(Имом
Табаро-
ний ривояти)
.
“Сиз учун энг суюкли киши ким?” деб сўрадим. У зот
“Ойша”, деб жавоб бердилар.
“Йўқ, эркаклардан ким?” деб сўрадим яна.
– Унинг отаси.
– Кейинчи?
– Умар.
– Ундан кейинчи?
– Усмон.
– Сўнгра?
– Али.
Мен тинмай сўрар, у зот тўхтамай жавоб берардилар.
Мени айтавермаганларидан кейин охирги ўринга тушиб
қолишдан қўрқиб, сўрашдан тийилдим.
Эркин муомалада бўлиш
Сўзлаш одобларидан бири сўзловчи гапираётган пайт
да ва кейин ҳам тингловчи билан самимий муо малада
бўлишидир. Ўтирганлар зерикмасинлар ва сўзлаш асно
сида ўзларини асло ноқулай сезмасинлар.
ِءاَدْرَّدلا وُبَأ َناَك : ْتَلاَق اَهْـنَع ُللها َي ِضَر ِءاَدْرَّدلا ِّمُأ ْنَع ُدَمْحَأ ُماَم ْلإا ىَوَر
ِبَبَسِب : ْيَأ – ُقَمْحَأ َكَّنإ : ُساَّنلا ُلوُقَـي َلا : ُتْلُقَـف َمَّسَبَـت اًثيِدَح َثَّدَح اَذإ
ىَّل َص ِللها َلوُسَر ُتْعِمَس ْوَأ ُتْيَأَر اَم :ِءاَدْرَّدلا وُبَأ َلاَقَـف َكِمَلاَك يِف َكِمُّسَبَـت
اًثيِدَح َثَّدَح اَذِإ ِءادْرَّدلا وُبَأ َناَكَف َمَّسَبَـت َّلاِإ اًثيِدَح ُثِّدَحُي َمَّلَسَو ِهْيَلَع ُللها
َكِلَذ يِف َمَّلَسَو ِهْيَلَع ُللها ىَّل َص ِللها ِلوُسَرِل اًعاَبْـتِإ َمَّسَبَـت
Самок Ибн Ҳарб ривоят қилади. Жобир ибн Сум рата
га (розияллоҳу анҳу): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
www.muslim.uz
Усмонхон Алимов
207
саллам) билан бирга ўтирганмисан?” дедим. Шунда Жо
бир (розияллоҳу анҳу): “Ҳа, кўп маротаба ўтир ганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам) бомдод номо
зини ўқиган жойларидан қуёш чиқ қун ча турмас эдилар.
Қуёш чиқса, турардилар. Расу луллоҳ (сол лаллоҳу алайҳи
ва саллам) ўтирганларида одамлар билан суҳбатлашарди
лар. Улар суҳбатларида жоҳи лият давридаги ишларни ай
тиб кулишарди ва Пай ғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва сал
лам) табассум қилиб қўярдилар”
(Имом Муслим ривояти)
.
Сарвари коинот кишилар билан суҳбатлашиш жараё
нида чеҳралари очилиб, хуш кайфият билан табассум
қи либ ўтирганлар. Бу ҳол даврага тароват бахш этиб, ўз
ўрнида бошқалар ҳам ўзларини эминэркин ҳис этиш
ларини таъминлайди. Бу хислат бар ча миз га сабоқ бўл
моғи керак ва муомала жараёнида ҳаё тимизга татбиқ
этиб, фарзандларимизни ҳам шундай одобга одатлан
тир моғимиз олдимизда турган улкан вазифалардандир.
Мулойимлик
Қайси хонадонда таълимтарбия юксак бўлса, шу жой
да хотиржамлик бор. Ҳадиси шарифда бундай дейил
ган: “Аллоҳ ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради”.
Қуръони каримнинг аввалидан охирига қадар инсонлар
га тарбия ва одоб ўргатилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) мулойимлик сифати билан саҳобалар
ни ўзларига жалб қилдилар.
Демак, Расули акрамнинг (соллаллоҳу алайҳи ва сал
лам) мўминмусулмонларга мулойим бўлишлари ўзлари
учун ҳам, умматлари учун ҳам Аллоҳнинг раҳмати экан.
Мулойим, ширинсўз бўлиш катта бахт ҳисобланади. Ки
ши яхши сўз эшитган жойига, мулойим муомала кўр ган
шахсига меҳр қўяди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам) сифатлари бу жиҳатдан энг олий ма қом эди.
У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг жозибадор
кучлари ҳам шунда бўлган.
www.muslim.uz
208
Оилада фарзанд тарбияси
Фарзанд мулойимлик фазилати билан ахлоқини бе
заб, ёмон ахлоқлардан йирок бўлсин. Одамлар орасида
шу фазилати тўлин ойдек кўриниб турсин.
Мулойимлик хулқий ва нафсий фазилатларнинг энг
буюгидир. У инсонни баркамоллик чўққисига олиб чи
қади. Мулойимлик соҳиби билан суҳбатлашган ки ши ун
га муҳаббатли бўлади. Биз учун намуна бўлган Ра су лул
лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам тар бия лаётган
са ҳобаи киромларни мулойимлик сифатлари билан жалб
этдилар, муҳаббатли қилдилар.
Табассум фазилати
Юзлаб одамлар ўтибқайтаётган гавжум кўчадан бор
япсиз. Демак, манзилга етгунча танишу нотаниш чеҳра
ларга кўзингиз тушади. Ана шунда сиз уларга очиқ юз би
лан жилмайиб боқинг. Кўрасизки, шу беозор табассуми
нгиз туфайли юзлаб одамларнинг руҳияти кўтарилади.
Кайфиятингиз чоғ, юзларингиз кулгудан чарақлаб тур
ган кезларда уззукун омад сизга ёр бўлганини эсланг.
Ахир ўша кунда ёнверингиздаги кишилар ҳам меҳр би
лан боқишгани ростку.
Донишмандлардан бири: “Ҳаётимиз қандай бўли ши
сизу биз унга қандай маъно бахш этишимизга боғлиқ”,
дейди. Ўйлаб қарасак, эндиликда бизнинг табассумлари
миз нақадар қиммат туради! Аммо кўпинча уни ҳамма
ҳаммадан, ҳатто ўзимизданда қизғанамиз. Машҳур рас
сом шу каби ҳолатни бир неча расмларда усталик билан
тасвирлайди: нимадандир ғазабланган бошлиқ ёрдамчи
сига заҳрини сочади. Шунда ёрдамчи ҳам хизматчилар
дан бирини қаттиқ койийди. Хизматчи ишлаб ўтирган
матн терувчини уришиб беради, у эса эшикда ўтирган
қо ровулдан аламини олади. Бекорданбекорга гап эшит
ган қоровул оёғи остида ётган кучукни тепиб юборади.
Кучук ўз эгасини қопишга ботинолмай, хонасидан чиқиб
кела ётган бошлиқнинг оёғини тишлаб олади. Шундай
қи либ, бу ғавғонинг бош сабабчиси жазосиз қолмайди.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |