Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
40
тузуги бўлса ҳам, кўп бўлмаса озроқ улар-нинг таъсири бунда ҳам бор эди. Отабекнинг бу 
гапидан қизишди: 
— Қипчоқ душмани бўлған отангиз Юсуфбек ҳожини унутдингизми? Отангизнинг сизга 
берган ваколати қаерда қолди? 
— Қипчоқ душмани ким, отам кимга қандай ваколат берган, худо ҳаққи учун очиб сўзлангиз, 
йўқса ёриламан, тақсир! 
— Ўзингизни тағофулга солмангиз, бек йигит, — деди қушбеги, — отангизнинг ким эканини, 
сизни Марғилонга нима учун юборғанини, қутидор билан мунда қандай ишлар қилмоқда 
бўлғанлиғингизни, барчасини ҳужжатлари билан биламиз. Сиз марғилонлик оғайниларни 
қипчоқларға қарши оёқландирмоқчи бўласиз, буни ҳам яхши би-ламиз!.. 
Отабек 
Қутидор 
Отабек азбаройи бўғилиб кетканидан кўкимтил товланған, қутидор безгаклардек титрай 
бошлаған эди. Отабек ўзини куч билан йиғиштирди: 
— Бунда зўр туҳмат бор, тақсир, — деди, — отамни қипчоқ душмани ва мени Марғилон 
оғайниларини исёнга ҳозирлаш учун келган, деб ўйлайсизми? 
— Ўйламаймиз, аммо яхши биламиз. Қутидорнинг сизга нима учун қизини бериб, куяв 
қилғаниға ҳам яхши тушунамиз. 
Қутидор суратдек қотиб қолди, Отабек бўлса ўзидаги ҳаяжонни куч ҳол билан тарқатишға 
тиришар эди. Қушбеги билан қўрбоши бу икки гуноҳкорни таъқиб этар, улардаги ҳар бир 
ҳаракатни ўзларича бир нарсага йўяр эдилар. 
Уч-тўрт дақиқалик сукутдан кейин Отабек тилга келди: 
— Биз бу дақиқада сизнинг фикрингизча гўё бир иғвогар, гўё бир исёнчи бўлиб танилиб 
турибмиз, — деди бек, — чиндан ҳам шундоғ кишилармизми, йўқми, буни албатта сизнинг 
текширишларингиз, ҳақиқат-ларингиз кўрсатар. Мен сизнинг қиличингиз остида ўлим-дан 
қўрқиб ёки сизга хушомад учун сўзламай ҳукумат кишиларимиз орасида тушунадирған бир 
одам бўлғанлиғингиз важидан отамнинг ҳам ўзимнинг қандай фикр ва маслак кишиси 
эканлигимизни айтиб ўтмакчи бўламан: биз на қипчоқларға тарафдор бир киши ва на 
шаҳарлик оғайниларға. Бу икки фирқа бизнинг назари-мизда бир-бирисидан мумтоз, идора 
ишида бири-биридан ортиқроқ халқлар эмасдир. Шунга биноан Туркистон халқларининг 
истиқболларини бу икки фирқанинг биттасига ҳавола қилиш баайни қўйни бўрига топшириш 
қабилида бўладир. Нега десангиз, ҳар икки томоннинг иш бошиға интилган кишиларининг 
кўкрагига қўл солиб кўрсангиз, бирисининг фақат эл таламоқ, бойлиқ ортдирмоққағина бўлған 
ғаразини, иккинчисининг кўркли хотинлар, юқори турмишлар учун бўлған мақсадиниғина 
кўриб, икки орадан «елни тинчитай, эл ҳам роҳат-тирикчилик қилсин» деган учунчи бир олий 
мақсадни чароғ ёқиб ахтарсангиз ҳам тополмассиз. Мана биз, тақсир, шу кейинги ишда 
кўрилмаса ҳам фақат ширин хаёллардагина юрган олий фирқаға ўзимизда тарафдорлик ҳис 
этамиз. Отамнинг Азизбекка яқин туриши қипчоқ душмани, қора чопон тарафдори бўлғанидан 
эмас, балки бояғи маслакка бир хизмат қилмоқ учундир. Таассуфки, отам-нинг Азизбекдан 
бўлған умиди бўшка кетди: бу кун ул ўзининг ярамас хаёли йўлида хондан юз ўгирди ва бу 
орада қанча гуноҳсизнинг қони тўкилишига сабаб бўлмоқдадир. Маним бу сўзларимга ишонинг-
ишонманг, ихтиёр албатта сиздадир. Аммо бундоғ энг жўн бўҳтон билан қораланишимға 
виждоним қаршисида сўнг даража муаззабман, тақсир! 
Қушбеги Отабекнинг бу гапларидан яхшиғина тараддудга тушкан эди, аммо — «Азизбекнинг 
оталиғи ва кенгашчиси» бўлған Юсуфбек ҳожининг ўғли бўлиши унинг миясини қотирған, 
балки, бу гаплар шундай эҳтимолларга қарши дастур қилиб берилган бўлмасин, деган фикрга 
келган эди. Отабекнинг юқоридағи гапла-ридан сўнг бўлған ундаги ўзгариш ҳам фақат бу ишни 
яхшилаб текшириш ва ҳозирдан бир ҳукм бермасликкина бўлди. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish