МЕТОДИК ПРИНЦИПЛАРНИНГ БИР БИРИ БИЛАН УЗАРО БОFЛИҚЛИГИ.
Жисмоний тарбия принциплари хаљидаги фикрларни тахлил қилиб уларнинг мазмуни
ўзаро чамбарча боғланганлигини тушуниш кейин эмас. Бу тушунарлидир, чунки улар тор
маънода ягона ва айрим принциплар позицияси жихатдан қаралиши мумкин бўлган у ёки
бу жараён айрим томонларини ва қонун қоидаларни акслантиради. Бундан бирор бир
принципи эътиборга олинмай қолса, юқорида кўрсатилган бошқа принципларни ҳам тўла
амалга ошириш мумкин бўлмайди, деган хулоса чиқади. Ҳамма принциплар биргаликда
бутун қўлланилгандагина улардан ҳар бирининг чинакам самарали бўлишига эришилади.
Онгилилик ва фаоллилик принципи жисмоний тарбиянинг қўллашга умум шарт-шароит
яратади: чунки шуғулланувчиларнинг ишга онгли ва фаол муносабатда бўлишлари ўқув
материалларни ўзлаштира олишларига, олинаётган билим, малака ва кўникмаларнинг
мустаҳкам бўлишига, аввалги машғулотларнинг кейингилари билан боғланишига, янахам
юксалишига эришиш ва бошқаларга имкон беради. Лекин, шуғулланувчиларнинг фаол
фаолияти кўргазмалилик, шуғулланувчиларга осон ва шахсийлик, талабни тоборо ошириб
бориш принципларидан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ бўлгандагина чинаккам
онгли фаолият ҳисобланади ва фақат шундагина у қўйилган мақсад сари етаклай олади.
Бошқа принциплар ҳам ўзаро худди шундай яқин алоқада бўлади. Ҳар бир ҳаракат
фаолиятларга жисмоний тарбия жараёнида, маҳсус машғулотларда ўргатиш учун
ўқитувчи турли ўргатиш усулларни, йўлларини билиш керак, ўқувчилар эса ҳаракатларга
ўрганиш усулларига эга бўлишлари лозим. Қандай қилиб ўқувчиларга билим бериш,
кўникма ва малака ҳосил қилиш, яъни турли ҳаракатларга ўргатиш керак.
Бу ўқитувчининг эн мухим вазифаларидан биридир. Ўргатиш усуллари турли-туман
бўлиб улардан кераклигини танлаб олиш ва уни қўллаш, ўқитувчининг педагогик
санъатига боғлиқ.
Ўқувчиларга тушунтириш, уларга билим бериш, муносабатда бўлиш, ўқувчиларнинг
мустақил ўзлари бажаришларига ва ишлашига таъсир этиш метод дейилади. Бу усулларни
айрим ўргатиш вазифалар асосида амалиётда қўлланиши ва амалга оширилиши методика
дейилади. Демак, ҳар бир методда ҳар хил усуллар мавжуд. Бу усуллар фақатгина баён
этиб қолмасдан (тушунтириш, кўрсатиш, буйруқ бериш ва х.к), балки ўқувчиларга,
болаларга ўргатиш сифатида ҳам қўлланилади. Ўргатиш жараёнида ўқтувчи бераётган
билим ўқувчилар томонидан ҳар хил қабул қилинади. Бири тез ўрганади (қабул қилиш
қобилияти яхши), иккинчисига кўпроқ вақт талаб этилади. Шунинг учун ўргатиш
самарадорлиги ўқувчининг тўғри усулларни танлаш ва ишлата билишга боғлиқ. Бу
методларни танлашда вазифалар, тарбиялашни таъминловчи ўргатиш характери, ўқув
материалларга мослилиги, болаларнинг жисмонан тайергарлиги, уларнинг имкониятлари,
машғулот шароитлари хисобга олинади. Шунинг учун қуйидаги жисмоний тарбия
методларни кўриб чиқишимиз, уларнинг мазмуни тўғри тушуниб олишимиз лозим.
Таянч сўзлар: Онглилик ва фаоллилик принципи, кўргазмалилик принципи,
мунтазамлилик принципи, онсон тушунарли ва индивидуаллаштириш принципи,
жисмоний юкланишни аста-секин ва тоборо ошириб бориш принципи.
Do'stlaringiz bilan baham: |