Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

199
сибатга даво, яраланган қалбларга малҳам, ўксик диллар
­
га юпанч бўлади. Борди­ю, сўз соҳиби бунинг тамоман 
акси бўлса, унинг сўзи масрур қалбни ғамли, тик бошни 
эгик, хуш кайфиятни тушкун этувчи оғуга айланади. Бу 
фикрлар исботи ўлароқ ушбу ҳикматли ҳикояга эътибор 
қаратайлик: 
Бир подшоҳ туш кўрибди, тушида бор тишлари тўкилиб 
кетганмиш. Уйқудан уйғонгач, икки вазирини ҳузурига 
чорлабди. Кўрган тушини баён қилиб, “Бу тушнинг таъ
­
бири нима? Агар таъбирини топсангиз, фақат ростини 
сўйланг”, дея уларга мурожаат қилди. Вазирлардан би­
ри сўз бошлади: “Подшоҳим, бу яхшилик аломати эмас, 
барча қариндош­уруғларингиз барвақт вафот этиб кети
­
шади, сиз ўзингиз ёлғиз қоласиз”. Подшоҳ бу жавобдан 
ниҳоятда дарғазаб бўлиб, вазирни зиндонга ташлашни 
буюрди. Сўнгра иккинчи вазир: “Шоҳим, бу тушингиз кўп 
яхшилик ва қувонч аломатидир. Аллоҳ таолонинг инояти 
ила, сиз муҳтарам жаноби олийларига барча қавму қа рин­
дошларингиз ичра узоқ умр ато этилур. Бу қутлуғ неъмат 
муборак бўлсин!” дея эҳтиром билан қўлларини кўксига 
қўйди. Яхши таъбир ва қутловдан хурсанд бўлган подшоҳ 
бу вазирига мукофотлар инъом этишни буюрибди.
Бир хил маънодаги икки хил таъбирни берган вазир­
лардан бири фаҳму фаросатдан узоқда, сўзлаш ва эҳти­
ром одобидан бебаҳра бўлиб, таъбирни ўзининг сифа
­
тига мувофиқ шу даражада қўпол баён қилди, натижада 
ғазабга йўлиқди. Закий ва доно, теран ақл ва назокатли 
сўз соҳиби бўлган иккинчи вазир эса, туш таъбирини ўз 
фазилатига муносиб тарзда баён қилиб, ол қиш ва муко
­
фотга сазовор бўлди. Демак, азиз фарзанд ларнинг ки­
шилар билан сўзлашиши, ўзаро муомаласи, гапирган 
сўз лари ҳикмат касб этиши учун мураббий ва муниса 
му раббияларнинг қалблари ушбу олийсифат одоблар би
­
лан тўлиб тошган бўлиши керак. Шундагина, фарзанд
­
лари улғайиб, балоғат ёшига етганида, кўрган кўзлар 
қувонадиган, суҳбатлашган инсонлар яна бир бора дий
­
www.muslim.uz


200
Оилада фарзанд тарбияси
дорлашсам дейдиган, комил ва шомил инсон бўладилар. 
Бундай ўғил­қизларни улғайтириш ҳар бир ота­онанинг 
энг олий орзусидир.
Шу боис, энди сўзлаш одобларини ўргатиш ва синг­
ди риш жараёнида нималарга эътибор қаратиш зарур­
лигини бирма­бир баён қиламиз.
Соф адабий тилда сўзлашиш
Тилининг фасоҳати ва ширинсўзлик инсон зий нати. 
Али ибн Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) ривоят қи лади. Ибн 
Аббос (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳга (сол лаллоҳу алайҳи 
ва саллам) юзландилар. Ул зот нинг устиларида иккита 
кийим бор эди. Ибн Аб бос нинг кифтида эса икки ўрам 
соч бўлиб, оппоқ эди. Ра су л уллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) амакиларига қараб туриб, табассум қилдилар.
Шунда Ибн Аббос: “Ё Аллоҳнинг Расули, сизни кулдир
­
ган нарса нима?” деди. Пайғамбар (алайҳис салом): “Пай­
ғамбарнинг амакисининг жамоли мени ажаблантирди”, 
дедилар. “Жамоли нима?” деди Ибн Аббос. “Фасо ҳатли 
тил”, дедилар
 
(Ҳоким ривояти)
.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади, саҳо­
балар: “Ё Аллоҳнинг Расули, нега бизнинг фик римиз сиз­
никидек фасоҳатли эмас?” дедилар. Набий (алайҳис салом): 
“Аллоҳ таоло мени қўпол гапирувчи қилиб яратмади. Мен
­
га сўзларнинг яхшисини ихтиёр этди: у эса Ўзининг Қуръ­
он китобидир”, дедилар
 
(Ше розий ва Дайламий ривояти)
.
Киши оғир­босиқлик билан шошмасдан, дона­дона 
қи либ, эшитаётганларни зериктириб қўймасдан, имкон 
қадар чиройли сўзлар билан гаплашиши лозим. Фа соҳат­
ли сўзлаш Расули акрамнинг (соллаллоҳу алайҳи ва сал
­
лам) суннатларидир. Гўзал ва равон сўзлаган ҳазрат Ибн 
Аббос (розияллоҳу анҳу) Пайғамбардан (алайҳиссалом) 
мақтов олган эканлар. 
Ҳозирги замон мисолида атрофимизга назар сол сак, 
ачинарли воқеаларга дуч келамиз. Хусусан, айрим ёшла
­
римиз ўртасида “ота, она” каби улуғ сўзларни турли бач
­
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish