Усмонхон Алимов
355
– ҳозирги вақтда фарзандларнинг кўпида турли су
ратларни томоша қилишга қизиқиш кучли. Табиий, бу
рағбатлари ахлоқсиз кўриниш, ярим яланғоч суратларни
ҳам кўришга олиб боради. Шунинг учун ўғилқизларнинг
тарбиясига эътиборсизлик ахлоқсизликка сабаб бўлади.
Болаларнинг нарсалари турадиган жойларга доимо эъти
бор қаратиш зарур;
ўн ёшга кирган ва ундан катта болаларга қарин дош ёки
қўшни қизлар билан бирга турли баҳонада хилватда ўй
нашга имкон бериш ҳам уларда эрта жинсий ўйғонишга
сабаб бўлиши мумкин.
Атрофдагиларнинг салбий таъсиридан
ҳимоя қилиш
Тарбияда ташқаридан бўладиган салбий таъсир энг
катта хатардир. Чунки фарзандга оилада бу борадаги эр
кинликка йўл қўйилмагач, у ўз қизиқиш ва рағбатларини
қондирадиган сабабларни ташқаридан излай бошлай ди.
Демак, отаона фарзандининг ташқи ҳаётига ҳам катта
эътибор қаратиши талаб этилади. Яъни, улар фарзанди
мактаб ёки коллеждан кейин қаерга бориши, нима билан
шуғулланашини назорат қилиш лозим. Ёхуд бола дўст лари
билан суҳбатлашиши, бирга дарс қилиш мақсадида уйдан
чиқиб бошқа ножўя ишлар билан шуғулланиши мумкин.
Айниқса, ҳозирги кунда мактаб ўқувчиларига урф бўлган
турли йиғинлар баҳонасида фарзанд уйдан чиқиб, отаона
эътиборидан узоқлашишга ҳаракат қилади. Ана шу пайтда
ихтиёрини ўзига қўйиш оқибатида, фарзанд турли бузуқ
ишлар, ичиш, чекиш ва баъзи ҳаёсиз амалларга қўл уради.
Оила тарбияси мукаммал бўлмаса, бунинг устига фарзанд
тарбиясига хавф туғдирадиган атрофмуҳит таъсирига эъ
тибор қаратилмаса, оқибати ёмон бўлади. Буни ҳисобга
олмаган, эътибордан четда қолдирган айрим отаоналар
кўнгилсиз воқеа содир этилганидан ке йин хатоларини ан
глаб, надоматда қолади.
www.muslim.uz
356
Оилада фарзанд тарбияси
Шу боис, бу борада аҳамият бериш зарур бўлган муҳим
жиҳатларни баён қиламиз:
Ахлоқсиз филмлар ва томошалар зарари
XXI асрнинг қудратли тўлқини – глобаллашув ҳаёти
миз га шиддат билан кириб келмоқда ва ўз меваларини
бермоқда. Электрон ахборот воситалари, ин тернетка
фелар, клублар ва бошқалар кўпайди. Катталарку, ба ҳар
нав, ёш болалар ҳам ойнаи жаҳонда ҳаёсизларнинг қи
лиқларини кўриб, вояга етмасиданоқ бети қотиб улгура
ди. Бугун “ишқий” филм томоша қилади, эртага пин ҳона
жойларга бориб, кино кўради. Охироқибат гулдек йигит,
ғунчадек қиз аввал инсонийлик қиёфасидан айрилади,
кейин бошқа борлиғидан. Отаона билмайдики, анча ол
дин – ўн яшар ўғилчаси, тўққиз яшар қизалоғи телевизор
да ҳаёсиз томоша кўрганидаёқ бу фожиалар илдиз отган.
Инсоннинг маънан ожиз ва қалбан ғофил бўлиб қоли
шига энг катта сабаблардан бири ахлоқсиз филм ёки то
мошалардир. Шаҳватни қўзғовчи ва жинсий қи зи қишга
тарғиб этувчи бу каби нарсалар фарзанднинг беғубор
қалбини тамоман заҳарлаб қўяди. Илму маърифат син
гиши лозим бўлган покиза қалбни ёввойи шаҳват ва ҳирс
эгаллайди. Афсус, бу каби фаҳшга етак ловчи ишлар дан
кимлардир бугун тирикчилик манбаи сифатида фой
даланмоқда.
Барчамизга маълум, тадбиркорларга етарлича шаро
итлар яратиб берилди. Баъзи тадбиркорларнинг бу им
кониятлардан оқилона фойдаланмай, яхши мақсадлар
учун ташкил этилган жойларда шармсиз филмлар на
мойиш этаётгани ёки турли ҳаёсиз дисклар сотилаётга
ни ҳам маълум бўляпти.
Бундан ташқари, ёшлар турли тадбирлар баҳонасида
бир жойга йиғилиб, сунъий йўлдош узатмаси орқали ҳаё
сиз филм ва томошаларни кўраётгани қулоққа чалина
ди. Бу ҳам фарзандлар ахлоқи бузилишига катта таъсир
кўрсатади.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |