Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
31
эгачиси ошиқиб синглиси ёниға тушди-да: «Офтоб, даррав исириқ ҳозирла, куявингни ёмон 
кўздан ўзи асрасин!» деди. Қутидор эшик остида қўл қовиштириб меҳмонларни кутиб оладир, 
ер остидан куявига кўз қирини ташлаб, кишига сездирмай ўзича кулимсираб қўядир. 
Меҳмонхона айвонида оқ соқоллиқ, кўркам сиймо ва оғир табиъатлик домла билан Зиё шоҳичи, 
Ҳасанали, қиз вакили ва тағин бир неча кишилар ўлту-радилар. Йигитлар куявни домлалар 
қаршисиға келтуриб тўхтатқандан кейин Отабек вакили бўлған Зиё шоҳичи билан Кумуш қиз 
вакили Муҳаммадраҳим ораларида маҳр масаласи очиладир. Кўб тортишқандан сўнг қуйидағи 
маблағлар маҳр қилиб белгуланадирлар: уч юз олтин пул, мундан кейин олиб бериш ваъдаси 
билан Марғилондан ўрадек бир ҳавли, соғиш учун сигир, ас-боби рўзгор... Бунга Отабек ҳам ўз 
ризолиғини билдирадир. Домла хутба бошлайдир. Форсийча ўқулған ҳамд, саловот ва 
бошқалардан сўнг хутба энг нозик бир ўринга келиб тўхтайдир: «Сизким Отабек Юсуфбек ҳожи 
ўғли Кумушбиби Мирзакарим қизини ўзингизга шаръий хотинлиққа қабул қиласизми?» — форс 
тилида сўралған бу савол Отабекнниг кулгусини қистатиб, кўнглидан кечи-радир: 
— Қабул қиласизми-я? 
Ул биринчи сўроқдаёқ — «учиб, қўниб қабул қи-ламиз» деб жавоб бермакчи бўлса ҳам 
бироқ халқ-нинг— «ўлиб турған экан» деб қиладиган таънасидан чўчиб, жавоб бермайдир. Яна 
бир қайта юқоридаги «сиз ким фалончи...» жумласи домла тарафидан такрорланадир. 
Куявларга учунчи сўроқда жавоб бериш одат ҳукмида бўлса ҳам, Отабек бу такаллуфка 
чидалмайдир. Гўё учинчи сўроқ ўрниға «Eнди олмас экансиз Кумушбибини...» деб мажлис 
бузиладирғандек сезиладир-да, ҳамма товшини қўйиб, барчаға эшитдириб «Қабул қилдик!» 
деб юборадир. 
Домла алҳамдулиллоҳ, алҳамдулиллоҳ... билан никоҳ-ни тугатиб мажлис томонидан келин 
билан куявнинг ҳақлариға дуо бошланадир, ҳамма дуоға қўл кўтариб, ҳатто томдағи томошачи 
хотинларғача «омин»га кўмаклашадирлар ва шундан кейин никоҳ мажлиси ёпиладир. Йигитлар 
куявни меҳмонхонаға олиб кирадирлар, зиёфат бошланадир. 
Отабекда бир дақиқаға бўлсин тўзим бўлмаған бир вақтда бир неча соатларга қараб 
чўзилған бу томоқ мажлиси билан албатта ул яхши чиқиша олмайдир. Хуфтанга яқин банаъжи 
бир иштиҳо билан ейилиб бўшатилған лаган, товоқлар олиниб дастурхонлар йиғилди. 
Бизнингча бир ярим соат, Отабекча аллақанча йил ҳисобланган бир фурсат ўтиб, ниҳоят, 
янгалар куяв сўрадилар. Икки ёшға муҳаббатлик умр сўраб фотиҳа ўқилғандан сўнг Отабек 
ичкарига узатилди. 
Ҳасанали меҳмонхона айвонида бекни кутиб турар эди: 
— Энди куявлик муборак бўлсин, бегим? 
— Қутлуғ бўлсин. 
Ҳасанали бошдан-оёқ бекни кузатди, оталиқ муҳаб-бати билан бекнинг орқасини силади ва 
ёшли кўзлари билан дуо қилиб унга рухсат берди. Отабек янгалар кутиб турған тарафка юрди. 
Ул ҳозир қизиқ ҳолатда эди: бу нима гап, тушими, ўнгими, нима гаплар ўтиб, нималар 
бўлмоқда, бўлиб турған иш ҳақиқатми? 
Биз ичкарига кирамиз: ҳавлининг икки томони то Кумушбибининг уйигача қатор куяв куткан 
хотинлар, бола-чақалар билан тўлған. Баъзан куткучи хотинлар-нинг қўлида ёниб турған шамъ, 
куяв тушадирган уй тўй моллари билан жуда ҳам бежалган. Юқорида ёзилиб ўтилган қутидор
уйининг аксар жиҳозлари шу уйга, Кумуш қиз уйига кўчирилган. Бир буларгина эмас хотин-
қизлар қўли билан чатиб ишланган турлик зийнат чодирлари билан ҳам бежалган, шипда катта 
қандил, қандилда ўттузлаб шамълар ёниб уйни сирлик бир ҳолатка қўядирлар. Бурчакда 
қизлар мажлисида кўрилган оқ кийим-лар билан Кумушбиби турадир... Унинг ҳусни бежалган 
уйнинг оқлари, кўклари, сариқлари ва қизиллари билан товланиб хаёлий бир сиймода... Кўз 
ёшларини оқузиб янгаси-нинг сўзига қулоқ осмайдир. Ташқаридан эшитилган «куяв! куяв!» 
сўзи билан тағин ҳам унинг кўз ёшиси кўпайиб туси ҳам ўзгарди. Янгаси Кумушни шу ҳолда 
қолдириб ўзи югирганича эшикка чиқди. Куяв келар эди: икки томонни сириб олған хотин-


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish