www.ziyouz.com kutubxonasi
41
— Ҳар ҳолда сизнинг яхши ниятлик кишилар бўлмағанлиғингиз кўзимиз ўнгидадир, — деди
қушбеги,— шунинг учун то ҳақиқат ошкор бўлғунчалик ҳар иккингиз зиндонда қоларсиз.
Отабек бир сўз айтмай сукут қилди. Қутидор «чора йўқми?» дегандек қилиб куявига қаради.
Қушбегининг ишорати билан йигитлар ҳозир бўлиб, гуноҳкорлар зиндонга жўнатилдилар.
Қушбегининг — «Eртага уйида мажлис қурилғанларни ва бу мажлисда иштирок қилған
бошқаларни ҳам қўлға олиб, ҳузуримга келтирингиз!» деган амридан сўнг қўрбоши ҳам рухсат
олиб чиқди.
14. НАЖОТ ИСТАБ ТОШКАНДГА
Бу кун саккиз кундан берига — «кутилмаган бир бахт» эгаси бўлиб олған Кумушбиби учун бу
ҳол кутилмаган бир бахтсизлик, кутилмаган бир фалокат эди. Эндигина «Бекни уйлантирдим,
суйганига қўшиб қувонтирдим», деб бу уйлантиришнинг ҳусни ва қубҳини тузукраккина ўйлай
олмаған Ҳасанали учун ҳам бу воқиъа кичкина гап, озғина қайғу эмас эди. Кўзининг оқу
қароси, ёлғиз қизини махтовлик куявга бериб, қизи билан куявининг бир дақиқа ҳам бир-
бирларидан ажраша олмағанларини кўриб кўйнагига сиғмай юрган Офтоб ойим учун куявигина
эмас, ҳатто эрининг ҳам бу вартага тушмоғи чидай оларлиқ бир ҳол эмас эди. Кумушбиби
ўзининг «кутилмаган бир бахти» учун ишонмағандай бўлиб юрар эди. Чиндан ҳам мундан
кейин қайтадан қовишмоғига ишонмай қўйди. Ҳасанали «қутилдим» деган эди, яна тоғдек
қайғуға тутилди. Офтоб ойимнинг сўйингани ичига тушди.
Кумушбиби билан Офтоб ойимнинг бу фалокатка қарши топқан-тутқанлари ёлғиз кўз ёши
тўкишкина бўлди. Бу фалокатнинг оғирлиғи яна ўзининг тоғдек катталиги билан Ҳасаналининг
устига тушди. Кумушбиби эри билан отасининг нажотларини кимдан кутишни билмас эди-да,
қора кўзларини жиқ ёшға тўлатиб — «енди нима қиламиз?» дегандек Ҳасаналига термулар эди.
Қутидор оиласида бошқа эр зоти бўлмағанлиқдан Офтоб ойим қариндошларидан «жонкуяр»
деб танилған киши Кумушнинг тоғаси Аҳмадбек бўлиб, ул ҳам умрининг кўпини Қўқондами,
Хўжанддами ўткарар, шунинг учун ундан ҳам ёри кутиш узоқ гап эди. Мана бу жиҳатдан ҳам
Кумуш ва онасининг бирдан-бир ишон-ғанлари яна Ҳасаналининг ўзи эди.
Барча оғирлиқ Ҳасаналининг устида. Ўзингнинг туғилиб ўсқан ерингда оға-иниларинг,
билиш-танишларинг бўлиб ҳар нучикда улардан шунингдек оғир кунларда сўз билан, иш билан
бир ёрдам ола биласан. Аммо биз-нинг Ҳасанали Тошкандда эмас — Марғилонда, мусофаратда,
кишиларини танимаған бир шаҳарда. Бошда Ҳасанали Зиё шоҳичи билан унинг ўғли Раҳматдан
яхшиғина умид туткан, ҳар ҳолда улардан бошқа таянарлиқ кишим йўқ, деб ўйлаған эди.
Бахтка қарши бу фикрдан ҳам тезда қўл ювди: Зиё ака билан Раҳмат ҳам қўлға олиндилар ва
Ҳасаналининг ўзи ҳам қидирила бошланди. Ҳасанали ва Кумушбибиларнинг қайғулари яна бир
қат ошти, қўрқунчи устига қўрқунч қўшилди. Ҳасанали ҳам Отабеклар билан бирликда биринчи
кун қўшилиб қамалған бўлар эди, бироқ унинг саройда бўлиши улардан ажралиб қолишиға
сабаб бўлған эди. Қўрбоши йигитлари томонидан Ҳасанали ҳам қидирилиб бошланғач,
улардаги «балки бу кун, эрта бўшатиб юборарлар» деган умид ҳам бўшға чиқди. Бошда
Ҳасанали ўз эрки билан ҳукуматка топширилиб, маҳбусларга жазо келса бирликда тортиб,
қутилиш муяссар бўлса бирга қутилишға ўйлаб қараған эди. Унинг бу фикрига Кумуш билан
онаси қарши тушдилар: «Сизнинг озод юришингиз маҳбуслар учун балки фойдали бўлар»,
дедилар. Ҳасаналининг ўзи ҳам уларнинг раъйини мувофиқ топди. Бироқ унинг ташвиши икки
қат ошди: ҳар дақиқа ҳадукда, қўрбоши йигитларидан қочиб яширинишға, ҳар соат жой
янгилашка мажбур эди.
Ҳасанали кунларини томоқсиз, тунларини уйқусиз кечира бошлади: Отабеклар нега
қамалдилар, қандай гуноҳлари бор экан? Отабекнинг ипидан-нинасига бўлған сирри унга
маълум эмасмиди? — Бу жиҳат билан ўйлағанда «Қутидорларнинг бирар ишлари балосига
қолди-ёв», деб фикр қилар эди. Бу фалокатни умумийроқ текшириб бошласа, халқ оғзида
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
Do'stlaringiz bilan baham: |