Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
www.ziyouz.com kutubxonasi
34
Сўзнинг белига тепкани учун йигитнинг бириси ўшшайиб сўрағучиға қаради, иккинчиси
қўллари ора-сидағи милтиғи билан ичкарига ишорат қилиб жавоб берди:
— Бор!
Дарбозадан
ичкарига кирилгач, сарой каби бир ҳавли, айвонда ўн бешка яқин яроғлиқ
йигитлар тўнкалардан гулхан солиб, исиниб ўлтурмакда эдилар. Ул тўрдаги айвон орқалиқ
юриладирган уйнинг эшигида турғучи йигит оғасининг ёниға борди ва қўрбоши билан
учрашмак орзусида бўлғанлиғини айтиб ундан киришка ижозат сўради. Йигит оғасининг
раҳбарлиги билан ичкарига кирди: бошиға кўк салла чулғаған, эгнига Ўратепанинг босмасидан
чакман, белига кумуш камар боғлаб кумуш қинлик қиличини тизасига босқан, қора танлик
бўлса ҳам кўкнорими, тарякми истеъмолидан юзи сарғайған қирқ-елли ёшлар чамалиқ бир
киши ёрлиқсумон бир ёзувни ўқуб ўлтурмоқда эди. Қўрбоши келгучининг саломига
эътиборсизғина жавобланған бўлди-да, руҳсиз бир товуш билан:
— Нима қилиб юрибсиз? — деб сўради.
— Тақсир, сизга арз бор.
Йигит оғаси келгучини қолдириб чиқди. Келгучи эшик ёнида оёғ устида қўл боғлаб
турар
эди.
— Қандай арзинг бор?
— Тақсир... ижозат берсангиз ўлтурсам...
— Хўб, ўлтур.
Келгучи кўп тутулиб туси ўнгған гилам устидан юриб бориб, қўрбоши қаршисиға тавозиъ
билан ўлтурди. Қўрбоши қўлидағи ёзувни буклаб қўйниға тиқди-да,
келгучини ер остидан
кузатди:
— Қаерликсан?
— Тақсир... шу ерлик, марғилонлик.
— Отинг нима?
— Тақсир... Ҳомид.
— Нима касб қиласан?
— Устакорлик.
— Яхши, арзингни гапир?
Ҳомид ўзининг товшиға ясама бир оҳанг бериб арзини бошлади.
— Жаноби падари арус шаҳаншоҳи Мусулмонқул баҳодир замони адолатларида ҳам, — деди
Ҳомид, — қора чопонлиқлар ҳануз тинч ётмай юртни қипчоқ оғалариға қарши оёғландирмоқчи
бўладирлар, ишни яна тадбирсиз қора чопонлар қўлиға олиб мамлакатни бузғунлиққа
солмоқчи бўладирлар... Биз бундай бузу-қилар ёлғиз Тошканддаги Азизбек билан унинг
йўлбошчиси бўлған Юсуфбек ҳожи, деб билган эдик. Бироқ уларнинг уруғи бизнинг
Марғилонға ҳам сочилған экан.
Қўрбошининг кўзи ола-кула келди:
— Нима дейсан? У ким экан Марғилонда?!
— Биттаси машҳур бузуқи тошкандлик Юсуфбекнинг ҳозирда Марғилонда турғучи ўғли —
Отабек
исмлик бир йигит, иккинчиси унинг ҳаммаслаки ва қайин отаси бўлған Мирзакарим
қутидор.
— Ҳали-я?
— Шундоғ, тақсир.
— Сен бу гапни қаёғдан билдинг?
— Шу кунларда уларнинг бир мажлисларида бўлған эдим, тақсир...
— Хўш, хўш, мажлисда?
— Мажлисда кўб гаплар ўтди, тақсир, — деди Ҳомид,— мажлиснинг бошлуғи бўлған Отабек
қипчоқларнинг зулм ва таъаддисини, қипчоқларидан ишни олмоқ учун Тошкандда Азизбек ва
ўз отаси бошлиқ билфеъл иш бошлағанларини сўзлаб, Марғилоннинг ҳам мундан сўнг оёққа
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
Do'stlaringiz bilan baham: