Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

Қуёш электр станциялари
(ҚЭС) қуёшли кунлар кўп бўлган 
мамлакатларда қурилади. Бундай турдаги электр станцияларнинг 
принципиал схемаси буғ қозон ва кремнийли фотоэлементлардан ташкил 
топади. Бундай электр станцияларни Ўзбекистонда қуриш учун шароитлар 
мавжуд, шунинг учун илмий - текшириш ишлар кенг олиб борилмоқда. 
Геотермал электр станцияларда 
ер ости манбаларнинг термик 
энергиясидан фойдаланилади. Станцияларнинг қуввати юқори эмас, Собиқ 
Иттифоқ ҳудудининг Камчатка ярим оролида қурилган. 
Денгиз тўлкинида ишловчи электр станциялар
. Бу станцияларда денгиз 


 
сувининг кўп вақт давом этадиган тўлқин вақтидаги сатхидан фойдаланади. 
Бундай станциялар Кольск ярим оролида қурилган бўлиб, ўрнатилган 
қуввати Р = 2*0,4 мВт ташкил этади.
Замонавий илмий-техник ҳолатдан келиб чиқиб шуни таъкидлаш 
мумкинки, қайта тикланувчи энергия манбалари негизида ускуналар ишлаб 
чиқариш сарф-ҳаражатлари юқори бўлиб, мос равишда бу усулда олинадиган 
энергия (иссиқлик ва электр) нарҳи ҳам йирик анъанавий электр 
станцияларда олинадиган энергия нарҳидан юқоридир. Шунга қарамасдан 
иқтисодий, экологик ва ижтимоий шароитлардан келиб чиққан ҳолда Ер 
шарининг кенг соҳаларида қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш 
мақсадга мувофиқдир. Шулар жумласига ноанъанавий ҳамда кичик 
энергетика ҳам киради, яъни:
- аҳоли зичлиги кичик бўлган электр таъминотининг марказлашмаган 
зоналари, биринчи навбатда иқтисоднинг аграр сектори туманлари;
- катта қувват дефицити ва истеъмолчиларнинг доимий равишда 
энергиядан узилиб туришлари ҳисобига моддий йўқотишлар кузатиладиган 
электр таъминотининг марказлашган зоналари;
- ҳавога қазилма ёнилғи ҳисобига ишлайдиган саноат корхоналари ва 
шаҳар иссиқлик марказларидан келадиган зарарли чиқиндилар сабабли 
оммавий дам олиш жойлари ва экологик ҳолати мураккаб бўлган жойлардаги 
аҳолини даволаш;
- хусусий истеъмолчилар, фермер хўжаликлари, мавсумий иш жойлари, 
боғдорчилик ва сабзавотчилик участкаларини энергия билан таъминлашда 
муаммолар мавжуд бўлган зоналар;
- Орол денгизи ва қазилмаларга (минерал-хом-ашё ресурсларига) бой 
бўлган, кам ўзлаштирилган ҳудудларда мужассамлашган кўп сонли 
объектларни энергия билан таъминлаш (Қорақалпоғистондаги Устюрт, 
Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари ва х.з.).
Энергетика соҳасидаги ҳар бир янгилик бозорда ўз ўрнига эришиши 
лозим. бу эса барча маъноларда анъанавий энергия манбаларига боғлиқ 


 
бўлиб катта молиявий сарф-ҳаражатларни талаб этади. Шундай қилиб 
биринчи нефть скважиналари ишга тушганига ҳам 75 йил вақт ўтди. Унгача 
кўмир асосий энергия манбаи ҳисобланар эди. Техниканинг бошқа 
соҳаларида ҳам сезиларли ўзгаришларга мисол келтириш мукин. Масалан, 
авиация асосий транспорт воситаларидан бирига айланиши учун 50 йил талаб 
этилди. Радио оммавий ахборот воситаси сифатида тан олинишига 40 йил 
талаб этилди. Шу сабабли айтиш мумкинки, кичик арзон энергетик 
ускуналарни жорий қилиш инсоннинг ижтимоий ҳаётида сезиларли 
ўзгаришларга олиб келиши мумкин. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish