3.5. Қайта таралган пилта сифатини таъминлаш
Қайта тараш машиналарида ишлаш.
Қайта тараш машиналарида
операторлар ишлайди. Улар охиригача ишланиб бўлган холстчалар
ўрнига янги холстчалар қўяди, узилган холстчалар, тарам ва пилтани
улайди, пилтага тўлган идишлар ўрнига бўш идишлар қўяди ва пилта
тахланган идишларни пилта машинасига беради, машиналарни
графикка асосан тозалаб туради. Бундан ташқари, оператор бўш вақтни
топиб иш ўрнини ҳам тозалаб туради. Ишчининг иш ўрнининг тоза
147
бўлиши кўп ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга ѐрдам беради. Бир
ишчи 3-4 та икки томонли машинада ишлаши мумкин. Оператор
қанчалик юқори малакали бўлса, олинаѐтган пилтанинг сифати шунча
яхши, машинанинг иш унуми юқори, холстча ва пилта узуқларининг
миқдори кам бўлади. Шунинг учун оператор ўз вазифасини яхши
билиши, илғор иш методларини ўрганиши, машиналарни график
бўйича тозалаб туриши ва ишлаб чиқариш маданиятини эгаллаши
лозим.
Қайта тараш машиналарига техник хизмат кўрсатиш.
Машинага
техникадан фойдаланиш қоидаларига асосан хизмат кўрсатиш зарур.
Бу қоидаларга асосан машина бир хафта, яъни 105соат ишла гандан
кейин 3-4 кишидан иборат бригада машинани тозалайди. Мастер
ѐрдамчиси бир ойда бир марта профилактика таъмирида н ўтказади.
Машина вақт-вақти билан инструкцияга мувофиқ яхшилаб мойлаб
турилади. Ҳар уч ойда бир марта машина жорий таъмирдан
ўтказилади. Машина икки йилда бир марта мукаммал таъмир
қилинади. Бу иккала таъмирни ҳам бош механика бўлимига қарашли
таъмирчилар бригадаси махсус графикка асосан бажаради. Жорий
таъмирда машинадаги синган, ейилган хамма деталлар алмаштирилади,
механизмлар қайта текширилиб, ростланади; яхшилаб мойланади,
сўнгра юргизиб юборилади, таъмир қилиш учун 60 ишчи/соат вақт
берилади. Мукаммал таъмирда машинанинг асосидан бошқа ҳамма
механизмлари
олиниб
қайта
текширилади,
синган
деталлар
алмаштирилади, ростланади, мойланади, сўнгра юргизиб юборилади.
Таъмир учун 150 ишчи/соат вақт берилади. Машиналарни таъмирга
тўхтатишда ва таъмирдан қабўл қилиб олишда дефект ведомости
тузилади ва шунга қараб таъмирга бахо берилади. Агар машинани
таъмирга тўхтатган пайтда машина жуда ѐмон холатда бўлса, бу а ҳвол
тўғрисида фабрика бош инженерига ҳабар берилади. Таъмирдан чиққан
машиналардан олинган маҳсулотнинг сифати, албатта, фабрика
148
лабораториясида пухта текшириб кўрилади, шундан кейингина машина
таъмирдан қабул қилиб олинади.
Қайта тараш машиналарида ҳосил бўладиган чиқиндилар.
Йигирув
фабрикасининг қайта тараш цехида пилта бирлаштириш ва қайта тараш
машинасидан анча-мунча чиқиндилар чиқади. Буларга холстчалар
узуғи, пилта узуғи, момиқ, полдан йиғиб олинган супуриндилар
киради. Аммо чиқиндиларнинг анчасини қайта тараш тарандиси
ташкил қилади. Чиқиндилар учун норма белгиланган. Бу норма
олинаѐтган ипнинг сифатига, ишлатилаѐтган хом ашѐга, пахтанинг
сифатига қараб белгиланади. Қайта тараш машинасидан 6-25% таранди
ажралади.
Холстчалар узуги, пилта узуги чиқиндилар бўлимида қайта
ишланиб, қайтим сифатида яна сараланма аралаштириб ишлатилади.
Йигириб бўлмайдиган бошқа чиқиндилар, ип, нотўқима матолар ва
момиқ маҳсулотлари олиш учун юборилади.
Таранди миқдорини ростлаш.
Таранди миқдорини, асосан, қисқичлар билан ажратувчи
механизм ўртасидаги разводкани ўзгартириб ростлаб турса бўлади.
Маълумки, бу разводка қанчалик катта бўлса, таралаѐтган толалар
тутами узунроқ бўлади, тараш даражаси ѐки тараш карралиги ошади,
маҳсулот-пилтанинг сифати яхшиланади, аммо таранди кўп чиқади.
Таранди миқдорини устки тароқ игналарининг қиялик бурчагини
қисқичлар билан тароқли барабан игналари ўртасидаги разводкани
ўзгартириб, устки тароқни толалар тутамига чуқурроқ санчиладиган
қилиб ўзгартирса ҳам бўлади.
Машинада рўй берадиган камчиликлар.
Қайта тараш машинаси яхши созланмаса ва механизмларнинг
ҳолати яхши бўлмаса, пилта сифатсиз чиқади, тарамда кўп нуқсонлар
бўлади.
149
Do'stlaringiz bilan baham: |