Усмонхон алимов


« ...Аллоҳ сизларга енгилликни



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

«
...Аллоҳ сизларга енгилликни 
истайди, оғирликни хоҳламайди...» 
(Бақара, 185).
Аллоҳ бировга кўпроқ, бошқасига озроқ, ҳамманинг 
ризқини аниқ белгилаб қўйган. Бировнинг ризқи адашиб 
бошқаникига бориб қолмайди. Бирор киши риз қи ни тўла 
олмагунича бу дунё билан видолашмайди ҳам. Аллоҳ та
­
оло марҳамат қилади: 
«
Аллоҳнинг хоҳлаган кишилар 
ризқини фаровон қилиши ва 
(бошқалар ризқини)
 танг 
қилишини кўрмадиларми?! Албатта, бунда имон 
келтирувчи қавм учун аломатлар бордир»
(Рум, 37).
Унда нега одамлар ато этиб қўйилган ризққа қаноат 
қилмай, ўзларини ҳар тарафга уришади? Берилган 
ризққа рози бўлмай, оиласини ташлаб, ўзга юртларга 
ризқ ахтариб кетишади. Доно халқимизда: “Ҳар ер ни 
қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу”
,
“Узоқдаги қуй­
руқдан яқиндаги ўпка яхши” каби ажойиб мақоллар бор. 
Нопок кимсалар алдовига учиб, ўзга юртларда хор­зор 
бўлаётган, туну кун ишлаб, ҳақини ололмаётган, соғ­
лиғидан ва диёнатидан ажраётган ҳамюртларимиз фо
­
жиаси ҳақида ҳар куни, кунора ўқиб­эшитиб турибмиз. 
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

383
Жамиятнинг келажаги саналган ёшлар нотаниш, ҳаёт 
тарзи тамоман ўзгача юртларда имонларига, эътиқод 
ҳамда миллий қадриятларига завол етаётганига ҳам пар
­
во қилишмаётир. Агар очлик, муҳтожлик уларни иссиқ 
ўринларидан ҳайдаб чиқарганида, ҳолатларини тушунса 
бўларди. Асосан орзу­ҳавас, ҳавойи нафс, “катта тўйлар 
қилиш, бойлик гаштини суриш” васвасаларига учиб, ўзга 
юртларда хор бўлиб юришибди.
Мусулмон киши бир ишга киришишдан олдин, уни 
қандай йўсинда амалга ошириш, сафарга тайёргарлик 
кў риш, тегишли ташкилотлар томонидан расмий юбори­
ладиган жой бўлсагина йўлга чиқиш, борар жойидаги 
шароитни ўрганиш, йўл озуғини ғамлаш, тадбир­чора
­
лар белгилаш каби ҳолатларга эътибор қилиши керак.
Аммо баъзилар нодонликлари боис, ўйламай қил ган 
хатти­ҳаракатлари оқибатида жонларини хатарга қў­
йи шяпти, пулларидан ажрашяпти, қимматли умр йил
­
ларини бой беришяпти. Муттаҳамлар алдовига учиб, 
ўзга юртларда сарсон­саргардон, хор­зор бўлиб, юрт 
ва миллат шаънига доғ туширишяпти. Катта даромад 
илинжида кетиб, кўпинча ҳеч нарсага эга бўлолмай қай­
тишяпти. Айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб кела
­
ётган, турмуш тажрибасига эга бўлмаган ёшлар енгил 
йўллар би лан катта пул топаман, деб одам савдоси билан 
шуғулланувчи манфур кимсалар тузоғига тушиб, молу 
жонларини хатарга қўйишмоқда.
Инсонларни турли йўллар билан алдаш, уларни но­
қонуний ва ношаръий ишларга мажбурлаш, улар ҳақига 
хиёнат қилиб, пулини бермаслик, фоҳишалик қилишга 
жалб этиш, одамларни бошқаларга сотиб юбориш, улар
­
нинг ички аъзолари ва тўқималарини зўрлик билан аж
­
ратиб олиш каби ишлар қаттиқ гуноҳ саналади. Зеро, 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бизни 
алдаса, у биздан эмас. Макру ҳийла ва алдов соҳиби дў­
захийдир”
,
деганлар. Бу иллатлар инсон ҳуррияти ва 
ҳақ­ҳуқуқларига хавф солгани ёки буларни чегаралагани 
www.muslim.uz


384
Оилада фарзанд тарбияси
учун инсонийликка ҳам, ахлоқ­одобимизга ҳам, амалдаги 
қонунчилик ва шариат аҳкомларига ҳам тамоман зиддир.
Абу Масъуд Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қи­
линган ҳадисга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) фоҳишалик ва коҳинлик қилиб кун кўришдан 
қайтарганлар.
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қили нади: 
“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чўриларнинг та­
насини пуллаб тирикчилик қилишни ман этганлар”.
Ислом дини одам савдоси масаласига ана шундай жид
­
дий муносабатда бўлади. Давлатимиз ва ҳукуматимиз 
ҳам ижтимоий ҳаётда учраб турадиган мазкур иллат
­
га қарши кураш, бу соҳадаги муносабатларни тартиб
­
га солиш мақсадида улкан ишларни амалга оширяпти. 
Ўз бекистон Республикасининг “Одам сав досига қарши 
ку рашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Турли 
вазирликлар, масъул идоралар, ташқи ишлар бўйича ва
­
колатхона­консулликлар, жамоат ташкилотлари ана шу 
Қонунга биноан иш олиб боришади. Шунингдек, одам 
савдосига қарши кураш бўйича рес публика Идоралар­
аро ҳайъати ҳам тузилган, мазкур қонун ҳужжатларини 
бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Бу қонун Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий, ҳу­
қуқий ва конституциявий ҳуқуқларини қаттиқ ҳимоя 
қи лиш, уларнинг жамият равнақи йўлида ҳалол меҳнат 
қилишларини таъминлаш, одам савдоси каби ижтимоий 
иллатга бутунлай барҳам бериш йўлида қўйилган муҳим 
ижобий қадамдир. Бу йўлда ҳаммамиз бир тан, бир жон 
бўлиб курашсак, ҳамюртларимиз алдовларга учиб, ўзга 
юртларда хор­зор бўлишларининг олдини олиб бу ха
­
тарли йўлдан қайтарсак, иншааллоҳ, бу иллат барҳам то
­
пишига ҳисса қўшган бўламиз.
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish