Усмонхон Алимов
211
Хандақ ғазоти куни Зайд ибн Собит (розияллоҳу ан ҳу)
одамлар билан бирга тупроқ ташиди. Бир маҳал у чар
чаб ухлаб қолди. Шунда Аммора ибн Робеъ (розиялло
ҳу анҳу) ҳазил қилиб унга сездирмай асла ҳасини олиб
қўйди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу иш
дан қайтардилар.
Ибн Ҳиббон Омир ибн Робеъадан (розияллоҳу анҳу)
ривоят қилади: “Бир киши кимнингдир оёқ ки йими ни
ҳазиллашиб яшириб қўйди. Буни Расулуллоҳга (соллал
лоҳу алайҳи ва саллам) айтганларида, Ул зот:
“Мусулмон
ни қўрқитманглар, чунки уни қўрқитиш катта зулмдир”,
дедилар”
(Имом Табароний ривояти)
.
Ҳазил баҳона
бировнинг устидан кулиш, ғийбат қи
лиш, таҳқирлаш ва динимиз арконлари хусусида ма зах
қилиш, ҳурматсизлик қилиш гуноҳдир.
Ҳазил-мутойибада ёлғондан сақланиш
Ёлғоннинг тури кўп, барчасидан сақланиш керак. Ки
шилар даврасида бўлганларнинг
баъзилари кулгили
қис саларни, ҳикояларни сўзлаётганида эшитаёт ган лар
ни кулдириш, уларга хурсандчилик улашиш мақ сади
да ёлғон тўқийдилар. Шубҳасиз, шу тариқа баён этил ган
қисса ва ҳикоялар ёлғон, динимиз булардан қай тарган ва
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қаттиқ қора
лаган амаллардандир.
Буҳз ибн Ҳаким (розияллоҳу анҳу) ривоят қи ла ди, Ра
сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ин сон ларни
кулдириш учун ёлғон сўзларни айтувчига вайл бўлсин,
вайл бўлсин, вайл бўлсин”, дедилар
(Абу Довуд, Термизий,
Насоий, Байҳақий ривояти)
.
Навос ибн Самъон (розияллоҳу анҳу) ривоят қила
ди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сен га
ишон ган биродарингга ёлғон гап гапиришинг кат та хиё
натдир”, дедилар»
(Имом Аҳмад ва Абу Довуд ри вояти)
.
Шу ўринда ёлғоннинг кўпайиб, тарқалишига сабаб бў
лаётган баъзи жиҳатлар ва сабаблар ҳақида мушоҳада
www.muslim.uz
212
Оилада фарзанд тарбияси
қилиб ўтамиз. Одамлар орасида “1 апрел ёлғони” (алдаш
куни) номи билан кенг тарқалган ёмон одат бор. Бу ғарб
“маданият”идан кириб келган. Асрлардан буён динимиз
ва халқимиз қадриятлари чамбарчас боғланиб, “ёлғон
чи” деган номни ўзларига ор билган, бу иллатга яқин
йўламаган аждодларимизнинг бугунги айрим авлодла
ри ўз отабоболарининг ғурурли, номусли, иффатли
урфодатлари қолиб, кимнингдир бетайин одатларини
ўз лаштириб олмоқдалар. Бунинг натижасида баъзи ёш
ларимиз “ёлғон гапирса бўлар экан”
деган тарбияни
олиб, ўз отаоналарига, устозларига ҳам ёлғончилик
қилаётганларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Алдов билан
бировларнинг пулларини олиб мақтаниб кетаётганлар,
ёлғон гаплари билан оилаларни буза ётганлар, ёлғончи
туҳматчилар, ёлғон сўзлаб гувоҳлик берувчилар қаер дан
келмоқда? Улар ўзга
юрт вакиллари эмас, ўз фарзанд
ларимиз, акаука, опасингил лари миздир.
Бир киши бешинчи синфда ўқийдиган ўғли ҳақида га
пириб беряпти: “Бир куни ўғлимдан:
– Ўғлим, ўқитувчинг отаоналар мажлисига тезтез
чақириб турарди. Кейинги вақтларда чақирмай қўйди, –
деб сўрасам, ўғлим:
– Дадажон, энди устозимиз чақирмайди, – деди.
– Нимага чақирмайди устозинг, нима,
биздан хафа
бўлдими?
– Хафамас. Яқинда отаоналар йиғилиши бўлди. Сиз
“Менинг вақтим йўқ”, ойим эса: “Дугоналарим билан
га пим бор, боролмайман”, дедилар. Яхшиям борма б
сиз лар, ўша куни устозимиз ўртоғим Ботирни дадасига:
“Ўғлингиз яхши ўқимайди”, дебди. Ботирни дадаси ро
са уришибди. Энди ҳар куни уйидан кўчага чиқмасдан,
дарс қилаётган эмиш. Кейинги кун устозимиз: “Шокир,
отаонанг нимага келмади?” деб сўрадилар. Мен: “Устоз,
дадам узоқ сафарга кетганлар, ҳалибери келмайдилар.
Ойимнинг мазалари йўқ, келолмайдилар”,
деб жавоб
бердим.
www.muslim.uz