Усмонхон Алимов
353
учун муҳтарам мураббий ва отаоналар тарбиянинг ҳар
бир жабҳасида оқсамасдан шижоат кўрсатишлари қатъий
талаб этилади.
Ҳадиси шариф:
للها لوسر فيدر لضفلا ناك :لاق امهنع للها يضر سابع نب للها دبع نع
اهيلإ رظني لضفلا لعجف معثخ نم ةأرما تءاجف ملس و هيلع للها ىلص
قشلا ىلإ لضفلا هجو فرصي ملسو هيلع للها ىلص يبنلا لعجو هيلإ رظنتو
)يراخبلا هاور( .رخلآا
Имом Бухорий ривоят қилади: “Пайғамбаримиз (сол
лаллоҳу алайҳи ва саллам) Фазл ибн Аббосни қур бонлик
куни уловларининг орқасига ўтирғизиб олдилар. Фазл
балоғат ёшига етиб қолган эди. Пайғамбардан (сол лалло
ҳу алайҳи ва саллам) шаръий масала сўрагани Хасъам
қабиласидан келган бир аёлга Фазл тикила бошлади. Шун
да Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фазлнинг
иягидан ушлаб, юзини бошқа томонга бурдилар”.
Имом Термизий ривоятида:
؟ كمع نبا قنع تيول مل ! للها لوسر اي سابعلا لاق يذمرتلا ةياور يفو
.امهيلع ناطيشلا نمآ ملف ةباشو اباش تيأر لاق
Ибн Аббос Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва сал
лам) “Нега амакингиз ўғлининг юзини бурдингиз?” деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ёш йи
гит ва қизни кўрдим, улар фитнадан омон бўлишига
ишонмадим”, дедилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳат
то 10–12 ёшли бола бўлган Фазлни бегона аёлга қа раш
дан қайтариб, юзини бурдилар. Бундан Пай ғам бари миз
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) балоғат ёшига яқин лаша
ётган болаларнинг одоби яхши бўлиши ва фит на гирдо
бига тушиб қолишларидан сақлашга катта аҳамият бер
www.muslim.uz
354
Оилада фарзанд тарбияси
ганларини билиш мумкин. Бу билан: “Улар фитнадан
омон бўлишига ишонмадим”, дея қиёматга қадар давом
этадиган барча умматларига жинсий мойиллик эрта уй
ғонишининг олдини олиш ниҳоятда муҳим тарбия экани
дан сабоқ бердилар. Буни эса Набийнинг (алайҳиссалом)
фарзандларни тўғри тарбиялашда олтин ўгитлари деб қа
бул қилишимиз, ҳаётимизда қўллашимиз зарур.
Бу тарбияни сингдириб боришда шарафли бурч со
ҳиблари отаона қуйидаги икки масъулиятли назо рат ни
сидқидил билан амалга оширишлари лозим. Биринчиси,
оиладаги ички назорат, иккинчиси, атрофмуҳитнинг
салбий таъсиридан ҳимоя қилиш.
Оила назорати
Фарзанд яхши одобли, отаонаси, оиласи, Ватани,
дини ва халқига муносиб хизмат қиладиган комил инсон
бўлиб улғайиши учун оиладаги назорат жуда муҳимдир.
Фарзанд вояга етиши жараёнидаги жинсий қизиқишга
мойилликдан сақланишда қуйидаги зарур жиҳатларга
катта эътибор бериш лозим:
– отаона ва опасингиллар хоналарига изн сўраб ки
риш одобига қатъий амал қилишни фарзандга ўргатиш;
– бола тўққиз ёшдан ошганида унга қўйиладиган та
қиқларда мустаҳкам туриш. Бегона аёллар билан аралаш
тирмаслик, авратларга назар солишининг олдини олиш
каби ишларга эътиборни кучайтириш;
– фарзанд ўн ёшдан ўтганида бир хонада акасингил
ёки опаука бир жойда ётишининг олдини олиш. Ота
она бу ёшдаги фарзандларининг ётоқларини алоҳида
қилиши керак;
– фарзандга уйда хоҳлаганча телевизор кўриши ёки
компютер ўйнашига рухсат бериш яхши эмас. Бу орқали
улар таъсирли манзара, ёшларига муносиб бўлмаган тур
ли кўрсатувлар, ахлоқсиз томошаларнинг гувоҳи бўлиб,
фикрлари, хулқлари бузилиши мумкин;
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |