Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

379
яқин... хуллас, бир­биримизни ёқтирамиз. Аммо муаммо 
шундаки, ўртамизда никоҳ йўқ. Шу аёлни менга никоҳлаб 
қўйсангиз, домла, ҳар ҳолда, ҳалоллик деганларидай...” 
Бошимга биров гурзи билан ургандай бўлиб, жойимга 
ўтириб қолдим. Рангим ўзгарганини кўриб, гапини бош қа 
давом эттиролмади. Ҳадиксираган алфозда кўзлари бежо 
боқиб, бир вақтнинг ўзида мендан “ижобий” жавоб ҳам 
кутиб, жавдираб турарди. Бир неча сония ўтиб, ўзимни 
қўлга олиб, секингина, қаерда ишлаши ва исми шари
­
фи билан қизиқа бошлаганимдан сўнг, дарҳол жуфтакни 
ростлаб қолди.” 
Нафс қуллигига маҳкум бўлган бу банда бузуқ ли ги нинг 
касофатидан айни ҳайвоний сифатга эга бўлиб ди. Буни 
қаранг, инсондек мукаррам зотлар орасида ҳайвонлар га 
ўхшаб қолиш тасаввурга сиғмайдиган даражада хорлик 
бўлса­да, бунга “эришганлар” ҳам топилар экан. Наҳот­
ки “ҳалоллик” ҳақида “қайғураётган”, шунга “талпинаёт
­
ган” инсон эркак ва аёл ўртасидаги бундай муносабатлар 
никоҳсиз бўлмаслигини, лоақал бир бора бўлса­да, ўйлаб 
ҳам кўрмаган. Ота­онаси фарзандининг шу каби қил миш­
ларидан хабардорми? Азизлар, бу каби муаммолар барча
­
мизни бирдек ўйлантириб қўйиши аниқ.
Ғайриқонуний касб қилиш. 
Бундай балога уч раб, 
иқтисодига ҳам зарар етган киши энди молу давлат тал
­
васасига тушади. Қалб шу даражада хасталанадики, унга 
мол­дунёни қандай йўл билан топишнинг фарқи йўқ. Бу 
ҳар қандай йўл, биров мулкига хиёнатми, ўз мавқеини 
суиистеъмол қилишми, одам савдосими, ўғирликми, 
ҳеч биридан тап тортмасдан шуғулланади. Чунки у бир 
пасткаш, ўзига зулмкор кимсага айланди. Унинг ғафлат 
босган қалбидаги имони ҳам гўё милтиллаб қолган шам 
мисоли сўниб қолаёзган. Аллоҳдан қўрқишга ундайди
­
ган ҳеч нарса қолмаган. Унга тузалишнинг биргина чора
­
си – қилган ишидан қаттиқ надомат чекиб, тавба қилиб, 
нопок йўлга бошқа қайтмасдан, яхшиликда бардавом 
бўлишдир. 
www.muslim.uz


380
Оилада фарзанд тарбияси
Одам савдоси – қуллик балоси
Ҳозирги кунда одам савдоси жаҳон миқёсидаги дол­
зарб муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Оқи бат да 
кўплаб инсонлар жабр чекмоқда. Шу боис жой ларда ана шу 
таҳликали иллатга қарши курашиш фу қароларимизнинг 
ҳақ­ҳуқуқларини муҳо фаза этиш мақ садида кўплаб чо
­
ра­тадбирлар амалга оширилмоқда.
Одам савдоси, аввало, инсон эркинлиги, тенглиги 
ва шахсий дахлсизлигига жиддий путур етказади, уни 
тур ли хўрлик ва камситишларга дучор этади. Бу жино
­
ий фаолият ортида аслида мажбурий меҳнат, қуллик ва 
фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ 
иллатлар туради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти нинг 
маълумотларига кўра, ҳар йили 2 миллион 700 мингга 
яқин киши одам савдосининг қурбони бўлмоқда.
Одам савдоси билан шуғулланувчилар жиноий ҳа­
ракатларини сир тутиб, қурбонларининг номини им кон 
қадар эътибордан четда сақлашга уринади. Шу мақсадда 
улар одамларни хорижга ноқонуний йўллар, катта маош
­
ни ваъда қилиш, алдов ва ишонтириш йўли билан олиб 
чиқади, ҳатто шахси билан боғлиқ ҳужжатларни қал ба­
килаштиришга ҳам уринади.
Муқаддас динимиз барча инсонларга ирқи, насаби, 
миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги тутган ўр­
ни дан қатъи назар, ҳамманинг ҳурлигини қадрлашга, 
ҳурмат­эътибор кўрсатишга буюради. Мусаффо динимиз 
илк даврлариданоқ қулчиликни, одам савдосини қаттиқ 
қоралади. Қул озод қилишни жамият ҳаётидаги етук фа
­
зилат сифатида майдонга олиб чиқди, уни ҳатто ибодат 
даражасига кўтарди. 
Ислом таълимоти инсонларни тўла
­
тўкис озод, ҳур 
бўлишга, фақат Аллоҳ таолога бандалик қилишга, ҳар 
то монлама етукликка, яхшилик ва тақво йўлида ўзаро 
ҳамкор бўлишга чорлайди: 

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish