Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

17. ЮСУФБEК ҲОЖИ 
Райимбек додхоҳнинг ёнидаги бизга таниш олабай-роқ тўнлик киши Ҳасаналини кўриши 
ҳамоно: 
— Ҳа-а-а, бизнинг Ҳасанали-ку! — деди, — кел, Ҳасан кўришайлик, Отабек эсонми? 
Ҳасанали келиб кўришди, Юсуфбек ҳожи кўришар экан, Азизбекка деди: 
— Бу бизнинг кишимиз тақсир, Марғилондан келадир. 
Азизбек лабини тишлаб қолди. Чунки дарбоза тақиллатиб, отини ҳуркиткан Ҳасаналини 
жаллодға топшириш нияти, албатта йўқ эмас эди. Юсуфбек ҳожининг сўзига жавоб бермай 
йўлида давом этди. Ҳасанали сипоҳлар орқасидан, Юсуфбек ҳожи Азизбек кетидан ўрдаға 
қараб юрдилар. Ўрда дарбозасига еткандан кейин кутиб турған ўрда беги Азизбекнинг 
қўлтиғидан олиб отдан туширди. Азизбек ўрда ичига кирмакда экан, Юсуфбек ҳожи отдан 
қўниб сўради: 
— Менга рухсатми, бек? 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
47
Азизбек йўл устидан ҳожига қаради: 
— Рухсат, эртага чойни ўрдага келиб ичинг. 
— Яхши, тақсир. 
Юсуфбек ҳожи сипоҳлардан бирининг қўлтиқлаши билан отиға миниб, нарида кутиб турған
Ҳасаналига қараб юрди. Сипоҳлар ҳам ўрда ичиға от етаклашиб кира бошладилар. 
Юсуфбек ҳожи Ҳасаналининг вақтсиз ҳам Отабекка қайтишидан ташвишланган ва қандай 
бўлса ҳам бир фалокат юз берганига ишонган эди: 
— Нега вақтсиз келдинг, Отабек соғми? — деб сўради. 
Юсуфбек ҳожи Ҳасаналига етмасданоқ бу саволни берди, Ҳасанали эшитмадими ёхуд 
эшитса ҳам эшит-маганга солиндими, ҳар нучук жавоб бермади. 
— Нега индамайсан? 
— Отабек саломат... 
— Бўлмаса, нега вақтсиз келдинг, Отабек қани? 
Отабекнинг қамалишидан хабар бериш Ҳасанали учун жуда оғир туйилган эди. Ниҳоят 
кўзидаги ёшини артди-да: 
— Отабек Марғилон ҳокими тарафидан қамалди, — деди. 
— Нега, нега? — деди ҳожи, отидан сачраб йиқилишга еткан эди. — Сабаби нима? 
— Сабаби маълум эмас. 
— Астағфируллоҳ, — деб қўйди ҳожи, ўзини бир оз тўхтатқан эди. 
Ҳасанали Отабекнинг Марғилон борғанидан тортиб, қамалишиғача бўлған ҳикояларини 
сўзлаб кетди. Юсуфбек ҳожи бекнинг уйланишини ҳам оддий гаплар қаторида эшитиб ўткарди. 
— Марғилонда туриб бир иш чиқаришға кўзим етмагандан кейин Тошканд келишка мажбур 
бўлдим, — деди Ҳасанали ва шу гап билан можарони сўзлаб тугатди. Ҳожи вақиъани эшитиб, 
чуқур бир мулоҳаза ичида борар эди. Унинг қандай киши бўлғанини Тошканднинг етти 
ёшаридан етмиш ёшариғача билганликдан гузар ва маҳаллаларда унга дуч келган кишилар 
жойларидан туриб салом берарлар, ҳожи бўлса жавоб қайтаришни билмас, гўё кишиларни ҳам 
кўрмас эди. Ниҳоят шу ҳолда кўб юргач, орқасида келмакда бўлған Ҳасаналига қараб отининг 
бошини бурди ва: 
— Отабек билан бирга қамалғанларни неча киши дединг? — деб сўради. 
— Уч киши: бири Мирзакарим қутидор, иккинчи Зиё шоҳичи, учунчи Раҳмат. 
— Яхши, сен бу тўртавининг ўлтуришларида бўлғанмидинг? 
— Бўлған эдим. 
— Нима ва қайси тўғриларда сўзлашдилар, Отабек қипчоқларға қарши сўзламадими? 
— Сўзламади. Бошқаларнинг ҳам бу тўғрида сўзлари бўлмади. 
— Уларнинг мажлисларида бўлмаган вақтинг ҳам бўлдими? 
— Ҳар бир ўлтуришларида мен ҳозир эдим. 
— Яхши, сен улар билан қай ерларда ўлтуриш-динг? 
— Биринчи мартаба Зиё аканикида бўлдиқ, иккин-чи... 
— Тўхта, Зиё аканикида меҳмонлар неча киши эдилар? 
— Қутидор, Отабек, андижонлик Акрам ҳожи, мен, Зиё аканинг қайниси — Ҳомид деган 
бирав. Зиё ака ва унинг ўғли... Ҳаммаси етти киши. 
Юсуфбек ҳожи отининг ёлини қамчиси билан тарар экан, уч-тўрт дақиқа ўйлаб қолиб, 
сўнгра сўради: 
— Иккинчи ўлтуриш қаерда бўлди? 
— Иккинчи ўлтуриш Зиё аканикидан икки кун сўнг қутидорникида бўлди. Бу мажлисда ҳам 
ўша биринчидаги кишилар эдилар. Ёлғиз Ҳомид йўқ эди. 
— Тағин қаерда ўлтуришдингиз? 
— Бошқа жойда ўлтуришмадик... Мундан йигирма кундан кейин тўй бўлди. Тўйда албатта 
бундай сўзлар гапуришилмайдир. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish