энергия турига
айланадиган гидравлик энергия, одатий усуллар билан
иссиқлиқ олиш учун ишлатилмайдиган биомасса энергияси паст потенциал
иссиқлик энергияси ва тикланувчи энергиянинг бошқа «янги» турлари.
ҚТЭМларнинг потенциал заҳиралари валли, техник ва иқтисодийга
бўлинади.
ҚТЭМнинг валли потенциали – берилган ҚТЭМ тури таркибидаги
фойдали ишлатилаётган энергияга тўла айлантириб
борганда таркибидаги
ўртача йиллик энергия ҳажми.
ҚТЭМнинг техник потенциали – вали потенциалнинг бир қисми бўлиб,
уни фойдали энергияга айланиши атроф-муҳитни муҳофоза қилиш бўйича
талабларга амал қилишда техник воситаларни берилган ривожланиш
даражасида мумкин бўлади.
ҚТЭМнинг иқтисодий потенциали- техник потенциалнинг бир қисми
бўлиб, уни фойдаланиладиган энергия айланишига берилган нарх, қазиб
олинаётган ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияси, жиҳозлар, материаллар ва
транспорт хизматлари ҳамда меҳнат нархи даражасида иқтисодий тарафдан
мақсадга мувофиқ бўлади ва ҳ.к.
Республикамиз Олий ва Ўрта
махсус таълим, ташкилотлари ва
корхоналарнинг
лойиҳавий-текширув,
илмий-тадқиқот
ишларининг
натижалари асосида ўрнатилган Ўзбекистоннинг тикланувчи энергия
манбаларининг умумий ва техник потенциали ҳақидаги умумлаштирилган
маълумотлар тикланувчи энергия манбалари
ресурсларидан масштабли
фойдаланиш ҳамда ёқилғи хом-ашёсидан фойдаланиш улушининг аста-секин
камайтириш натижасида иссиқлик ва электр энергиясини истеъмол қилиш ва
ишлаб чиқаришда ҳам республикамизнинг бирламчи энергия ташувчиларга
бўлган эҳтиёжларни қондиришининг принципиал-техник имкониятини
кўрсатади.
Республикамизда қуёш радиациясининг миқдори йилига 2410 - 3090 соат
миқдорида ўзгариб туради ва кунлик давомийлиги ёз даврида ўртача 11
соатни ҳамда қиш даврида 4 соатни, Қуёш радиациясининг кунлик умумий
миқдори ёз вақтида 27 МДж/м
2
ва қиш даврида 7 МДж/м
2
ни ташкил этади.
(Захид) Қуёш радиациясининг йиллик миқдори ўртача ўртача 4800
МДж/м
2
ни, жанубда эса 6500 МДж/м
2
ни ёки 1500 кВт/с ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасида қуёш радиациясининг валли потенциали 525
млрд. кВт.с дан 760 млрд кВт.с гача баҳоланади.
Тикланувчи энергия манбаларининг потенциал заҳираларини баҳолашнинг
кўрсатишича, улар республикада жуда юқори (7.1. жадвал).
7.1-жадвал
Қуёш
энергияси
(1)
Геотермал
энергия
(2)
Гидроэнерг
ия (3)
Масса
энергияси
(4)
Мол
энергияси
(5)
Валли
потенциал
0,76
99,24
1,36∙10
-4
3,4∙10
-5
3,3∙10
-5
Техник
потенциали
98,5
-
1,08
0,14
0,23
Иқтисодий
потенциал
0,18
-
99,82
-
-
Республика ҳудудига қуёш
нурининг, кичик дарёлар, шамол оқимлари
энергияси ва бошқа манбаларнинг йиллик келиб тушадиган валли
потенциали, Ўзбекистоннинг 55-60 млн. тонна шартли ёқилғига баҳолана-
диган ёқилғи-энергетик ресурсларга бўлган йиллик эҳтиёжидан бир неча
баробар ва углеводород хом-ашёсининг топилган заҳираларидан кўп бора
ортиқ ҳисобланади.
Валли ресурс ёки бошқача айтганда назарий заҳиралар бўйича тикланувчи
энергия манбалари орасида, геотермал энергия етакчи ҳисобланади (7.2-
расм). Бироқ нисбатан паст ҳароратлар (70-80
0
С гача), артезиан сувларининг
катта минералланиши ва ётиш чуқурлиги техник нуқтаи
назардан улардан
электр энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланишни қийинлаштиради.
Шунинг учун, агар техник амалга ошириладиган потенциалларни кўриб
чиқсак, у ҳолда қуёш энергияси етакчи ҳисобланади. Қуёш энергияси ишлаб
чиқарилаётган энергиянинг нархи эса ундан кенг фойдаланишни
чегаралайди. Шунинг учун тикланувчи энергия манбаларининг ҳамма
турлари ичидан, иқтисодий потенциали жуда юқори бўлган ва ҳозирги вақтда
14.4 млрд кВт соатни ташқил этадиган гидроэнергетика Амалий мазмун
кашф этади. Ҳозирги вақтда 4 дан 6,5 млрд кВт соатгача ишлатилади.
Ишлатилмайдиган резервлар кичик ва ўрта ГЭСлар гуруҳига киритилиб, улар
нисбатан кичик босимлари билан тавсифланади ва натижада суғориш ва
дренаж каналларини ўз
ичига олиб, бутун сув оқими бўйлаб йўналган кам
қувватли гидроэлектростанцияларга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: