Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
30
Бешинчи: 
Чиндин айтинг ўртоқларим менга сиз, 
Қайта бошдан кўрарманми ёримни? 
Кейинги: 
Кетди тоқат, кетди сабрим... кетдилар... 
Синдирарман уриб ерга торимни! 
Бу кейинги байтка қулоқ солғучи қолмади. Чунки ёнидаги қизға осилиб йиғлай бошлаған 
Кумушбибига ҳар ким таажжубда, ҳар кимнинг кўзи, қулоғи шунда эди. 
— Нима бўлди, Кумуш? 
— Нега йиғлайсиз, Кумуш опа? 
— Бирар жойинг оғрийдирми, Кумуш? 
Кумушбиби ўз устига дув йиғилған қизларга кўзини очиб қаради-да, ҳушёр тортқанлардек 
бир ҳаракат қилиб қўйди ва тез-тез чўнтагидан рўймолини олиб кўзёшисини қуритди. 
— Нега йиғладинг-а? 
Бу саволни бергучи Гулсинга Кумуш куч билан илжайиб қаради-да: 
— Ўзим... — деди. 
— Вой шўргинангга шўрва тўкилсин, Кумуш! — деди Гулсин, — мен шундай эрни топиб 
тексам бошим кўкка етар эди! 
Гулсиннинг гапига қизлар кулишдилар. Кумуш жуда хафа кўринганликдан унинг кўнглини 
очмоққа тўғри келар эди. Шунинг учун бошқа ўйинларни қўятуриб мажлиснинг энг қизиқ 
тарафи бўлиб саналған лапар айтишка кўчдилар. Гулсин куяв рўлини ўйнар, Хонимбиби Кумуш 
рўлида, иккисининг бир-бирисига қараб ўқишқан лапарлари барчани кулдириб, ичакларни узар 
даражада. Бироқ Кумушнинг тишининг оқини кўриш жуда қийин, унинг ҳамма иши фақат 
мунгғайиб хаёлланишқина... 
Қизларға тўйхонадан ошлар, таванлар келиб тортилди. Ошдан кейин янгалар келиб, 
қизлардан Кумушни сўрадилар. Қизларнинг, «Йўқ, биз Кумушбибини сизларга бермаймиз!» деб 
ўйнаб айткан сўзлари Кумушбибига чиндек бўлиб эшитилар, янгалар билан уйдан чиқар экан, 
кўмак сўрағандек қизларға термулиб қарар эди. Шу йўсун қизлар ўзларининг бир ўртоқларини 
хотинлиқ дунёсига узатиб, мажлисдан тарқалишдилар. 
11. КУТИЛМАГАН БАХТ 
Кумушбибидан ваколат олиш ҳам жуда қийин бўлди. Домланинг: Сизким Кумушбиби 
Мирзакарим қизи, ўзингизни тошкандлик, мусулмон Отабек Юсуфбек ҳожи ўғлига бағишламоқ 
ваколатини амакингиз Муҳам-мадраҳим Йўлдош ўғлига топширдингизми? деган сўроғи олти, 
етти қайтарилғандан кейин, шунда ҳам янгалар қистоғи остида аранг унинг ризолиғи олинди. 
Кечки соат бешларда қутидорнинг ҳавлиси тўрт кўз билан куяв келишини кутадир. Куяв 
учун паловлар, қуюқ-суюқ ошлар, неча турлик неъматлар ҳозирланиб, булар ҳам куявнинг 
интизорида турадирлар. Ниҳоят, соат беш яримларда куяв келди. Йигирма-ўттиз чоғлиқ ёш 
йигитлар — Раҳматнинг ўртоқлари, улар орасида Отабек — куяв кўринди: бошида симоби шоҳи 
салла, устидан қора мовут сирилган совсар пўстин, ичида ўзи-нинг Шамайда тиктиргани 
осмони ранг мовут камзул, мовут шим: оёғида қалапой афзали, белида Кумушбибининг уста 
қўли билан тикилган шоҳи қийиғ... Юзлар қизил, оғиз ирпайган, кўзлар ўйнаб аллакимни 
қидирадир. Ошларини еб бўлсалар ҳам жўрттага куяв кўриш учун ўлтурған маҳалла кишилари 
бир-бирларини туртишиб: «Тузук-тузук, куявликка арзигундек, чакки чаккига тушмапти, 
олмаю-анор» дейишдилар. Томда куяв кутиб ўлтурған хотинлар ичидан Офтоб ойимнинг 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish