Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

МУСОБАҚА МЕТОДИ. 
Жисмоний тарбия жараёнида мусобақа методи машғулот ўтказиш давомида (мазкур 
машғулотга киритилган алоҳида машқ билан биргаликда) мустақил ўйин шаклида 
(мўлжал, назорат ва спорт мусобақалари) қўлланилади. 
Мусобақа методи бирмунча равшан характерловчи хусусий биринчилик ёки юқори 
натижага эришиш учун курашда кучларни синашдир. Мусобақа жараёнида, шунингдек, 
уларни ташкил қилиш ва ўтказиш шароитларида (ғолибларни аниқлаш, ютуқларга 


36 
эришганларни рағбатлантириш ва ҳ.к.) раҳбарлик қилиш омили муҳим физиологик ва 
эмоционал кайфият яратади, бу ҳол жисмоний имкониятларини максимал ишга солишга 
ёрдам беради. 
Мусобақа вақтида, асосан спорт мусобақаларида рақибларнинг ўзаро тўқнашувлари 
ўйиндагига қараганда анча кўпроқ намоён бўлади. Ташаббускорлик, қаътийлик, 
саботлилик, дадиллик, жасурлик, олий жаноблик, ўртоқлик каби иродавий ҳамда аҳлоқий 
ҳислатларни тарбиялашда мусобақа методининг аҳамияти ғоят каттадир. Лекин, шуни 
унутмаслик керакки, биринчилик учун рақобат қилиш, курашиш салбий хусусиятларнинг 
(ҳудбинлик, ўзига ўта бино қўйиш, дағаллик ва ҳ.к.) таркиб топишига ҳам имкон бериши 
мумкин. Шу сабабли мусобақа методига моҳирона педогогик раҳбарлик қилинган 
тақдирдагина у маънавий тарбия соҳасидаги ўз ролини оқлай олади. 
ҚАТЪИЙ ТАРТИБЛАШТИРИЛГАН МАШҚЛАР 
 МЕТОДИ. 
Бу методда шуғулланувчилар фаолияти қатъий тартиблаштирилган ҳолда ташкил 
этилиб қуйидагилардан иборат бўлади:
- Қатъий белгиланган ҳаракат режаси (ҳаракат таркиби уларнинг ўзгариши, такрорланиш 
ва бир - бири билан ўзаро боғлиқлиги). 
-Жисмоний юкланишни қатъий нормаллаштириш, машқ жараёнида унинг динамикасини 
тўла бошқариш, шунингдек дам олиш интервалини қатъий тартибга солиш ва уларнинг 
белгиланган тартибда жисмоний юкламабилан алмаштириш. 
Шуғулланувчиларнинг фаолиятини бошқаришни енгиллаштирувчи ташқи шароитларни 
яратиш ёки улардан фойдаланиш машғулот жойларида гурухларни тузиш ва тақсимлаш, 
ўқув вазифаларини бажаришга, жисмоний юкланишни дозировка қилишга, уларни 
таъсирини назорат қилишга имкон берувчи ёрдамчи снарядлар, трек-лар ва бошқа техник 
қурилмалардан фойдаланиш. 
Ҳаракатларга ўргатиш жараёнида қўлланиладиган машқ методлари 2 хил бўлиб улар 
қуйидагилардан иборатдир: 
бўлинган - конструктив машқ методи (машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш ва 
кейинчалик бутунлай бажаришга эришиш);
бутунлай машқ методи (вақтинча айрим деталларини чиқариб ташлаш). 
Бўлинган конструктив машқ методига масалан: сувда сузишни ўргатишни, акробатик 
машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш киради. Ҳаммамизга маълумки машқлар мусобақа 
шароитида бутунлигича бажарилади.
Бутунлай машқ методи шуғулланувчиларга ўргатиш лозим бўлган машқлар бутунлигича 
ўргатилиб, лекин айрим деталлари вақтинча чиқариб ташланади. 
Иккала методларнинг ижобий ва салбий хусусиятлари мавжуд бўлиб улар 
қуйидагилардан иборат: бўлинган конструктив машқ методининг ижобий хусусияти - 
ўргатилиши лозим бўлган машқлар оз вақт ичида шуғулланувчиларга ўргатиш мумкин. 
Салбий хусусиятлари - қисмлаб ўргатилган машқларни бутунлигича бажаришга эришиш 
учун қўшимча вақт сарф қилинади ёки бўлмаса айрим акробатик машқларни бутунлай 
бажарилишига эришишда қисмлар орасида пауза бўлиши мумкин. 
Бутунлай машқ методининг ижобий хусусияти ўргатиши лозим бўлган машқлар 
олдинги методга нисбатан кўп вақт талаб қилинади. 
Қисмларга бўлинган машқ методидан ҳаракат (ёки ҳаракатлар йиғиндиси) унча 
бузилмай нисбатан мустақил элементларга бўлиниши мумкин бўлгандагина 
фойдаланилади. 
Масалан: эркин усулида сузиш техникасини ўрганишда бўлиб-бўлиб ташлаш ва кейин 
элементларни яхлит қилиб бирлаштириш қуйидагича содир бўлиши мумкин 
(И.В.Вржесневский фикрича): 
1. Сув устида сирпаниш (скольжение на воде); 
2. Бассейн қирғоғида оёқ ҳаракатларини ўрганиш;
3. Сирпаниш билан оёқ ҳаракатларини қўшиб бажариш; 


37 
4. Саёз жойда тик туриб қўл ҳаракатларини ўрганиш;
5. Шунинг ўзини нафас олиш билан қўшиб бажариш; 
Барча элементларни биргаликда бажариш. 
Яхлит машқ тузилиши, олдин одатда айрим деталларини чиқариб ташлаш ҳисобига 
соддалашади, бу деталлар кейин ўрганилаётган машқнинг асосий механизми билан аста 
секин бирлашади ва уни яхлит бажариш фонди такомиллашади. 
Масалан: югуриб келиб қайчи усулида узунликка сакраш техникаси қуйидаги тартибда 
ўргатилади: 
Қисқа жойдан қадамлаб сакраш (прыжок с корткого разбега в шаге и пробеганием); 
2)Шунинг ўзи, лекин энг баланд нуқтага чиққан оёқни қайчисимон қилиб, ҳаракат 
қилдириб сакраш; 
3).Сакрашга ёрдамлашадиган тахта ёки трамплиндан фойдаланиш. Кўтарилиш фазасида 
диққатни қўл ва оёқларнинг биргаликда ҳаракат қилишига қаратилган ҳолда сакраш; 
4)Ўртача тезликда югуриб келиб тўла координация билан сакраш; 
5).Ерга тушишга тайёрланиш ҳаракатларига эътибор берган ҳолда сакраш (оёқни ошириб 
ташлаш, қўлларни орқага қилиш ва ҳ.к.); 
6).Тез югуриб келиб сакраш. 
Ҳаракатга ўргатишда асосий методлар билан бирга бир қатор ёрдамчи методик усуллар 
(ориентирлар, ташқи шароитни енгиллаштирувчи усуллар ва ҳ.к.)дан фойдаланилади. 
Қоида бўйича агар мураккаб ҳаракат бутунлигича ўргатилаётган бўлса яқинлаштириш 
деб аталган машқлар кенг қўлланилиб улар асосий ҳаракатни ўзлаштиришга уларни 
бутунлай имитация ёки соддалаштирилган шаклда ўргатиш йўлидан фойдаланилади. 
Ҳаракат фаолиятларини мукаммаллаштириш босқичларида уларнинг сифатларини 
ўзига хос шаклларини бир пайтда яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. 
Бунда асосий ролни жисмоний сифатлар ҳаракат таркибини ўзгартирмасдан 
бажарилувчи ҳаракатлар билан характерланувчи методларнинг аҳамияти катта. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish