Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

209
Табассум бир лаҳзада пайдо бўлади. Инсон юзидаги 
илиқ табассум билан ҳар қандай давранинг азиз меҳ­
монига айланади.
Сиз қандай даврада бўлманг, ёнингиздагилардан та
­
бассумингизни дариғ тутманг. Уларга жилмайиб нигоҳ 
ташланг. Токи, табассумингиз чеҳраларда қот ган музлар­
ни эритиб юборсин. У меҳрдан тузилган гулшодалар янг­
лиғ кўнгилларга сочилиб кетсин.
ҲАЗИЛ-МУТОЙИБА ОДОБИ
Инсонлар ҳаётлари давомида руҳиятларини ҳазил­
му тойиба ва ширин сўзлар, қизиқарли ҳикматлар билан 
бойитиб борсалар, умрлари завқли, файзли бўлади. Бу 
сўзлар ва ҳолатлар меъёрида бўлиб, ҳаддан ошмаса, ал
­
батта кишилар қалбига ман зур бўлиб, қувонч бахшида 
этади. Муқаддас динимиз мусулмон кишини очиқ юз, 
табассумли ва яхши дўст бўлишга буюради. Атрофдаги
­
лар бундай кишининг суҳбатидан мароқ олиб, рағбат ва 
меҳрлари зиёда бў лади. Натижада кишилар ўртасидаги 
ўзаро ҳурмату эҳтиром ва муҳаббат зиёдалиги муҳим 
омил бўлиб, жамият янада мустаҳкамланади, жипс ла­
шади, бош лан ган иш лар самараси ортаверади.
Бироқ ҳар бир ишнинг қонун­қоидаси бўлганидек, 
бу одоб турининг ҳам ўзига яраша меъёрий жиҳатлари 
бор. Акс ҳолда, яъни ҳазил­мутойиба қилиш ҳад дан зи
­
ёда бўлса, мазахга айланиши ёки шундай ту шу нилиши 
мум кин. Мазах қилиш эса инсон қалбини яра ловчи қал­
тис қуролдир. Шу боис ҳазил­мутойиба қилишнинг қои­
далари билан танишайлик. 
Ҳазил-мутойибада меъёрдан ошмаслик
Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади, Расу лул лоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ўйин ва эр мак аҳ­
лидан эмасман”, дедилар
 
(Имом Бухорий ри воя ти)
.
Мазах қилиш, ортиқча ҳазил мусулмонни Аллоҳ тао
­
лога ибодат қилиш, буюрган эзгу ва хайрли ишлар, яъни 
www.muslim.uz


210
Оилада фарзанд тарбияси
инсонлар ҳамда жамиятга манфаатли амаллар билан 
кўпроқ, бардавом машғул бўлиш, бошқаларни тарғиб 
этиш каби асосий амаллардан чалғитади.
Бу борада ҳам саҳобалар Пайғамбаримиздан (алай­
ҳис салом) тарбия олганлар. Улар ўзаро ҳазил­му то йи ба 
қилишарди. Агар ул зот жиддийлашсалар, са ло бат ли бў­
лардилар.
Имом Бухорий “Ал­адаб ал­муфрад” асарида ривоят 
қилади: “Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам) 
асҳоблари бир­бирларига (енгил нарса) отардилар, ай
­
рим пайтларда улар жиддий қиёфага кирардилар. Кўп 
мазах қилиш қалбни ўлдиради, адоватни мерос қилади 
ҳамда кичикларни катталарга нисбатан ҳурмат сиз лик­
ка ундайди”.
Умар (розияллоҳу анҳу): “Ким кўп кулса, ҳайбати ка­
маяди ва ким кўп ҳазил қилса, уни беписанд қи лади”, 
деди.
Ҳазил-мутойибада озор бермаслик
Бошқаларни хафа қилмаслик шарти билан аҳлига, қа­
риндошларига, дўстлари ва ака­укаларига ҳазил­муто­
йиба қилиш мубоҳдир. 
Навбатдаги ҳадисларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай­
ҳи ва саллам) асҳобларини ёмонлик аломати мав жуд бўл­
ган ҳазилдан қайтарганларини баён қиламиз. Абдуллоҳ 
ибн Соиб ривоят қилади: “Биродарингиз нарсасини ҳа­
зиллашиб ҳам, жиддий ҳам олманг, ким биродарининг 
ҳассасини олса, бас, уни қайтарсин”, дедилар 
(Абу Довуд 
ривояти)
.
Абдураҳмон ибн Абу Лайло ривоят қилади: “Муҳам­
маднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳо балари у ки­
ши билан сайрга чиқди. Йўлда улардан бири ухлади. Шун
­
да уларнинг баъзиси унинг ёнидаги арқонни олишди. 
У уйғониб, арқонини йўқотганидан қўрқди. Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмон мусулмонни 
қўрқитиши ҳалол эмас”,

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish