Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
45
— Баракалла ғайратларингизга, — деди Азизбек, — бу кун қипчоқларға рустамона жавоб 
бериб, ўзларини ҳам итдек қирғансиз. Бунчалик ғайрат кўрсаткан фуқароларга раҳмат, дунё 
тургунча турсинлар! 
Азизбек ташаккурини битиргач, ҳудайчи қўрғон устидаги қаҳрамонларға ҳамма товшини 
қўйиб қич-қирди. 
— Бек жаноблари бу кунги рустамона ғайратларин-гизга раҳмат айтиб, ҳақларингизга дуо 
қиладирлар! 
Мудофиълар дунёни бузиб жавоб бердилар: 
— Қуллиқ тақсир, қуллиқ! Тақсиримиз дунё тургунча туриб, сояи давлатлари бошимиздан 
кам бўлмасин! 
Азизбек қамчисини кўндаланг қўйиб мудофиъларга қуллиқ қилди ва ҳудайчига буюрди: 
— Қўрғон бегига кимхоб тўн, юзбошиларға атлас чопон, бошқа йигитларга уч тангадан пул 
инъом берил-син. 
Ҳудайчининг хабаридан сўнг мудофиълар жавоб қайтардилар: 
— Давлатлари зиёда бўлсин! 
Хазиначилар сипоҳлар орқасидан икки отни етаклашиб ҳудайчи ёниға етдилар. Бир отнинг 
устига чопонлар ортилған, иккинчи отдағи катта хуржиннинг икки кўзи лиқ танга эди. Бошлаб 
ҳудайчи от устидан бир кимхоб тўнни олиб, қўрғон бегига кийдирди. Қўрғон беги тўнни кийиб 
Азизбек ҳақига узун дуо қилди. Сўнгра ҳудайчи бир йигитка тўн қўлтиқлатиб, иккинчи йигитка 
тангалардан олдириб қўрғон беги билан бирга қаҳрамонлар ёниға чиқди. Қўрғон бегининг 
кўрсатишича кимга уч танга пул, кимга адрас чопон улашилиб бошланди. 
Азизбек от устида бошлар уюми теварагида айланиб Райимбек додхоҳ ва ола-байроқ тўнлик 
кишига ўзининг таниш саркардаларидан бўлған кимларнингдир бошларини кўрсатмакда, тирик 
вақтларида нима ишларда бўлиниб ва қора чопонлиларға қандай зулмлар қилғанларини 
сўзламакда эди. Азизбекнинг бу гапларини Райимбек дод-хоҳ самимий эшитса ҳам олабайроқ 
тўнлик одам «тақсир, тақсир» билан жавоб бериб, бошлар уюмидан жиркангансумон эгарининг 
қошиға кўзини тикиб турмоқда эди. 
Ярим соатлик бир фурсатдан кейин қўрғоннинг бошдан-оёқ ясов тортқан қаҳрамонларига 
инъомлар улашилиб битди-да, ҳудайчи ўзининг қуруқ хуржини билан Азизбек қотиға келиб 
қуллуқ қилди. Азизбек қаршисида қўл боғлаб турған қўрғон бегидан сўради: 
— Йигитларингизнинг барчаси ҳам қуруқ қолмадими? 
— Давлатингиз соясида, тақсир. 
— Қипчоқларнинг бу кунги ҳужуми қай вақтда бўлди? 
— Тонг ёрир-ёримас Оқ тепа томонидан тўп ота бошладилар, — деди қўрғон беги, — ўн беш 
дақиқа ўтар-ўтмас отлиқ қипчоқ қўшинлари кўриниб Самар-қанд дарбозасига югирдилар. 
Шунгача мен ҳам давла-тингиз соясида икки дарбоза оралариға мерганларни яйратқан эдим. 
Бошлаб Самарқанд дарбозаси қўруғи-дан отишға буюрдим. Мерганлар ўн беш дақиқа орқа-
сини узмай милтиққа ўт бериб турдилар. Қипчоқлар биз-нинг томондан отилған милтиқ 
ўқлариға чидалмай, Самарқанд дарбозасини ташлаб, Камолон дарбозасига юзландилар. Сўнгра 
давлатлари кўланкасида Камолон қўруғидағи мерганларни ишка қўйдим. Бир соат чамаси 
отишқандан сўнг ёв бизнинг ўқимизға чидалмай, икки дарбоза орасида уч-тўрт юз ўлик 
қолдириб, қочишға мажбур бўлди. Биздан ёлғиз беш киши ўлиб, тўққиз киши яраланди. 
Азизбек жуда завқланған эди, яна бир қайта баракалла ўқуб, сўради: 
— Нормат қипчоқ кўриндими? 
— Йўқ тақсир: қўрғон яқиниға йўламади, йўла-ғанда... 
— Ўшанга ҳозир бўлмоқ керак. 
— Давлатлари ёри берса, албатта бизнинг муддао ҳам шунда... 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish