Усмонхон алимов


деб марҳамат қилинган. Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Инсон ­ ларнинг билимига қараб сўзланглар”, дедилар



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
деб марҳамат қилинган.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Инсон
­
ларнинг билимига қараб сўзланглар”, дедилар
 
(Имом Бу-
хорий ривояти)
.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Сен бир қавм нинг 
ақлига сиғмайдиган гапни гапирувчи бўлсанг, уларнинг 
баъзилари учун фитна бўлади”, деди 
(Имом Муслим ри-
вояти)
.
Бу фикр қуйидаги ҳадисдан келиб чиққан. Ибн Аббос 
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Ум матларим ақллари 
кўтаролмайдиган даражадаги баъзи ҳадисларимни ай
­
тиб берсалар, бу улар учун фитна бўлади”
 
(Дайламий ри-
вояти)
.
Ҳадислар ичра шундайлари ҳам бор, уларни бево­
сита тушуниш қийин, маъноси мураккабдир. Бун дай 
ҳадислар маълум бир макондан, ҳолатдан келиб чиқ­
қан бўлиб, айнан ўша вазиятга хос. “Жиҳод қи лиш”, 
“ғазотда шаҳид бўлиш” ва “қул озод қилиш” ка би мав
­
зудаги ҳадислар бун га мисол. Айни мавзу лар даги ҳа­
дис ларнинг асл ва соф маъноларини тушуниш учун 
муҳ тарам уламолари миз ва фақиҳларимиз кўмаги ке
­
рак. Аммо ҳозирда ушбу ҳа дисларни пеш қилиб, маз­
мун­моҳиятини тушун масдан, олимларимиз ўгит ла ри­
ни назар­писанд қилмайдиган, динимиз амал ла рини
фаҳмлай билмайдиган, кимларгадир кўр­кўрона эрга
­
шадиган бузғунчи тоифа ва оқимлар пайдо бўлди.
www.muslim.uz


204
Оилада фарзанд тарбияси
Кенг маъноларни ўз ичига олган ҳадиси муборакда 
зикр этилган “жиҳод”, аввало, ҳар бир кишининг хавфли 
душмани бўлган “нафс”ига қарши кураш маъносини 
англатади. Ўз нафсига қул бўлган кимсалар ҳар қандай 
разилликдан, қабоҳатдан ва зулмдан қайтмаслигини, 
инсонийлик сифатларини ба та мом унутганларини ўша 
тоифалар ва оқимлар аъзолари мисолида кўрмоқдамиз. 
Улар бойлик ва мансаб йўлида не бир хунрезликларни 
амалга оширмаяптилар. Оламга жар солиб қилаётган 
даволари гўё “Исломни ўрнатиш ва халифалик қуриш”. 
Зеро, Сафийнадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган 
ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): 
“Халифалик (мендан кейин) ўттиз йилдир, сўнгра мулк 
(яъни мулкчилик, подшоликлар) бўлади”, дея марҳамат 
қилганлар. Илмдан хабардор бўлган лар ҳадисда баён 
этилган улуғ амални бундан ўн тўрт аср муқаддам за
­
бардаст чаҳорёр халифалар Абу Бакр, Умар, Усмон ва 
Али (розияллоҳу анҳум) амалга ошириб бўлганларини 
биладилар.
Мазкур тоифа ва оқимлар ҳақиқатан дин жонкуярла
­
ри бўлганида эди, истиқлолимиз туфайли ҳукуматимиз 
то монидан динимиз ва Ислом динига эътиқод қилув­
чи барча фуқароларга яратиб берилган шароитлар дан 
оқи ло на фойдаланардилар. Бундай нопок йўлни тан­
ламасдилар. Улар бу мақсадларини шўролар даврида, 
ди нимиз қад риятлари таҳқирланиб, масжидлар омбор­
хонага айлантирилганида, мусулмонлар беникоҳ тур
­
муш қуришга маж бур қилиниб, азада жаноза ўқишга 
ҳам рухсат берилмаган вақтларда нега амалга оширма
­
дилар? Шундан ҳам мақсадлари ғаламислик ва барча 
ғоялари пучлиги аён бўлиб қолмоқда. Инъом этилган 
неъматлар ичра улуғи бўлган азиз нуридийдаларимизни 
шу каби иллатлардан огоҳ этиб, ёмонликлардан асраши
­
миз зарур дан зарурдир.
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish