7
КИРИШ
Инсон ўз табиатига кўра, ижтимоий мавжудотдир. У ўзига ва яқин
кишиларига турмуш кечириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Шу тариқа
иқтисодиѐт олами вужудга келади. Инсоният тараққиѐтининг тарихи – бу
иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, шу жумладан,, ижтимоий меҳнат
тақсимоти соҳасидаги муносабатларнинг ривожланиш тарихидир. Шунинг учун
ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳи
Васаллам эзгулик, хайрли
ишлар ва олижаноблик кучини ўз шахсий ҳаѐти орқали кўрсатиб беришга
интилгани ва яхшилик уруғини сочишга чақирганлиги ҳамма учун ибратлидир.
У жамиятда меҳнатнинг тутган ўрнини юксак баҳолаб, «Меҳнат қилишдан
уялманг. Меҳнат қилиш – ибодат қилишга баробар», - деб уқтирганлигини
таъкидлаган ҳолда, бугунги кунда ҳам меҳнат ва у билан боғлиқ жараѐнни
ўрганишга бўлган
интилиш янада ривож топиб, иқтисодиѐтда муҳим ўрин
тутишини яна бир бор таъкидламоқ даркор.
«Меҳнат иқтисодиѐти» фан сифатида меҳнат муносабатлари соҳасидаги
қонуниятларни, шу жумладан, меҳнат моҳияти намоѐн бўлишининг ўзига хос
шакллари, чунончи иш билан бандлик, меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш,
унинг самарадорлиги, меҳнат социологияси билан боғлиқ бир қатор
муаммоларни ўрганади. «Меҳнат иқтисодиѐти» иқтисодий ва
ижтимоий фан
сифатида жамиятдаги ўзаро мувофиқлик ва мослашув жараѐнларини
тушунтириб беради. «Меҳнат иқтисодиѐти» асосларини билиш мутахассисга
рўй бераѐтган воқеа-ҳодисаларни ўрганишга мавҳумлашган ҳолда ва асосли
равишда ѐндашиш, уларнинг ҳаракатлантирувчи
кучларини тушунтириш ва
аҳамиятини баҳолаш имконини беради.
«Меҳнат иқтисодиѐти» фанини ўрганишда меҳнат жараѐнида амалга
ошадиган турли омиллар - техникавий,
ташкилий, ижтимоий ѐки бошқа
характердаги омиллар таъсири остида қарор топадиган ижтимоий-иқтисодий
ижтимоий муносабатларга катта эътибор берилади. Бундай ѐндашув тасодифий
нарсаларни чиқариб ташлаб, асосий эътиборни объектив ва типик нарсаларга
қаратиш, фанни янада чуқур ўрганиш учун меҳнат муносабатлари соҳасидаги
тўғри дунѐқарашни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ифодалаш имконини
беради.
«Меҳнат иқтисодиѐти» курсининг мазмунига меҳнат ва меҳнат
муносабатлари соҳасидаги ҳам назарий, ҳам
амалий масалалар киритилган
бўлиб, улар қандай натижалар беришига иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан
баҳо бериш нуқтаи назаридан қараб чиқилади. Ҳар қандай назария
тушунтирувчи ва башорат қилувчи кучга эга. Бироқ амалиѐт назарий
контекстсиз мустақил аҳамиятга эга бўлмайди. Шунинг учун ҳам курс
масалаларини ўрганиш талабаларга конкрет
фаолият шароитида шахсий
билимларидан янада чуқурроқ фойдаланиш имконини беради. Курс корхона
миқѐсида меҳнатни ташкил этиш ва уни амалга ошириш омиллари, шарт-
шароитлари меҳнат бозорининг мавжуд бўлиши, иш билан бандлик иш ҳақи ва
уни ташкил этишда давлат сиѐсати, кишиларнинг эҳтиѐжини қондириш учун
8
мўлжалланган моддий ва маънавий қадриятларнинг
ошиб боришида
меҳнатнинг роли сингари асосий категориялар ва тушунчаларни ўрганиш,
шунингдек, «Меҳнат иқтисодиѐти» кўрсаткичларини иқтисодий ва ижтимоий
жиҳатдан таҳлил қилишни ўз ичига олади. Бундан мақсад уларнинг ўзгариб
бориш тамойилларини аниқлаш, режалаштириш ва олдиндан прогноз
қилишдир.