ҳатто лозим.
Баъзи аёллар номаҳрамлар эътиборини тортиш учун
қўлидан келганкелмаган ясантусанни қилади, ўзи да
бўлмаса, қўшнисидан олиб бўлса ҳам, тақинчоқ тақишга,
янги кийим кийишга интилади. Уйда, эрла ри ҳузурида
эса бир аҳволда бўлиб юради. Бу ҳол кўп лаб оилавий ке
лишмовчиликларнинг сабабидир. Кў чада зебзийнатга
бурканиб ўзини намойиш қилиб юрган аёлларни кўриб
келган эркак уйида ўзига қара май диган хотинини кўриб,
ғалати бўлиши табиий. Аслида эса тес кариси бўлиши, аёл
бегоналар кўзидан ўзини асраб, бор гўзаллигини эрига
намойиш қилиши керак.
Охирги вақтда аёлларнинг таналарининг кўп жойини
очиб юри ши нафақат зинога, балки эркакларнинг жин
сий заифлигига сабаб бўлаётганини мутахассислар таш
виш билан таъкидлашяпти. Шунингдек, баданни очиб
юриш боис аёллар ҳам турли касалликларга чалинаётга
ни ҳақида хабарлар кўп.
Кўчакуйда ҳар бир кишининг кўзи тушадиган бун
дай шармсиз либослар, нафақат балоғат ёшига етган ва
балоғат бўсағасидаги ёшларнинг, балки омманинг наза
рини чалғитиб, фитнага етаклайдиган воситадир. Ай ниқ
са, ҳар томонлама ривожланиб бораётган ўсмир ёшлар
бундай фитнали кўриниш олдида ва номуссиз либослар
www.muslim.uz
358
Оилада фарзанд тарбияси
қаршисида кўзназарлари, ақлларини назорат эта ол
майди. Ҳаёсиз манзаралардан кўзларини олиб қочишга
журъати етмай, ожиз қолиши аниқ. Бунинг натижасида
кучли истак ғалаён кўтара бошлайди. Бу ҳолат кўпин
ча нафсистакларини жиловлай олмаган ўсмирларнинг
хулқлари бузилишига сабаб бўлиб, ўйхаёлларини ушбу
ҳолат буткул ўзига ром этади. Оқибатда илму ҳунар
олишга рағбати сусайиб кетади.
Хўш, бу каби зарарли иллатлардан сақланиш учун,
балоғат ёшига етган ёки балоғат ёши бўсағасидаги ёш
лар нима чора қўлласин? Хўш, бу каби “дард”га қарши
қандай курашиш, қандай чора қўллаш керак?
Бутун дунёни лол қолдирадиган, теран ақлли, моҳир
инсонлар бўлиб вояга етиш учун, аждодларимиз каби
машҳур кишилар бўлиб жаҳонга танилиш учун бугун
ги кунда барча шартшароитлар яратилиб берилмоқда.
Ке лажагимиз бўлган ёшларимизни йўлдан оздирмоқ чи,
халқимизнинг мунаввар келажаги йўлига бу каби но
муссиз ишлар ила халал бермоқчи бўлаётганларнинг асл
мақсади нима? На диний, на миллий қадриятларга асло
мос келмайдиган бундай ибосиз либосларни ким, нима
мақсадда ўйлаб чиқиб, жорий қилмоқда?
Бунинг тарихига назар солсак, уларни ғараз ниятли
кимсалардан ташкил топган гуруҳлар ўйлаб чиққан бўлиб,
уларнинг қабиҳ мақсадлари барча ҳудуд ларда ҳар қандай
тартибинтизомни бузиш ва жамиятда гўзал одобларни
тагтомири билан йўқ қилишга қара тилган. Бу билан улар
ҳар бир юртдаги эркаклар заифлашиб, ушбу йўлга бата
мом муккаларидан кетганидан сўнг ҳокимиятга осонгина
эга бўлишни ният қилишган.
Инсон нафси ҳиссиётга эргашувчи, ҳиссиёт эса нуқ
сонга олиб борувчидир. Ҳиссиётга ўта берилувчан аёллар
нолойиқ либослар оқимига қараб жуда тез оқади. Бу эса
ғаламислар ёвуз режаларининг амалга ошувини осон
лаштиради. Иффат фазилатидан йироқ бўлганларга мўл
жалланган бундай либослар асло чегара билмайди. Асли
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |