Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

219
Ҳаждан келган кишини қутлаш
Ҳаждан келган кишига: “Қобилаллоҳу ҳажжак ва ғо­
фара занбак ва ахлафа нафақатак”,
 
дейиш мустаҳаб.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Бир йигит 
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига 
келиб: “Ҳаж қилмоқчиман”, деди. Расу луллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) у билан юриб: “Эй йигит, Аллоҳ тақвони 
сенга зийнат қилсин ва сени яхшиликка юзлантирсин
ғам­андуҳни кетказсин”, дедилар. Йигит ҳаждан келга­
нида, Пайғамбар (соллал лоҳу алайҳи ва саллам): “Эй 
йигит, “Қобилаллоҳу ҳажжак ва ғафара занбак ва ахла
­
фа нафақатак” (маъ носи: Аллоҳ ҳаж ибодатингни қабул 
қилсин ва гу ноҳингни авф қилсин ва нафақангни қай тиб 
берсин), дедилар» 
(Ибн Сунний ривояти)
.
Никоҳни қутлаш
Никоҳдан сўнг келин­куёвнинг ҳар бирига қуйи даги
дуони айтиш мустаҳаб: “Баракаллоҳу лака ва ба рака 
алайка ва жамъа байнакума фи хойрин”.
Яъни: “Аллоҳ баракотлар берсин ва уни сенга ба ра котли 
қилсин ва ораларингизни яхшиликда бир лаш тирсин”.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пай­
ғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) агар бирон киши 
уйланса, унга: “Баракаллоҳу лака ва барака алай ка ва жа
­
маъа байнакума фи хойрин”, деб айтардилар» 
(Абу Довуд 
ва Термизий ривояти)
.
 ٍم ْشَج ىنَب نم ًةأَرْمِإ َجَّوَزَـت ُهَّنَأ ٍبِلاَط يِبَأ ِنْب ِليَقُع ْنَع يِئاَسَّنلاَو ُدَمْحَأ ىَوَر
 َلوُسَر َّنِإف ، َكِلَذ اوُلَعْفَـت َلا :َلاَقَـف ،َنيِنَبْلاَو ِءاَفِّرلاِب :اوُلاَقَـف ِهْيَلَع موَقلا َلَخَدَف
 :َلاَق ؟ٍدْيَز اَبَأ اَي ُلوُقَـن اَمَف :اوُلاَق َكِلَذ ْنَع ىَهَـن َمَّلَسَو ِهْيَلَع ُللها ىَّل َص ِللها
)ُرَمْؤُـن َكِلَذَك َّنِإ( ْمُكْيَلَع َكَراَبَو ْمُكَل ُللها َكَراَب :اوُلوُق
www.muslim.uz


220
Оилада фарзанд тарбияси
Имом Аҳмад ва Насоий Уқайл ибн Абу Толибдан ри
­
воят қилади: «Уқайл ибн Абу Толиб Жашм қабиласидан 
бир аёлга уйланди. Одамлар унинг олдига кириб “Бахт ва 
ўғиллар тилаймиз”, дедилар. Шунда: “Бундай деманглар, 
чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундан 
қайтарганлар”. “Эй Абу Зайд, унда нима деймиз?”
 
деди
­
лар. “Баракаллоҳу лакум ва барака алайкум, денглар”, 
деди».
Али ибн Абу Толиб Пайғамбаримизнинг (алайҳис са­
лом) қизлари Фотимага (розияллоҳу анҳо) уйланишдек 
бахтга мушарраф бўлиш олдидан, тўй тадориги билан 
сарфу харажатлар учун совутини сотмоқчи бўлиб бо зорга 
борди. У жойда ҳазрат Усмонни учратиб қолди. Ҳазрат 
Али уйланиш ва маҳр учун совутини сотишга кел ганини 
айтди. Ҳазрат Усмон унга тўрт юз саксон дирҳам бериб 
совутни сотиб олди. Кейин эса яна со вутни ҳазрат Али
­
нинг қўлига тутқазиб: “Эй Али, Аллоҳ йўлида хизмат қи­
лишинг учун ушбу совутни мендан тўй совғаси сифатида 
қабул қил”, деб уни ҳадя қилди.
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ана шундай ўткир 
фасоҳатли инсон эдилар. Бу қадар олийҳимматлик ила 
Алига (розияллоҳу анҳу) бир вақтнинг ўзида керакли 
маблағни бердилар, яна тўй ҳадяси сифатида Алининг 
(ро зияллоҳу анҳу) ўзига жуда ҳам керак бўлган, бироқ за
­
рурият юзасидангина сотган қим матбаҳо совутларини 
қайтариб бердилар. Ҳазрат Усмон (розияллоҳу анҳу) шу 
қадар юксак фаҳму фаросат билан тадбир қўллади, на
­
тижада Али (розияллоҳу анҳу) катта қувонч билан орт
­
ларига қайтдилар. Ҳазрат Усмон: “Мен сенга қарз бериб 
тураман, совутни сотма” ёки “Совут жангда керак бўлади, 
мана бу пул сенга тўёна” деганида ҳам бўларди, аммо бун
­
дай вазиятда Али (розияллоҳу анҳу) гарчи хафа бўлмаса­
да, бундан хурсанд бўлмаслиги аниқ эди. Бу ибрат оли
­
шимиз лозим бўлган олий сифатлардан биридир. Демак, 
никоҳ тўйи бўлаётган кишини нафақат оғзаки табрик­
лаш, балки унга совға тақдим қилиш ҳам яхшидир.
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish