Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

377
Ахлоқсиз, ҳаёсиз кимса истамаган ҳолда ногирон 
фарзандни дунёга келтиради. Оила қуришдек шарафли 
бурчдан узоқ бўлган нафс асираси туғилган фарзанд
­
га зулм қилган бўлиб, унга ўзидаги жирканч тарбиядан 
бошқа нарсани бера олмайди. 
Бу дардларга мубтало бўлган кимса қариндош­уруғ­
ларидан узилиб қолади. Чунки нафснинг орти дан юриб, 
ножўя лаззатга берилганнинг қавму қарин дошлар ол
­
дида заррача қадр­қиммати бўлмайди. Хал қи мизнинг 
диний ва миллий қадриятларимиз билан уйғунлашиб 
кетган ўзига хос орият ва ҳамият сифатлари ғалаён қи­
либ, ундай кимсадан узоқлашишга сабаб бўлади.
Инсон учун Аллоҳ таоло ато этган бетакрор неъмат 
– умрни беҳуда ўтказиш гуноҳ. Эркак ва аёл учун инсо­
ний бахт бу ҳаётнинг мазмунидир. Ҳақиқий бахт эса мус­
таҳкам қурилган оила, яъни, эр­хотиннинг аҳил, чирой
­
ли истиқомат қилишидадир.
Иқтисодий хатар
Ғанимат вақтини нафс лаззати ва шаҳват йўлида сарф 
қилувчи одам моддий ва маънавий таназзулга учрайди. 
Аллақачон маънан ва жисман заифлашган бундай инсон 
энди иқтисодий жиҳатдан ҳам заифлашади. Бу жараён 
бир­бирига узвий боғлиқ уч ҳолат сабабидан яққол кўзга 
ташланади: дармонсизлик; ишда самаранинг камайиши; 
ғайриқонуний касб қилиш. 
Дармонсизлик. 
Машъум дардга чалинган, лаззат ва 
нафс кетидан юрувчи кимсаларда ақлий, жисмоний, 
хул қий ва руҳий касалликларга дучор бўлиш кузатилади. 
Бу эса қувватни камайтириб, дармонсизликни келтириб 
чиқаради. Бемор турли йўллар билан ўз дардига шифо 
қидира бошлайди. Юқорида зикр этилган дардларга 
осон шифо топиш амримаҳол. Даволаниш кўп маблағ та
­
лаб этади, иқтисодга жиддий зарар келтиради.
Ишда самаранинг камайиши.
Аҳлоқсизлик зарарла
­
ри ишдаги бараканинг йўқолишига сабаб бўлади. Бирин
­
www.muslim.uz


378
Оилада фарзанд тарбияси
чидан, нопок кимса молларини ёмон йўлда сарф этади, 
иккинчидан, бу йўлдаги кишида ўз ишига эътибор су
­
саяди. Чунки унинг қалбида инсофга чақирувчи бирор 
омил қолмаган, бузуқ ишлари кундан­кунга ўзига мой
­
дек ёқиб боради. Ишга бўлган масъулиятни четга суриб 
қўяди. Оқибатда эса иши орқага тортади. Шуларни ҳам ўз 
қилмишининг оқибати деб билмаётган нафс қули бу бахт
­
сизликнинг чорасини хато йўллардан қидира бошлайди. 
Имом­домлалардан бири шундай воқеани айтиб бер
­
ган эди: “Бир куни хонамга кўринишидан туппа­тузук 
бир киши кириб келди. Ораста кийиниши, салобатли ва 
ваз мин кўринишидан бирор лавозимдаги киши бўлса 
керак, деган ўйга бордим. Назокатли оҳангда, дид билан 
сўрашиши эса, хаёлимдан ўтган фикрни яна тасдиқлади.
“Хуш келибсиз, биздан нима хизмат?” дея саволомуз 
қарадим. Бу гапимдан кейин нотаниш кишининг юзла
­
ри бироз тундлашиб, чуқур “уҳ” тортганча сўз бошлади: 
“Тақсир, менга ёрдамингиз жуда зарур. Шу десангиз, ўзим 
яхшигина бир жойда ишлайман. Қўл остимда анчагина 
одамлар меҳнат қилади. Сўнгги пайтлар ишим юришмай 
қолди. Гўёки барчаси тескари томонга кетаётгандек, тез­
тез тобим қочиб қолади, даволаниш сабабидан назоратсиз 
қолаётган корхонамда иш унуми пасайиб кетди. Яхшиги
­
на ишлаб турган ишчиларим эса ишни ташлаб кетишяп
­
ти. Ҳамкор ташкилотлар шартномаларни сабабсиз бекор 
қилишмоқда. Ўйлаб ўйимга етолмайман, барчаси яхши
­
гина кетаётган эди, бирданига нима бўлди, ҳайронман. 
Домла, бир ўқиб дам солиб қўйсангиз, ҳаммаси изга ту
­
шиб кетармиди, деган мақсадда олдингизга келдим.” 
Имкон қадар унга тасалли бериб, ўқиб қўйдик­да, тас­
кин
сўзлар ила сабр қилмоғини айтиб, дуолар қил дик. 
Шу алфозда хайрлашаётган маҳалда, икки томонига бир­
бир қараб, сергакланганча: “Домла, бир илтимосим бор, 
айт сам майлими?” деб қолди. “Айтинг”, деганимдан сўнг 
гап бошлади: “Қўл остимда бир неча йилдан буён бир аёл 
ишлайди. Тўғрисини айтсам, ўша аёл билан орамиз жуда 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish