Усмонхон Алимов
371
Фарзанд тарбиясидаги уч услуб
Бола одобини яхшилашда учта услуб бор. Бу уч васила
билан бола тарбияси тўғри, одоби яхши ва хулқда барка
мол бўлади. Бу услублар қуйидагилар:
1. Тарбия кушандаларидан сақланиш.
2. Турли хатарлардан огоҳ бўлиш.
3. Тарбия босқичларининг узвий боғлиқлиги.
Тарбия кушандаларидан сақланиш
Ёвуз ниятли кимсалар ғаразли мақсадлари йўлида
ва халқнинг ўзлигини емириш учун турли усуллардан
фойдаланади. Улардан бири жамиятда аҳлоқий бу
зуқликни ёйишдир. Бу йўлда ғаламислар турли восита
лар, жумладан, ахлоқсиз, фаҳшни тарғиб этувчи кино,
томоша, журнал, газета, либос ва суратлардан фойда
ланади.
Шу ўринда айрим манфур кимсаларнинг кирдикорла
ридан, жамиятнинг ахлоқини бузишда қўллайдиган ғоя
ларидан намуналар келтириб ўтамиз.
Бундайларнинг бир гуруҳи:
–
“Ҳар нарса инсон учун, жинсий хоҳиш ва шаҳват
йўлида ўзига эрк бериш керак”, деган бузуқ фикрни ил
гари суради;
– “Дин йўқ нарса” деб илоҳий ақида ва эзгу таълимот
ларга зид ғояларни пайдо қилади;
– “Беҳуда иш ва инсон лаззатланишига олиб борувчи
ҳамма нарса мубоҳ”, деган хато фикрни тарғиб қилади;
– “Ҳар жойда ахлоқни бузиш учун аёллардан фойдала
ниш лозим”, дея аёл зотини таҳқирлайди.
Ўзга юртни босиб олиб, маҳаллий аҳолини эрксиз қил
ган мустамлакачилардан бири бундай деган:
“Қадаҳ ва ҳаёсиз аёл
мусулмон умматини бузишда
мингта замбарак тўпидан кучли. Мусулмон умматини
шаҳватларга берилиш денгизига ғарқ қилиш керак”.
www.muslim.uz
372
Оилада фарзанд тарбияси
Миссионерлар анжуманида Алқайс Зуймар исмли
ким са бундай деган: “Сизлар
мусулмон мамлакатла
рида Яратганга итоат этмайдиган ёшларни етиштир
динглар. Энди улар муҳим
ишларга эътибор бермайди,
роҳатланиш ва дангасаликни яхши кўради. Шаҳватдан
бошқа нарсага ғам чекмайди, ўқиса ҳам, дунё тўпласа
ҳам, шаҳват учун қилади. Агар юқори мансабни эгалласа,
шаҳват йўлида хизмат қилади. Нафс йўлида ҳар нарса
ни сарф этади”. Шунингдек, у: “Дин ва ёшларни бузишда
ахлоқсиз қисса, томоша, ҳаёсиз газета, журнал ва худо
сизликка етакловчи китоблардан фойдаланиш лозим”
деган ғаюр, бузғунчи фикрни билдиради.
Ғаламис кимсаларнинг
мазкур гапларидан маълум
бўладики, улар жамиятни бузиш ва таназзулга олиб ке
лишда ичкилик, ахлоқий бузуқлик, ҳаёсиз томоша, жур
нал, газета, эшиттириш ва китоблар каби нарсалардан
фойдаланади. Афсус, бундай разил ва қабиҳ йўлларга
ай рим ғўр ёшлар эргашиб қоляпти. Айрим йигитқизлар
нафс ортидан юраётгани, ҳаёсизликка кўркўрона тақ
лид қилаётгани кўзга ташланмоқда.
Манфур
кимсалар софдил, содда кишиларни, хусу
сан, ғўр ёшларни адаштиришга уринади. Улар бу йўлда
ўта нозик услуб қўллайди. Шу боис отаона фарзандини
мусаффо динимиз ва миллий қадриятларимизнинг эз
гу таълимотлари асосида тарбиялаши, айрим кимсалар
нинг макру ҳийлаларига учиб қолишдан сақлаши, бун
дай йўлдан ўз вақтида қайтариши лозим.
Баъзи ёшлар кўнгил истагини қондираман деб, бузуқ
лик ортидан юриши билан нобакор кишилар уларни ёвуз
ниятининг итоаткор қулига айлантириб олиши мум кин.
Бундай аянчли оқибатни фарзанд онгига сингдириш бу
гунги куннинг жуда муҳим вазифаларидан биридир.
www.muslim.uz