150
таъминловчи ва ажратувчи цилиндрлардан
чиқаѐтган порция
тарамнинг эни катта бўлиб кетиши.
Пилта зичлагичга тиқилиб колади
— пилта анча йўғон бўлса,
таранди кам чиқса, устки тароқ ѐмон ишласа, ушбу нуқсон ҳосил
бўлади.
Пилтанинг узунлиги бўйича нотекислик пайдо бўлади
- бунинг
сабаби: цилиндр ва валиклар қийшиқ, ѐмон айланади, разводка нотўғри
ўрнатилган, юклаш хам шундай, уланиш нотўғри ва ҳ.к.
Пилтанинг узилиб қолиши
- хамма пилталар пилта супачасида
ѐнма-ѐн сурилиб кетаѐтган пайтда мойли жой бўлса ѐки пилталар кўп
тортилса, узилишлар ҳосил бўлади.
Пилта тахлаш механизмида пилта осилиб қолади
- яссиловчи
валиклар билан пилта тахловчи механизм
валикларининг тезлиги
нотўғри, зичлагич диаметри пилтанинг йўғонлигига мос танланмаган,
воронка мойли ѐки ифлос бўлишидан ҳам келиб чиқади ва х.к.
Бундай нуқсонлар пайдо бўлмаслиги учун қайта тараш
машинасининг холати доимо яхши, тўғри созланган бўлиши керак.
Қайта тараш цехида техникавий назорат
Пилтанинг чизиқий зичлиги ва нотекислигини текшириш. Пилтанинг
чизиқий зичлиги хар сменада, нотекислиги бир ойда икки марта
текширилади. Бунинг учун узунлиги беш метрдан қилиб 12 қирқим
пилта олинади, унинг массаси аниқланади, пилтанинг нотекислигини
аниқлаш учун иккита таздан узунлиги 1 м ли 200 қирқим
пилта олиб,
унинг массаси аниқланади.
Юқори сифатли ип олиш учун қайта тараш машинасидан
олинадиган пилтага нотекислик меъѐри белгиланган. 1 м пилтанинг
массаси бўйича нотекислик 2,0-3,5%.
Тарамнинг сифатини текшириш.
Тарамнинг сифатини текшириш
учун 20х30 см ўлчамли ойна олиб, унинг устига машинанинг алоҳида
чиқарувчи қисмидан чиқаѐтган юпқа толалар катлами-тарам ѐйилади,
151
унинг юзасига тўғри келган нуқсонлар миқдори санаб к ўрилади, сўнгра
бу нуқсонлар миқдорини 1 г тарамга келтириб ҳисобланади. Чиққан
натижа меъѐрга солиштириб кўрилади.
Масалан, агар I ва II тип ингичка толали пахтадан олинган 1 г
тарамда нуқсонлар сони 100-120 та бўлса, тарам «аъло», 121-150 та
бўлса, «яхши», 151-200 та бўлса, «ўрта» кўрсаткичда баҳоланади.
Машинанинг
ишини
баҳолаш
ва
толаларнинг
самарали
таралганлигини тараб ташланган нуқсонларнинг фоизлардаги миқдори
билан ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун қуйидаги
формуладан
фойдаланамиз:
%
100
x
n
x
n
n
n
B
бу ерда
п
х
ва
п
n
- 1 г холстча ва пилта (тарам) даги нуқсонлар
сони (буни аниқлаш учун 1 г ли икки намуна қўлда текширилади).
Агар қуйидаги миқдордаги нуқсонлар тараб ташланган бўлса,
қайта тараш машинаси яхши ишлаган бўлади; ингичка толали пахта
учун: таранди миқдори 20-22% бўлганда тараб ташланган нуқсонлар
36-40% ва таранди миқдори 16-18% бўлганда тараб ташланган
нуқсонлар 34-36%, ўрта толали пахта учун: таранди миқдори 14%
бўлганда, тараб ташланган нуқсонлар 32-34%.
Тарандининг сифатини
текшириш.
Тарандининг
сифатини
текшириш учун машинанинг ҳамма чиқарувчи органларидан олинган
намунанинг ўртача кўрсаткичлари миқдори аниқлаб кўрилади.
Тарандидаги 20мм ли ва бундан калта толаларнинг миқдори, тахминан,
40-55% ни ташкил қилиши, толаларнинг ўртача узунлиги эса 22 мм дан
ортик бўлмаслиги керак. Агар тарандида 22 мм дан узун толалар бўлса,
қайта тараш машинаси ѐмон созланган ҳисобланади.
Тарандилар миқдорини текшириш.
Ҳар бир чиқарувчи
орган учун
тарандилар миқдори бир ойда икки марта, шунингдек, таъмирдан
кейин текшириб кўрилади. Бунинг учун машина тўхтатилади,
152
тозаланади. Машинани 100 цикл ичида юргизиб ва тўхтатиб, чиққан
таранди ва пилта тортиб кўрилади, топилган миқдорлар қуйидаги
формулага қўйилади:
%
100
T
П
T
B
B
B
y
бу ерда
В
Т
ва
В
п
- таранди ва пилта (тарам) нинг оғирлиги.
Таранди миқдорининг оғиши ѐки бир машинадан иккинчи машинанинг
фарқи 1% дан ошмаслиги ва ҳар бир чиқарувчи орган учун +2% дан
кўп бўлмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: