Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
37
биноларда гавдаланур эди. Қўрбоши би-ринчи эшик ёнида турған яроғлиқ қоровулдан ўтиб, 
кичикрак, нақшлиқ бир уйга кирди. Иккинчи эшикдан ўтиб, улуғ бир золга чиқди. Зол жуда 
нафис ишланган эди: олтин қандилдаги эллилаб шамъларнинг нури билан мунақ-қаш 
деворларнинг олтин, кумуш, кўк-қизил, оқ-пушти, сариқ-қора гуллари юлдузлардек яшнаб, 
уйга бир ха-ёлийлик берар эдилар. Уйнинг остиға тўшалган қизил лола гуллик гилам кишини 
гўё бир чаманда ҳис этдирар эди. Золнинг тўрида, кичкина ҳалдор бир эшикча ёнида, атлас 
кўрпача устида ўн беш ёшлар чамалиқ, қизил духобадан кийинган кўркам бир ўғлон палов еб 
турар эди. 
Қўрбоши эшикдан кирар экан, ўғлонға қараб кулимсиради: 
— Ҳа, Аҳмадхон, сиз шу ерда экансиз, — деди. 
Аҳмадхон жойидан қўзғалмади: 
— Мен ҳамиша шу ерда, қани, ошға. 
— Раҳмат. Қушбеги ичкаридадирлар? 
— Ичкаридалар, — деди Аҳмадхон, — мен тўйиб қолдим, келсангиз-чи. 
— Бўлмаса, табаррук қўлингиз билан битта ошатсангиз. 
Аҳмадхон қўлиға сиққунча ош олиб қўрбошиға тутти, қўрбоши ихлос билан Аҳмадхоннинг 
қўлидан ошади. Ул ошниғина эмас, ҳатто Аҳмадхоннинг қўлини ҳам ошайдирған эди. 
Кўб фурсат ўтмади. Тўрдаги кичкина эшик очилиб ичкаридан тўла юзлик, ўсиқ қошлиқ, оғир 
қарағучи кўзлик, сийрак соқол, ўрта бўйлиқ, устидан кимхоб тўн кийиб, белига қилич осқан 
қирқ беш ёшлар чамасида бир киши кўринди. Аҳмадхон билан қўрбошининг ўринларидан туриб 
таъзим қилишларидан бу зотнинг ким эканлиги билинар эди. Бу киши келиб атлас кўрпача 
устига ўлтурди ва ўзининг салмоқ товши билан: 
— Қалай, Холиқбек, — деди, — юртларингиз тинч-ликми, ўлтуринг. 
— Худоға шукур, давлатлари кўланкасида, — деб қўрбоши тавозиъланди ва қўл қовуштириб 
қушбегининг яқиниға чўккалади. Аҳмадхон бўш лаганни дастур-хони билан кўтариб қушбеги 
кирган эшикдан чиқди. 
— Кечаги ўғрилар нима бўлди, қўлға туширдингизми? 
— Давлатлари кўланкасида... Ўғрилардан биттаси тутилди, давлатлари ёри берса 
қолғанлари ҳам ушланур, деб ўйлайман. 
— Бошқа нима хабарлар бор? 
Қўрбоши юзига жиддийлик ҳолати берди: 
— Давлатлари ёри берса ҳукуматимиз учун қўрқунч бўлған бузуқилар уясини топқандекман, 
— деди. 
Қушбеги ўзига ўнғайсизлиқ бермакда бўлған қиличини тизасига олиб ҳамон совуққонлилиқ 
билан сўра-ди: 
— Қандай бузуқилар уяси? 
— Қандай бузуқилар уяси бўлсин, тақсир, — деди қўрбоши, — дунёда қора чопонлиқлардан 
ҳам кучлирак бузуқилар бўладими? 
Қушбеги кўтарилинқираб олди ва кўзлари бир оз каттароқ очилди: 
— Хўш? 
— Маълумингиз, улардан Азизбек билан Юсуфбек Тошкандда билфеъл исён чиқариб 
ётадирлар. Бироқ улар шунинг ўзигагина қониқмай, Марғилонни ҳам бузиш фикрига тушканлар 
ва шу мақсадда бу ерга одам ҳам кўндирганлар. 
— Одами ким, танидингизми? 
— Танидим, тақсир, — деди қўрбоши мағрур бир оҳангда, — Юсуфбек ҳожининг ўғли ва 
ўзимизнинг Марғилондан ҳам яна бир неча бузуқилар. 
— Юсуфбек ҳожининг ўғли? 
— Тақсир... исми Отабек. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish